Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойқулов Дилёр Исмоиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда ахлоқий ва эстетик иммунитетни шакллантиришда мутолаа маданиятининг конструктив хусусиятлари”, 09.00.02 - Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданият назарияси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Fal127.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Хосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Насиба Буроновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мутолаа маданиятининг ёшлар ахлоқий-эстетик иммунитетини шакллантиришдаги ўрнини ва асосий вазифасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мутолаа маданияти ёшларнинг ахлоқий-эстетик иммунитетини ошириши сабабли уларнинг интеллектуал фаолиятида когнитив билим ривожланиши (эпистемологик), фаолият ва фаоллиги (праксиологик), объект ва субъект муносабати (ижтимоий коммуникация ) шаклланишига олиб келиши мантиқий далилланган;
ёшларнинг мутолаа маданиятини шакллантиришда кутубхонанинг ижтимоий-функционаллиги бевосита этноэстетик, виртуал макон, экзистенциал борлиқ сингари субстанционал асосни ташкил қилиб, ўтмиш ва келажакни боғлайдиган, матнни анализ-синтез қилувчи, эстетик аура, декоратив-эстетик релаксация вазифасини бажариши асосланган; 
замонавий вертуал муҳитни соғломлаштиришда ёшлар дунёни “сенсор ўйини” каби қабул қилиши (бошидан бошлаш, орқага қайтиш, режа тузиш, берилган имтиёз ва имкониятдан фойдаланиш) ва бу орқали тафаккур тарзининг динамик ўзгариши виртуал-реалликнинг китобхонлик симуляцияси (мутолаа билан боғлиқ корпорациялар, кутубхоналар, нашриётлар, китоб савдоси ташкилотлари, таълим муассасалари веб-сайтлари)нинг инфраструктураси шаклланишига олиб келиши аниқланган;
китоб мутолааси ёшлар ахлоқий-эстетик тафаккурида трансформацион жараёнларни тезлаштириши орқали эстетик идрок, ахлоқий мукаммаллик, матн мазмунини тушуниш ва тушунтириш (герменевтика), англаш ва талқин қилиш сингари креатив тафаккурни шаклланишига олиб келиши фалсафий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда ахлоқий ва эстетик иммунитетни шакллантиришда мутолаа маданиятини конструктив хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
мутолаа маданияти ёшларнинг ахлоқий-эстетик иммунитетини ошириши сабабли уларнинг интеллектуал фаолиятида когнитив билим ривожланиши (эпистемологик), фаолият ва фаоллиги (праксиологик), объект ва субъект муносабати (ижтимоий коммуникация ) шаклланишига олиб келишига оид илмий хулоса ва таклиф-тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Комил инсонни шакллантиришда миллий ғоянинг ўрни” деб номланувчи 18-бобининг “Комил инсон ва баркамол авлодга хос бўлган фазилатлар. Баркамоллик сифатлари, мезонлари” ҳамда “Ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда миллий ғоянинг аҳамияти” номли 23-бобининг “Ёшларда мустақил фикрлаш маданиятини ошириш”, “Ёшларнинг ёт ва зарарли ғояларнинг таъсиридан ҳимоялашда миллий ғоянинг аҳамияти” каби мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5389-сон  маълумотномаси). Натижада, халқимизнинг тарихий-миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналарига таянган ҳолда, уларни умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштириш асосида миллий характеримизга хос мутолаа маданиятини шакллантириш ҳамда ёшларни ахлоқий маданияти асосида комил инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилган;
ёшларнинг мутолаа маданиятини шакллантиришда кутубхонанинг ижтимоий-функционаллиги бевосита этноэстетик, виртуал макон, экзистенциал борлиқ сингари субстанционал асосни ташкил қилиб, ўтмиш ва келажакни боғлайдиган, матнни анализ-синтез қилувчи, эстетик аура, декоратив-эстетик релаксация вазифасини бажаришига оид илмий таҳлиллар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган КА-3-007 “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-ахлоқий, концептуал фалсафий муаммолари таҳлили” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2021 йил 15 сентябрдаги 04/11-4768-сон маълумотномаси). Натижада, илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва ёшларда мутолаа маданиятини шакллантириш ва унинг ахлоқий-эстетик моҳиятини очиб беришга хизмат қилган;
замонавий вертуал муҳитни соғломлаштиришда ёшлар дунёни “сенсор ўйини” каби қабул қилиши (бошидан бошлаш, орқага қайтиш, режа тузиш, берилган имтиёз ва имкониятдан фойдаланиш) ва бу орқали тафаккур тарзининг динамик ўзгариши виртуал-реалликнинг китобхонлик симуляцияси (мутолаа билан боғлиқ корпорациялар, кутубхоналар, нашриётлар, китоб савдоси ташкилотлари, таълим муассасалари веб-сайтлари)нинг инфраструктураси шаклланишига олиб келишига оид илмий хулосалардан А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот кутубхона марказининг 2020 йил 30 майда ўтказилган “Замонавий фикрлайдиган ёшларни тарбиялашда китобларнинг ўрни” мавзусидаги семинар дастури сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2020 йил 25 декабрдаги 01-02/857-сон маълумотномаси). Натижада, мавзу юзасидан марказ томонидан ташкил этиладиган тарғибот тадбирларининг савиясини янада бойитишга, ёшлар мутолаа маданиятини юксалтиришга мўлжалланаган турли мазмунли давра-суҳбатларини, бадиий кеча, кўрик-танловларини ташкил этишга хизмат қилган;
китоб мутолааси ёшлар ахлоқий-эстетик тафаккурида трансформацион жараёнларни тезлаштириши орқали эстетик идрок, ахлоқий мукаммаллик, матн мазмунини тушуниш ва тушунтириш (герменевтика), англаш ва талқин қилиш сингари креатив тафаккурни шаклланишига олиб келишига оид илмий назарий-методологик хулосалари ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 18 апрель куни эфирга узатилган “Ижод гулшани” кўрсатувини навбатдаги сонининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 21 майдаги 09-09/218-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчиликка мутолаа завқи бадиий-эстетик тафаккурни қирраларини шакллантиришда образли тасаввурлар ҳосил қилинишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish