Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Олтиной Бекмуротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иброҳим Ғафуровнинг мунаққидлик маҳорати”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1743.
Илмий раҳбар: Ахмедова Шоира Нематовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Бойназар, филология фанлари доктори, профессор; Дўстмуҳаммад Хуршид, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иброҳим Ғафуровнинг мунаққидлик маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
танқидчи маҳоратини мунаққид дунёқарашининг ўсиши, илмий-ижодий оригиналлик, бадиий матн талқинидаги мустақиллик, адабий танқид олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш, илмий - адабий тафаккурнинг синтези кабилар умумлашиб, юзага чиқариши Иброҳим Ғафуров ижоди асосида далилланган;
шеър поэтикасини ривожлантириш йўлида танқидчи илмий-назарий қарашларидаги теранлик, илмий далилланиш каби нозик эстетик жиҳатлар, мумтоз адабиёт вакиллари ижодига герменевтик ёндашув, бадиий матнга холис, янгича муносабат, илмий-адабий индивидуал услуб ва талқиндаги асарнинг мазмунига чуқурроқ кириб бориш, ўзига хослигини кўриш маҳорати масаласи очиб берилган; 
мунаққид ижодининг наср тадқиқи ва туркумлилик масалаларидаги ўзига хослиги очиб берилиб, асарларидаги интеграцион ёндашув усуллари, танқидий асар таркиби, суҳбат, мактуб, баҳс-мунозараларни яратиш маҳоратини шакллантирувчи ва намоён қилувчи белгилар эканлиги аниқланган;
Иброҳим Ғафуров тақриз, ижодий портрет, очиқ хат, диалог, баҳс, адабий фельетон, адабий ўйлар, бадиалар ва адабий қаҳрамонларга хатлар каби асаларининг жанрий хусусиятлари, кучли композицион яхлитлиги ва илмий, бадиий (поэтик) тил  хусусиятларининг уйғунлиги, хусусан, сўз қўллашдаги янги сўз яратиш, халқона сўз ва ибораларни адабий-танқидий матнга сингдириш маҳорати каби жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Услуб ва ижодкор маҳоратини Усмон Қўчқор ижоди мисолида тадқиқ этиш жараёнида эришилган натижалар асосида:
танқидчи маҳоратини мунаққид дунёқарашининг ўсиши, илмий-ижодий оригиналлик, бадиий матн талқинидаги мустақиллик, адабий танқид олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш, илмий - адабий тафаккурнинг синтези кабилар умумлашиб, юзага чиқариши Иброҳим Ғафуров ижоди асосида далилланганига доир назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 4 августдаги 17.01/204-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа адабиётшуносликда мунаққидлик маҳорати масалалари ҳақидаги янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
Иброҳим Ғафуров тақриз, ижодий портрет, очиқ хат, диалог, баҳс, адабий фельетон, адабий ўйлар, бадиалар ва адабий қаҳрамонларга хатлар каби асаларининг жанрий хусусиятлари: кучли композицион яхлитлиги ва илмий, бадиий (поэтик) тил  хусусиятларининг уйғунлиги, хусусан, сўз қўллашдаги янги сўз яратиш, халқона сўз ва ибораларни адабий-танқидий матнга сингдириш маҳорати каби жиҳатлари очиб берилганига доир хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом Бухоро», «Саккизинчи мўъжиза», «Илм дунёси» кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 29 декабрдаги 1/333-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини ошириш, уларнинг бугунги адабий жараён, мунаққидлар фаолияти билан, айниқса, Иброҳим Ғафуров ижоди билан таништириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish