Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродов Сардор Нормумин ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Юқори эгрилик ҳадларига эга бўлган гравитация назарияларида янги скаляризацияланган ечимлар”, 01.04.02 – Назарий физика. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/ФМ570.
Илмий раҳбарлар:  Ибадов Рустам Мустафаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Jutta Kunz, Др., профессор, Олденбург университети, Германия.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети қошидаги Фундаментал ва Амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04.
Расмий оппонентлар: Нарзиллоев Бакҳтиёр Мурот ўғли, физика-математика фанлари доктори; Yves Brihaye, Др., профессор, Монс университети, Белгия.
Етакчи ташкилот: Ал-Фараби номидаги Қозоқ миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори эгрилик ҳадларига эга бўлган Эйнштейн-скаляар-Гаусс-Боннет ва Эйнштейн-скаляар-Черн-Симонс гравитация назарияларида скаляризацияланган юмронқозиқ ини ечимларини топишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Эйнштейн-скаляар-Гаусс-Боннет гравитация назарияларида скаляар ўзаро таъсирлашув потенсиалга эга бир ва экватор билан чегараланган икки бўғизли юмронқозиқ ини ечимлари олинди ва Гаусс-Боннет боғланиш доимийси ўзгартирилиб, ушбу гравитация назарияларида юмронқозиқ инларининг мавжуд бўлиш соҳаси аниқланган; 
юқори эгрилик ҳадларига эга Эйнштейн-скаляар-Гаусс-Боннет ва илк бор Эйнштейн-скаляар-Черн-Симонс гравитация назарияларида боғланиш параметри ва скаляар заряд ўзгартирилиб, янгича скаляризацияланган Nеwmаn-Unti-Tаmburino юмронқозиқ инларининг мавжуд бўлиши, ҳамда уларнинг Nеwmаn-Unti-Tаmburino зарядига боғлиқлиги аниқланган;
Гаусс-Боннет инварианти ҳолатида ва Nеwmаn-Unti-Tаmburino зарядининг йўқолиш чегарасида скаляризацияланган юмронқозиқ ини ечимлари  тўпламига эришилди. Черн-Симонс инварианти ҳолатида эса, Nеwmаn-Unti-Tаmburino зарядининг камайиши ва боғланиш доимийсинг ўзгариши сабабли, ушбу юмронқозиқ ини ечимлар чегаралари ўзига хос бўлган икки соҳага ажралиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори эгрилик ҳадларига эга бўлган гравитация назарияларида янги скаляризацияланган ечимларни ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
Эйнштейн-скаляр-Гаусс-Боннет гравитация назарияларида скаляр ўзаро таъсирлашув потенсиалга эга бир ва экватор билан чегараланган икки бўғизли юмронқозиқ ини ечимларини тадқиқ этиш давомида олинган натижалар халқаро илмий журналларда (Physical Review D 103, 124062, 2021; Physical Review D 104, 024048, 2021; Physical Review D 104, 044006, 2021; The European Physical Journal C, Vol.81, 285, 2021; The European Physical Journal C, Vol.81, 858, 2021;  Journal of Cosmology and Astroparticle Physics, 10(2021)059; Journal High Energy Physics, 104, 2021; Nuclear Physics B, Vol.980, 115848, 2022; Journal of Cosmology and Astroparticle Physics, 05(2022)022) ва DFG RTG 1620 “Models of Gravity” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши юқори эгриликли гравитация назарияларида қора туйнук ва ўтказадиган юмронқозиқ ини ечимларининг мавжуд бўлиш соҳаларини аниқлаш имконини берган;
юқори эгрилик ҳадларига эга бўлган гравитация назарияларида янги скаляризацияланган ечимларини тадқиқ этиш давомида олинган натижалар Россия Федератсияси фан ва олий таълим вазирлигининг № 0723-2020-0041 “Елементар зарралар ва космологиянинг асосий хоссалари” лойиҳаси, “RFBR 19-02-00346” лойиҳаси, ва Малайзия технология университетининг Q.J130000.2626.14J72 лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши юқори эгриликли гравитация назарияларида қора туйнук ва юмронқозиқ инларини мавжудлиги ва  хоссаларига оид назарий натижаларнинг муҳим илмий асосли хулосаларини оқилона тушунтиришга имкон берган;
Эйнштейн-скаляр-Гаусс-Боннет ва Эйнштейн-скаляр-Черн-Симонс гравитация назарияларида скаляризацияланган юмронқозиқ ини ечимларини аниқлаш ва уларни Nеwmаn-Unti-Tаmburino зарядига боғлиқлигини  ўрганиш бўйича олинган натижалар халқаро илмий журналларда (Journal High Energy Physics 104 (2021); The European Physical Journal C, Vol.82, 238, 2022; Journal of Cosmology and Astroparticle Physics, 05(2022)022) ва “European COST action CA16104” лойиҳасида фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши массага эга бўлмаган зарядли юмронқозиқ ини ечимларини ва юмронқозиқ ини ечимларининг катта синфини аниқлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish