Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Парвиз Рахматиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипертоник кассалиги бор беморларда генералашган пародонтитни даволаниши клиник-патогенетик асослаш», 14.00.21–Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1734.
Илмий раҳбарлари: Зойиров Тулкин Эльназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт универститети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Бежанова Ольга Есеневна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шомуродов Кахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Узок шарк давлат тиббиёт унивеститети (Россия)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипертония касаллиги бор беморларда сурункали тарқалган пародонтитни комплекс даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гипертония билан касалланган беморларда тизимли патологиянинг оғирлигини пародонтдаги маҳаллий ўзгаришларнинг намоён бўлишига таъсирини баҳолаш орқали генераллашган пародонтитнинг тарқалиши, оғирлик даражаси ва ривожланиш хавфи аниқланган;
оғиз бўшлиғининг антиоксидант тизимлар фаоллигининг пасайиши ва липид пероксидланиш маҳсули концентрациясининг ошиши туфайли гипертония билан генераллашган пародонтит билан касалланган беморларда сўлак безларининг функционал ҳолатидаги ўзгаришлар ва пародонтитнинг оғирлик даражаси ўртасидаги боғлиқлик асосланган;
гипертония билан генераллашган пародонтит билан касалланган беморларда пародонт тўқимасининг зарарланиш даражасига боғлиқ ҳолда липидларни периоксидланиши ва антиоксидант тизим жараёнлари ҳамда оғиз суюқлигининг липид спектридаги ўзгаришларнинг клиник ва диагностик аҳамияти аниқланган;
илк бор гипертония билан генераллашган пародонтит билан касалланган беморларда оғиз бўшлиғи суюқлигининг физик-кимёвий кўрсаткичларини ва прооксидант-антиоксидант мувозанатини тиклаш ҳамда липид спектрини нормаллаштиришга ёрдам берадиган статин ва антиоксидант препаратларни комплекс терапия тартибига киритиш орқали даволаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гипертония касаллиги бор беморларда генераллашган пародонтитни даволанишини клиник-патогенетик асослаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гипертония касаллиги бор беморларда тарқалган пародонтитни даволашда гиполипидемик препаратларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Гипертония касаллиги бор беморларда пародонтитни комплес терапиясида Аторвакор статинни қўллаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 июлдаги 8н-р/677-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гипертония касаллиги бор беморларда пародонтитни даволашда статинлар гурухига кирувчи препаратни  қўллаш орқали касалликнинг даволаш самарадорлигини ошириш ва касаллик асоратларини камайтириш имконини берган;
юрак қон томир касалликлари фонида ривожланган пародонттитни даволаш натижасида липидларни периоксидланиши, антиоксидант тизим ва оғиз суюқлигидаги липид спектри мўтадиллаштириш орқали терапия дастур самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Юрак қон томир патологияси бор беморларда пародонт касалликларини  даволашда амалий ёндашув» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 июлдаги 8н-р/678-сон маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома юрак қон томир патологиясида пародонт касалликларини даволаш дастур асосида коморбид касалликларини кечишини енгиллаштириш имконини берган;
гипертония касаллиги  бор беморларда пародонтитни ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси ва Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 сентябрдаги 8н-з/299-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши такомиллаштирилган даво усулни қўллаш натижаси  пародонтитни эрта ташхислаш, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish