Sayt test rejimida ishlamoqda

Қобилова Шаҳодат Шокировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Совершенствование диагностики и лечения экссудативного отита при доброкачественных новообразованиях носа, околоносовых пазух и носоглотки», 14.00.04 – Оторинларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1490.
Илмий раҳбар: Лутфуллаев Ғайрат Умриллаевич тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Насыров Вадим Алиярович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон), Насретдинова Махзуна Тахсиновна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали Ибн Сино номли Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум хавфсиз ўсмалар негизида ривожланган экссудатив ўрта отитни диагностика усулларини ва комплекс терапияда маҳаллий иммунокоррекцияни қўллаш орқали даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум хавфсиз ўсмаларида экссудатив ўрта отитда ошиб борувчи отологик белгилар қўлоқнинг функционал ҳолатини бир томонлама бузилиши (эшитув найи вентиляцион функциясини III-IV даражали бузилиши, кондуктив ва аралаш турдаги эшитишни пасайиши, В-типли патологик тимпанограмма) билан бир вақтда бурун белгилари (бурундан нафас олишни қийинлашиши, ёт жисм хисси, бурундан қон кетиш) аниқланган;
бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум хавфсиз ўсмалар негизида ривожланган экссудатив ўрта отитда отомикроскопик кўриниш асосида “спицали ғилдирак” белгисининг диагностик ахамияти исботланган;
бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум хавфсиз ўсмалар негизида ривожланган экссудатив ўрта отитда иммунокомпетент ҳужайраларни фаоллашиши натижасида хужайрали (CD3+, CD4+, CD8+, CD19+) ва гуморал (IgA, IgM, IgG, IgE) иммунитет кўрсаткичларининг салбий ўзгариши аниқланган;
операциядан кейинги даврда бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум хавфсиз ўсмалар негизида ривожланган экссудатив ўрта отитда иммунитетнинг ҳужайрали ва гуморал кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатадиган “Гепон” иммуномодулятори билан “Синулор” бурун спрейини биргаликда қўллаш  орқали комплекс даволаш усули такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари асосида, бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум хавфсиз ўсмалар негизида ривожланган экссудатив ўрта отит билан касалланган беморларда қўлланилган ташхисот ва даволашнинг такомиллаштирилган усуллари баҳоланди:
бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум хавфсиз ўсмаларида ЭЎОни ташхислашнинг янги ёндашуви бўйича "Бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқумнинг хавфсиз ўсмаларида экссудатив ўрта отитни эрта ташхислаш" услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги №8н-р/994-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқумнинг хавфсиз ўсмаларида экссудатив ўрта отитни ташхислаш имконини берди;
"Бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқумнинг хавфсиз ўсмаларида экссудатив ўрта отитни комплекс даволаш" услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги №8н-р/995-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиш, эшитиш қобилиятининг пасайишини олдини олиш ва беморни шифохонада қолиш муддатини камайтириш имконини берди;
бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум ўсмалари негизида ривожланган экссудатив ўрта отит билан касалланган беморларнинг клиник, иммунологик, ситологик ва инструментал хусусиятларини илмий текшириш натижалари Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги № 8н-з/436 -сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум хавфсиз ўсмаларида ЭЎОни ташхисини оптималлаштириш, турғун эшитиш пасайишини олдини олиш, беморларни шифохонада қолиш кунларини қисқартириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish