Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Комил Тураевич
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида ЭЪЛОН

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Канал  қияликларини қопламаларининг конструкциясини ва ҳисобий асослаш усулини такомиллаштириш”, 05.09.06-“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3. PhD/Т1687
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Файзиев Хомитхон , техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура қурилиш”  институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2019. Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор; Рахматов Норқобил,  техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Канал қиялик массивларида нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш усулини ва фильтрация босими таъсиридаги қопламаларнинг конструкциясини ва ҳисобий асослаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
каналлар қиялиги массивларида нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
ер ости сувлари фильтрация босимини канал қопламаларига таъсирини камайтирувчи янги конструктив ечимлар аниқланган;
ер ости сувлари фильтрация босимини канал қопламаларига таъсирини камайтирувчи қопламалар конструкциясини асословчи ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
турли хил геологик ва гидрогеологик шароитларда жойлашган каналлар қияликлари учун нотурғун фильтрацияда фильтрация босимини  камайтирувчи қопламаларни оптимал конструкцияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Каналлар қияликлари конструкциясини ва ҳисоблаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
каналларда сув сатҳи бирданига пасайганда юз берадиган нотурғун фильтрацияни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули “Гидропроект” АЖ томонидан Самарқанд вилоятидаги Дарғом каналидаги кичик ГЭСни лойиҳалаш ва қуриш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги  сув ҳўжалиги объектларини хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 8 ноябрдаги 277-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган сонли усул ва алгоритмлар грунтли каналлардаги нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш ва фильтрацияни қиялик турғунлигига таъсирини, каналларда нотурғун фильтрация натижасида ҳосил бўладиган фильтрация босим кучлари миқдорини аниқлаш ва уни қиялик қопламаларига таъсирини баҳолаш имконини берган.
каналлар қопламалари мустахкамлиги ва турғунлигини ошириш учун таклиф қилинган Ўзбекистон Республикасини Интеллектуал мулк агентлигининг №315,316 патентларига асосланган янги конструкцияси “Гидропроект” АЖ томонидан Самарқанд вилоятидаги Дарғом каналидаги кичик ГЭСни лойиҳалаш ва қуриш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги сув ҳўжалиги объектларини хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 8 ноябрдаги 277-сонли маълумотномаси). Натижада каналлар қопламаларини ер ости сувлари юқори ҳолатида ва каналдаги сув сатҳи бирданига пасайганда юз берадиган ортиқча гидродинамик босим таъсирида ўпирилишига йўл қўймаслик имконияти яратилган. 
канал қиялиги қопламаси параметрларини аниқлашга таклиф қилинаётган усул “Гидропроект”АЖ томонидан Самарқанд вилоятидаги Дарғом каналидаги кичик ГЭСни лойиҳалаш ва қуриш жараёнида фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги  сув ҳўжалиги объектларини хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 8 ноябрдаги 277-сонли маълумотномаси). Натижада қанал қопламалари конструкцияси параметрларини, стаканлар сонини, жойлашиш ўрнини тўғри ва асосланган ҳолда танлаш имконияти яратилиб, иқтисодий самарадорликка эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish