Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоқулова Хуршида Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий тафаккур трансформацияси (XX аср охири – ХХI аср бошлари)”, 09.00.03–Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fal161.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Бозоров Мустафо Жабборович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Юнусова Гуландом Самиевна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Абдивоҳидов Сунатилло Абдинабиевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср охири – ХХI аср бошларида Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий тафаккур транформацияси жараёнининг жаҳон фалсафий тафаккури ривожидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XX аср охири - XXI аср бошларида Ўзбекистонда юзага келган ижтимоий муҳит фалсафий тафаккур трансформациясининг динамик ўзгаришига олиб келганлиги сабабли унинг ҳозирги замон ижтимоий-фалсафий фикрлар ривожига, фанлар интеграциясига ва мафкуравий жараёнлар  интенсивлигига таъсир қилганлиги далилланган;
миллий фалсафанинг халқимиз тафаккурида янгича қарашларни шакллантиришдаги детерминистик хусусияти турли маданиятлар симбиози жараёнида инсон, жамият, ижтимоий борлиқ ва маънавий қадрият сингари ижтимоий категориялар билан диалектик алоқадорликда ривожланиб бориши фалсафий асосланган;
умуминсоний ва миллий тафаккурнинг антропоцентристик моҳияти инсон манфаатларига хизмат қиладиган “инсон-жамият-давлат” тамойили элементлари ўртасидаги маънавий-маърифий, ижтимоий-маданий муносабатлар билан ўзаро адекватлиги далилланган;
миллий фалсафада шахс маънавиятини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий онгни шакллантириш механизмлари бевосита шахснинг маънавий-руҳий юксалиши жараёни билан ўзаро боғлиқлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда Ўзбекистоннинг ижтимоий-фалсафий тафаккур тарихи мавзусини ўрганиш натижасида олинган хулосалар ва таклифлар асосида:
XX аср охири - XXI аср бошларида Ўзбекистонда юзага келган ижтимоий муҳит фалсафий тафаккур трансформациясининг динамик ўзгаришига олиб келганлиги сабабли унинг ҳозирги замон ижтимоий-фалсафий фикрлар ривожига, фанлар интеграциясига ва мафкуравий жараёнлар  интенсивлигига таъсир қилганлигига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли энциклопедияни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 1 апрелдаги 02/112-сон маълумотномаси). Натижада, давлат, жамият ва инсон ҳаётида маънавият, ахлоқ, эзгулик ва гўзаллик бирламчи омил эканлигини ҳамда аждодларимизнинг инсон маънавий борлиғи ва гўзаллик борасидаги илмий-фалсафий меросининг ўрганилиши инсон тафаккурини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилган;
миллий фалсафанинг халқимиз тафаккурида янгича қарашларни шакллантиришдаги детерминистик хусусияти турли маданиятлар симбиози жараёнида инсон, жамият, ижтимоий борлиқ ва маънавий қадрият сингари ижтимоий категориялар билан диалектик алоқадорликда ривожланиб боришига доир назарий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Маҳаллалардаги “Уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Маҳаллада тадбиркорлик куни” лойиҳасини ташкил этишда ва “Вилоятимиз ёшлари, айниқса, уюшмаган ёшлар билан “Ёшлар ўртасидаги маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш” мавзусидаги тадбир сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 23 апрелдаги 02-09/1069-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда 1100 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган тадбир (давра суҳбати, семинар, кўрик-танлов ва учрашув)ларда жамиятдаги ижтимоий-фалсафий тафаккур тарихини, ундаги соғлом маънавий оламни, ёшларда юксак тафаккур тарихини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилган;
умуминсоний ва миллий тафаккурнинг антропоцентристик моҳияти инсон манфаатларига хизмат қиладиган “инсон-жамият-давлат” тамойили элементлари ўртасидаги маънавий-маърифий, ижтимоий-маданий  муносабатлар билан ўзаро адекватлигига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини оширишга, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 5 майдаги 02/08-563-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга ҳамда жамиятда фаол фуқаролик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
миллий фалсафада шахс маънавиятини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий онгни шакллантириш механизмлари бевосита шахснинг маънавий-руҳий юксалиши жараёни билан ўзаро боғлиқлигига доир илмий янгиликлар ва таклиф-тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2021 йил 10 март куни эфирга узатилган “Ёшлар-келажагимиз” ҳамда 12 март куни эфирга узатилган “Тарих тилсими” кўрсатувларининг дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 24 мартдаги 09-01/124-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон давлати олдидаги ижтимоий фалсафий тафаккур тарихининг муайян муаммоларини ечимини топиш орқали кенг жамоатчиликда замонавий дунёқараш ва фалсафий тафаккурни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish