Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабов Азим Шералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Органик бирикмалар молекулалари сиртий ионлашуви чегаравий соҳаси қонуниятлари ва улар юзага келишининг детекторлар тезкорлигига боғликлиги» 01.04.04 – Физик электроника (физика-математика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4PhD/FM115
Илмий раҳбар: Усманов Дилшадбек Турсинбаевич, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.65.01
Расмий оппонентлар: Қутлиев Учқун Отобоевич, физика-математика фанлари доктори, доцент; Саидумаров Илхом, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сирт ионланиш манбаларида (детекторларда) чизиқли диапазон юқори чегараси юзага келишининг қонуниятларини, детекторлар тезкорлиги, шунингдек, чизиқли диапазон юқори чегараси юзага келишининг сиртий ионланиш манбалари (детекторлар) тезкорлигига боғлиқлиги қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эмиттер чиқиш ишининг ишлашига боғлиқлиги ва молекулаларнинг кимёвий реакцияларининг турли каналлари учун бу боғлиқлик турли хил бўлиши мумкинлиги аниқланди;
сиртий ионлашув детектор тезкорлигининг эмиттер ҳароратига боғлиқлиги молекулаларнинг термогетероген кимёвий реакциялари тезликларининг ҳароратга боғлиқлиги молекулалар ва кимёвий реакция маҳсулотлар зарраларининг нейтрал ва ион ҳолатларда десорбциаланиш тезликларининг  ҳароратга боғлиқлиги туфайли юзага келиши аниқланди;
термодесорбцион-сиртий ионлашув спектрометрия усули ёрдамида сиртий ионлашув детекторларнинг тезкорлигини ўрганиш усули ишлаб чиқилиб, детектор тезлиги юқори бўлганда, детектор томонидан қайд этилган ион оқимининг қонунияти детекторга кирадиган моддалар молекулалари оқимининг қонуниятини такрорлаши, етарли бўлмаганда эса, ион оқимининг қонунияти кирувчи оқим қонуниятига нисбатан силжиши аниқланди;
биринчи бор сиртий ионлашув детекторлари тезлигининг эмиттер ҳароратига, термогетероген физик-кимёвий жараёнларнинг кинетик параметрларига ва детекторга кирадиган моддалар молекулалари оқимининг ўзгариш тезлигига боғлиқлигини тавсифловчи математик модел ишлаб чиқилди. Математик модел асосида стационар ва стационар бўлмаган шароитларда моддаларнинг сублимация иссиқлигини аниқлаш ифодаси олинди;
сиртий ионлашув детектори тезлигининг ошиши билан чизиқли диапазон юқори чегараси пайдо бўлишининг концентрация чегараси аналитларнинг юқори концентрацияси соҳасига силжиши аниқланди;
биринчи бор органик биркмалар термодесорбцион-сиртий ионлашув спектрометриясининг кинетик назариясининг илмий асослари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. СИ манбаларида (детекторларда) чизиқли диапазон юқори чегарасининг пайдо бўлиш қонуниятларини, уларнинг тезкорлиги, шунингдек чизиқли диапазон юқори чегараси пайдо бўлишининг тезкорликга боғлиқлигини ўрганиш натижалари асосида:
эмиттер сиртининг адсорбцияланган молекулалар (атомлар) билан қопланиш даражаси ошганда ион токи барқарор ҳолатдан чиқиши, шунингдек эмиттер сиртининг қопланиш даражаси ошиши билан чиқиш ишининг камайиши натижасида атом ва молекулаларнинг ионланиш эффективлигининг кескин камайиши 2018-2020 йилларда бажарилган «Si, Ni ва уларнинг оксидларининг электрон структурасини, эмиссиион ва оптик хусусиятларини ионлар билан бомбардимон қилиш орқали модификациялаш» мавзусидаги № ОТ-Атех-2018-503 амалий лойихаси вазифаларини бажаришда фойдаланилган (И.A.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг 2022-йил 17-февралдаги 01/9-14-436-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш Si, Ni ва уларнинг оксид қатламлари юзасини бомбардимон қилишда ишлатиладиган ишқорий металлари ионларинининг сирт ионлашиш манбаларининг ишлаш режимини аниқлаш имконини берган;
сиртий ионлашув эмиттерлар чиқиш ишининг камайишининг кимёвий реакция маҳсулотларининг сирт ионланишининг ҳарорат чегарасидан ташқари, ионланадиган заррачалар ҳосил бўлишига олиб келадиган молекулаларнинг термогетероген кимёвий реакцияга учраш ҳарорати чегарасига таъсир қилиши, шунингдек чизиқли диапазон юқори чегараси пайдо бўлишини молекулалар термогетероген кимёвий реакцияга учрашини активлаштирувчи энергияси, молекулалар ва реакция махсулотларининг нейтрал ва ион ҳолатда десорбциаланиш активланиш энергиялари эмиттер чиқиш иши ўзгаришига чизиқли боғланган деган тассавурлар асосида тушунтиралиган математик модели каби натижалар Хитойнинг Лиаонин провинцияси табиий фанлар жамғармаси №.2021-MS-237 гранти тадқиқот ишларида қўлланилганм(Хитой Халқ Республикаси Кимё ва кимё муҳандислиги университетининг 2022-йил 2-февралдаги маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш дизел двигателининг чиқиндисидан учувчан кичик молекулаларни идентификация қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish