Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдаров Камолиддин Баратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кучли гравитация режимида релятивистик астрофизик жараёнларни математик моделлаштириш”. 05.01.07-Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1 PhD/Т2644.
Илмий раҳбар: Aбдужаббаров Aҳмаджон Aдилжанович Физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад-Aл Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университети ҳузуридаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти DSc.03/31.03.2022.T/FM.10.04
Расмий оппонентлар: Ҳаётов Aбдулло Ракҳмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Мамаджанов Ахроржон Ибрагимович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Eтакчи ташкилот: Самарқанд давлат университитети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотининг мақсади астрофизик компакт обектлар яқинидаги оптик-энергетик жараёнлар учун математик моделлар ва ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий илмий янгилиги:
аксиал-симметрик қора туйнук атрофидаги экваториал текислигида фотонлар ҳаракати параметрланган метрикада ўрганилди.
квази-нормал модалар ҳақида маълумот олиш учун фотоннинг ностационар доиравий орбиталари учун орбитал частоталари ва Ляпунов кўрсаткичи учун қийматлар олинди.
метриканинг дастлабки иккита параметри экватор текислигидаги фотон траекториясига асосий ҳисса қўшиши аниқланди. Спин параметри ва биринчи иккита кенгайиш параметрининг ортиши билан фотонларнинг айлана орбиталарининг радиуси камайиши кўрсатилган.
бундан ташқари, гравитацион тўлқинларининг сўниши параметризасияланган метриканинг кенгайиш параметрларига жуда сезгир эканлиги кўрсатилган.
гравитациянинг конформал назарияси доирасида магнитланган заррачанинг қора туйнук атрофида ташқи магнит майдон иштирокида ҳаракатининг математик модели яратилди. Конформал тортишиш параметрлари магнитланган заррачаларнинг стабил айлана орбиталарининг радиусларини ошиши кўрсатилди.
коронғу материя мавжудлигида қора туйнукларнинг аксиал-симметрик ечимини олиш алгоритми ишлаб чиқилди. Қоронғу материя билан ўралган айланувчи қора туйнук учун ечимлар олинди ва таҳлил қилинади.
коронғу материянинг мавжудлиги қўшимча космологик ҳодисалар горизонтини яратиши ва стабил доиравий орбиталар радиусларини ошириши кўрсатилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий нисбийлик назариясида магнитланган ва зарядланган зарраларнинг импулс моменти ҳаракатининг ишлаб чиқилган математик моделлари асосида:
магнитланган зарралар ҳаракати ва магнит эффектлари бўйича олинган илмий натижалар Шанхай шаҳридаги Фудан университети (ФУ) олимлари томонидан фойдаланган (Фудан Университети, Хитой, 2022 йил 15-июлдаги маълумотномаси). Заррачаларнинг магнит қиймати ва деформацияланган бўшлиқнинг бу заррачаларнинг орбиталарига таъсири ҳисоблаб чиқилди.
зарядланган заррачалар ҳаракати бўйича натижалар хорижий тадқиқотчиларнинг ишларида, юқори импакт факторли хорижий журналларда (Physical Review D, 2022; V.94: 8-son, Web-Sc, IF-4,804; Astrophysics and Space Science, 2016, V.361: id91, Web-Sc, IF- 1495; Yevropa jismoniy jurnali C, 2020; V.80: 11-son, Web-Sc, IF-4,389; Physica Scripta, 2020; V.95: 8-son, id085008, Web-Sc, IF-1.866 va boshqalar) chop etilgan 20 dan ortiq ilmiy ishlarda qoʻllaniladi, M Zahid, SU Khan, J Ren… - International Journal of …, 2022 - World Scientific, D Yang, W Cao, N Zhou, H Zhang, W Liu, X Wu - Universe, 2022 - mdpi.com, H Ghaffarnejad, EG Kordkheilee - arXiv preprint arXiv:2010.04006, 2020 -архив.орг. Улар магнитланган заррачаларнинг айланувчи қора туйнук атрофидаги таъсирини тавсифлаш учун ишлатилади. Натижада, ўзгартирилган тортишиш назариялари доирасида магнитланган заррачаларнинг компакт жисмлар атрофидаги ҳаракати ҳақида маълумот олиш мумкин.

Yangiliklarga obuna bo‘lish