Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Акмал Ахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек ва немис эртакларида қушлар образи типологияси ҳамда спецификаси», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1139.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Қаршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, доцент; Маҳмудов Алишер Юлдашович, филология  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек эртакларида қушлар образининг генезиси, семантик типлари, поэтик вазифаларини қиёсий ҳамда специфик хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
немис ва оғзаки ва ёзма адабиётидаги қуш культи билан боғлиқ қадимий қарашларнинг мазмун-моҳияти, тарихий-мифологик жиҳатдан келиб чиқиш асослари, қушларга алоқадор эътиқодий қарашларнинг миф-маросим-фольклор-ёзма адабиётдаги поэтик тадрижий талқини, образлантирилиш тамойиллари аниқланган;
оғзаки ва ёзма адабиётда қушлар образининг поэтик тамойиллари миф поэтикаси бадиий ифода воситалари, ижодкор услуби доирасидаги трансформацияси, бадиий-эстетик қонуниятлар, ёндашув тамойиллари, функционаллиги, қаҳрамон руҳиятини акс эттириш, асарнинг ғоясини ёритиб бериш каби композицион вазифаларни бажаришда намоён бўлиши исботланган;
қиёсланаётган тилларда орнитонимларни образлантириш бадиий-эстетик тажрибасининг анъанавийлиги, орнитонимик образлар генезисидаги муштаракликлар, уларнинг бадиий матнда орнитопоэтоним бўлиб келиши, семантик типлари, турли рамзий-тимсолий маъноларида ассоциативлик касб этиши, гендерлик асосида берилиши, ҳар бир халқнинг тарихи ва маданияти билан боғлиқлиги далилланган;
қушлар образининг немис ва ўзбек эртакларида поэтик жиҳатдан ғаройиблик, ранг, вақт, маконга мувофиқ эпик қаҳрамонга ҳомий, ғайриоддий қобилиятларга эгалик каби ижобий, сеҳр-жодули, шавқатсиз, ёвуз ниятли, қўрқитувчи ва офат ёғдирувчи рақиб каби салбий хусусиятларининг муштараклик касб этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва ўзбек эртакларида қушлар образининг типологик ҳамда специфик талқинини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
оғзаки ва ёзма адабиётда қушлар образининг поэтик тамойиллари миф поэтикаси бадиий ифода воситалари, ижодкор услуби доирасидаги трансформацияси, бадиий-эстетик қонуниятлар, ёндашув тамойиллари, функционаллиги, қаҳрамон руҳиятини акс эттириш, асарнинг ғоясини ёритиб бериш каби композицион вазифаларни бажаришда намоён бўлиши билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 26 октябрдаги 312/1-сон маълумотномаси).  Натижада ушбу диссертацияда қушлар образининг оғзаки ва ёзма адабиётда ҳомий руҳлар ҳақидаги қадимги мифологик тасаввур-тушунчалар, эътиқодий қарашлар, маросим, урф-одатлар билан боғлиқликда талқин қилиниши, халқ эртакларида қушлар образининг асосий типлари, поэтик вазифалари, ҳаёт воқеликлари билан боғлаб тасвирланиши, халқона бадиий талқинлари, рамзий маънолари кўлами, тимсолий белгилари, қадимий тотемистик қарашлар, қуш культига ишончнинг эртаклардаги ифодаси тарихий-мифологик аспектда ёритилиши асосида олинган илмий хулосалар фольклорнинг ёзма адабиётга таъсирини очишга хизмат қилган;
қиёсланаётган тилларда орнитонимларни образлантириш бадиий-эстетик тажрибасининг анъанавийлиги, орнитонимик образлар генезисидаги айрим муштаракликлар, уларнинг бадиий матнда орнитопоэтоним бўлиб келиши, семантик типлари, турли рамзий-тимсолий маъноларида ассоциативлик касб этиши, гендерлик асосида берилиши, ҳар бир халқнинг тарихи ва маданияти билан боғлиқлиги борасидаги назарий маълумотлардан Бухоро давлат университетида 2018-2019-йилларда бажарилган АҚШнинг SUZ800-18-IN0049 рақамли “Китобхонлар клуби” (“Readers Club at the Department of the English Literature”) мавзуидаги хорижий лойиҳаа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 30 июндаги 05-01-0330-сон маълумотномаси). Натижада китобхонлар клуби фаолияти давомида диссертацияда келтирилган немис ва ўзбек эртакларида қушлар образининг типологик ҳамда специфик хусусиятларини қиёсий ўрганиш орқали уларнинг муштарак ва фарқли жиҳатлари, ранг-баранг культ ва қиёфаларда берилишидаги ўзига хос хусусиятларини очиб беришга эришилган; 
қушлар образининг немис ва ўзбек эртакларида поэтик жиҳатдан ғаройиблик, ранг, вақт, маконга мувофиқ эпик қаҳрамонга ҳомий, ғайриоддий қобилиятларга эгалик каби ижобий;  сеҳр-жодули, шавқатсиз, ёвуз ниятли, қўрқитувчи ва офат ёғдирувчи рақиб каби салбий хусусиятларининг муштараклик касб этиши ҳақидаги илмий хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза”, “Адабий муҳит”, “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари” теледастурларида эфирга узатилган кўрсатувлар, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 13 октябрдаги 1/263-сон маълумотномаси). Натижада бу кўрсатувларни тайёрлашда қушлар образи иштирок этган халқ оғзаки ижоди намуналари, хусусан, турли тизимли тиллардаги эртакларда уларнинг бадиий талқини билан боғлиқ қизиқарли таҳлилий материаллар телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилинган. Бунинг натижасида эса ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish