Sayt test rejimida ishlamoqda

Норов Тожи Омоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий онтологик қарашларининг фалсафий-концептуал таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.2.DSc/Fa160. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш. 
Илмий маслаҳатчи: Алиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Каримов Сайимназар Каримович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий маънавий меросининг фалсафий-концептуал жиҳатлари асосида мутафаккир ижодиётидаги онтологик ва гносеологик қарашларни очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий меросидаги борлиқ ва йўқлик диалектикаси (онтологик), билиш назарияси (гносеологик), илмий билиш  (эпистемологик) изоҳига оид манбалар илмий-назарий асосланиб, мутафаккир ижодида инсон муаммосининг фалсафий-концептуал талқини очиб берилган;
Навоий адабий меросида ёритилган онтологик фалсафага оид ҳаюла, қаюм, моҳият, жавҳар, адам, азал, абад, араз, дарк, бидоят, вужуд, ваҳдоният каби истилоҳларнинг маънавий-ахлоқий тарбия билан боғлиқ мазмун-моҳияти фалсафий асосланган; 
Алишер Навоий маънавий меросидаги борлиқ ибтидоси (субстанция), моддий ва номоддий борлиқнинг мавжудлик хусусиятлари, борлиқда ҳаракат, борлиқда ўзгариш, йўқликка айланиш каби онтологик  қарашларнинг  бугунги давр фалсафасидаги замонавий талқинлари мантиқий далилланган;
Алишер Навоий фалсафасида ваҳдат, ваҳдатул вужуд тасаввуфий категориялар талқинида “ҳамма нарса Ундан” ва “ҳамма нарса У” концепцияларининг идеологик (ғоявий) мазмун-моҳияти асосланиб, ёшлар мафкуравий иммунитети ҳамда фалсафий тафаккурини шакллантиришдаги конструктив (бунёдкорлик) аҳамияти очиб берилган. 
Навоий асарларида космос (фазо), замон, макон категорияларининг ҳозирги даврга хос диний-фалсафий (пантеистик) моҳияти ва ўша даврга хос билиш муаммосининг ирфоний (тасаввуфий, қомусий) жиҳатлари фалсафий асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий маънавий меросидаги онтологик қарашларни фалсафий-концептуал тадқиқ этиш асосида: 
Алишер Навоий меросидаги борлиқ ва йўқлик диалектикаси (онтологик), билиш назарияси (гносеологик), илмий билиш  (эпистемологик) изоҳига оид манбалар илмий-назарий асосланиб, мутафаккир ижодида инсон муаммосининг фалсафий-концептуал талқини очиб берилганлиги хусусидаги илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан  Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г039 рақамли “Алишер Навоий (2 жилдлик) ва Абдулла Қодирий қомусларини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 7 апрелдаги 3/1255-778-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий фалсафий меросидаги онтологияга оид қарашларни очиб берилишига хизмат қилган; 
Навоий адабий меросида ёритилган онтологик фалсафага оид ҳаюла, қаюм, моҳият, жавҳар, адам, азал, абад, араз, дарк, бидоят, вужуд, ваҳдоният каби истилоҳларнинг маънавий-ахлоқий тарбия билан боғлиқ мазмун-моҳияти асосланганига оид янгилик ва назарий хулосалардан, амалий таклифлардан 2019 йилда нашр этилган “Жаҳон фалсафаси қомуси” номли энциклопедияни тайёрлашда (Алишер Навоий мақоласи) ҳамда  “Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати”да (Алишер Навоий мақоласи) фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2021 йил 13 сентябрдаги  25-сон маълумотномаси). Натижада энциклопедия ва изоҳли луғатнинг Алишер Навоий фалсафий қарашларига оид онтологик, гносеологик, илмий-назарий маълумотлар билан тўлдирилишига хизмат қилган;
Алишер Навоий маънавий меросидаги борлиқ ибтидоси (субстанция), моддий ва номоддий борлиқнинг мавжудлик хусусиятлари, борлиқда ҳаракат, борлиқда ўзгариш, йўқликка айланиш каби онтологик  қарашларнинг  бугунги давр фалсафасидаги замонавий талқинларига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятининг 2021 йил давомидаги тадбирларида, хусусан, Адиблар хиёбонида амалга оширилган “Ҳар не истарсан, ўзингдан истагил” мавзусидаги тадбир сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 15 мартдаги 01-03/418-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоийнинг фалсафий мероси тарғиботининг баркамол шахс таълим ва тарбиясидаги ўрни мисолида тадбирнинг мазмунан бойишига хизмат қилган;
Алишер Навоий фалсафасида ваҳдат, ваҳдатул вужуд тасаввуфий категориялар талқинида “ҳамма нарса Ундан” ва “ҳамма нарса У” концепцияларининг идеологик (ғоявий) мазмун-моҳияти асосланиб, ёшлар мафкуравий иммунитети ҳамда фалсафий тафаккурини шакллантиришдаги конструктив (бунёдкорлик) аҳамиятига доир илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг электрон каталогини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг 2022 йил 2 мартдаги  44-сон маълумотномаси). Натижада Давлат адабиёт музейининг электрон каталогининг илмий аҳамиятини оширишга, Алишер Навоий фалсафасида ваҳдат, ваҳдатул вужуд тасаввуфий категорияларнинг замонавий талқинлари билан бойитишга хизмат қилган;
Навоий асарларида космос (фазо), замон, макон категорияларининг ҳозирги даврга хос диний-фалсафий (пантеистик) моҳияти ва ўша даврга хос билиш муаммосининг ирфоний (тасаввуфий, қомусий) жиҳатлари асосланганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Буюк сиймолар” ҳамда “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг “Навоий абадияти”, “Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги”, “Алишер Навоий - ғазал  мулкининг султони” каби эшиттиришлари дастур  сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022 йил 15 мартдаги 02-06-593-сон ҳамда “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг 2022 йил 16 мартдаги 03-09-154-сон маълумотномалари). Натижада эшиттириш ва кўрсатувни сценарийсини мазмунан бойитишга ҳамда кенг жамоатчиликка Навоий сиймоси ҳақида янги фалсафий маълумотларни етказишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish