Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонов Шерали Иброхим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда реклама идрок қилувчилар шахсининг этнопсихологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/P279.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат
педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Хайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Шоимова Шохиста Санақуловна, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рекламани идрок этувчилардаги шахс хусусиятларининг миллий қадриятларга боғлиқлиги ва уларнинг этнопсихологик ўзига хослигини эмпирик жиҳатдан очиб бериш ҳамда тадбиркорлар ва реклама берувчилар учун тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 реклама махсулотлари истеъмолчиларининг асосий қисми ёшлар ва аёллар аудиторияси эканлигига кўра, гендер жиҳатдан аёлларда эркакларга нисбатан эмоционал таъсирланиш ва мотивация, ахборотни адекват идрок қилишга мойилликнинг юқорилигига асосланиб, харид маданияти борасида анъанавий позицияни намоён бўлиши далилланган;
рекламани идрок этиш жараёнига шахс типологик хусусиятларининг таъсири натижасида интровертларда ички, экстравертларда эса ташқи қадриятларнинг амалий хулқ мотивациясига трансформацияланишига кўра, харид танловини амалга оширишга нисбатан оптимистик муносабатни шаклланиши асосланган;
маҳсулотларни реклама қилишда ишонтириш усулини қўлланилиши ижтимоий установкаларнинг аффектив ва конатив компонентини «муаммоли вазиятни яратиш», «репортаж» каби психологик таъсир механизми асосида уйғунлаштириши туфайли, истеъмолчилар аудиториясининг гендер жиҳатларига мувофиқ дифференциал таъсирга эга эканлиги исботланган;
реклама маълумотларининг «ахборот эффекти»ни адекват идрок қилиш жараёнини шаклланиши ижтимоий установканинг аффектив, когнитив, конотив идрокга боғлиқ равишда диференциал намоён бўлишига кўра, истеъмолчиларда харид қилиш маданияти билан боғлиқ хулқнинг ривожланишига тўғри пропорционал эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда реклама идрок қилувчилар шахсининг этнопсихологик хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
реклама махсулотлари истеъмолчиларининг асосий қисми ёшлар ва аёллар аудиторияси эканлигига кўра, гендер жиҳатдан аёлларда эркакларга нисбатан эмоционал таъсирланиш ва мотивация, ахборотни адекват идрок қилишга мойилликнинг юқорилигига асосланиб, харид маданияти борасида анъанавий позицияни намоён бўлишини далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сонли буйруғи билан «Менежмент ва маркетинг психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тадбиркорлар, педагог-психологлар, жамиятнинг турли сохаларига хизмат кўрсатишга тайёрланувчи амалиётчи психолог, маркетолог, иқтисодчи мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
рекламани идрок этиш жараёнига шахс типологик хусусиятларининг таъсири натижасида интровертларда ички, экстравертларда эса ташқи қадриятларнинг амалий хулқ мотивациясига трансформацияланишига кўра, харид танловини амалга оширишга нисбатан оптимистик муносабатни шаклланиши асосида аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси психолог кадрларнинг услубий-технологик тайёргарлиги такомиллаштирилган;
маҳсулотларни реклама қилишда ишонтириш усулини қўлланилиши ижтимоий установкаларнинг аффектив ва конатив компонентини «муаммоли вазиятни яратиш», «репортаж» каби психологик таъсир механизми асосида уйғунлаштириши туфайли, истеъмолчилар аудиториясининг гендер жиҳатларига мувофиқ дифференциал таъсирга эга эканлиги асослантирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сонли буйруғи билан «Шахс психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси психолог кадрларнинг ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини, улар фаолиятида самарали миллий реклама махсулотлари тайёрлаш, реклама махсулотларида шахс хусусиятлари, гендер фарқлар ва этнопсихолорик ўзига хосликни инобатга олиш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган;
реклама маълумотларининг «ахборот эффекти»ни адекват идрок қилиш жараёнини шаклланиши ижтимоий установканинг аффектив, когнитив, конотив идрокга боғлиқ равишда диференциал намоён бўлишига кўра, истеъмолчиларда харид қилиш маданияти билан боғлиқ хулқнинг ривожланишига тўғри пропорционал эканлиги асослантирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги П-М-8-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси психолог кадрларнинг умумий психологияга оид билимларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish