Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Рустам Содиқович 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида рискларни суғурталаш услубиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (Иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3DSc/Iqt403.
Илмий маслаҳатчи: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Цыганов Александр Андреевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида суғурта рискларини бошқариш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), камомади ёки шикастланиши ҳамда суғурта қилдирувчининг даромадлар ололмаслик, кутилмаган харажатлари юзага келиши таваккалчилиги билан боғлиқ манфаатларини киритиш орқали суғурта объектлари таркиби аниқлаштирилган;
суғурта фаолияти турларига боғлиқ ҳолда дифференциацияланган устав капитали минимал миқдорларини босқичма-босқич ошириш, шунингдек захира жамғармасининг чекланган миқдорини суғурта ташкилоти устав фондининг 50 фоизигача ошириш таклиф этилган;
қайта суғурталовчи суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизини республика ҳудудидаги суғурта ташкилотларига бериш асосланган;
суғурта захиралари маблағларининг энг кам миқдорини ва суғурталовчилар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг шакли, уни эълон қилиш муддатларини белгилаш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилиши таклиф этилган;
давлат, бизнес ва фуқароларнинг мулкий манфатларини химоялашда миллий суғуртани уч даражали моделини амалга ошириш асосида ҳудудларда аҳолини суғурта маданиятини оширишни киритиш орқали суғурта бозорини 2026 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида рискларни суғурталаш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), камомади ёки шикастланиши  ҳамда суғурта қилдирувчининг даромадлар ололмаслик, кутилмаган харажатлари юзага келиши таваккалчилиги билан боғлиқ манфаатларини киритиш орқали суғурта объектлари таркибини аниқлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф 2021 йил 23 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-730-сон Қонунининг “Суғурта объектлари” деб номланувчи 11-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 1 июлдаги 01-16-32/845-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта объектлари тушунчасининг мазмун-моҳияти халқаро талабларга мувофиқлаштирилган, суғурта объектининг таркибини илмий-назарий ва амалий аҳамиятини тўғри талқин қилиш имконияти вужудга келган ҳамда кенг жамоатчилик томонидан тушунилиши осонлашган;
суғурта фаолияти турларига боғлиқ ҳолда дифференциацияланган устав капитали минимал миқдорларини босқичма босқич ошириш, шунингдек захира жамғармасининг чекланган миқдорини суғурта ташкилоти устав фондининг 50 фоизигача ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарорининг 3-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 1 июлдаги 01-16-32/845-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда суғурта компанияларининг умумий устав капитали миқдори 2022 йилнинг биринчи чорагида 10 фоиздан ортиқ ошишига эришилган;
қайта суғурталовчи суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизини республика худудидаги суғурта ташкилотларига бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида”ги 101-сон буйруғининг 81-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 1 июлдаги 01-16-32/845-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурта хизматларини кўрсатиш имконияти кенгайган;
суғурта захиралари маблағларининг энг кам миқдорини белгилаш ҳамда суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг ва улар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни тақдим этиш ҳамда эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилаш бўйича таклифи 2021 йил 23 ноябрда кучга кирган Ўзбекистон Республиксининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-730-сон Қонунининг 6-бобида ўз аксини топган (Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 1 июлдаги 01-16-32/845-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини Суғурта назорати халқаро ассоциацияси ўрнатган стандартларга мослаштириш имкониятини берган;
давлат, бизнес ва фуқароларнинг мулкий манфатларини химоялашда миллий суғуртани уч даражали моделини амалга ошириш асосида худудларда ахолини суғурта маданиятини оширишни киритиш орқали суғурта бозорини 2026 йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 10-иловасига мувофиқ тасдиқланган “2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»нинг 24-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 1 июлдаги 01-16-32/845-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш асосида ялпи ички махсулот таркибида суғуртанинг улушини ошириш имкониятини яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish