Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалолова Покиза Музаффаровнанинг
докторлик (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Атом физикасини рақамли технологиялардан фойдаланиб ўқитиш асосида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Ped.382.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий раҳбар: Қурбонов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Турсунов Икром Гуломович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Зайнобиддинов Сирожиддин, физика-математика фанлари доктори, академик; Карлыбаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади атом физикасини рақамли технологиялардан фойдаланиб ўқитиш асосида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физика йўналиши талабаларига атом физикаси бўлимини рақамли технологияларнинг текширувчи, график таcвирловчи ва узатувчи каби масофавий таълим компонентларининг интерактив имкониятларидан фойдаланиб ўқитишнинг ташкилий-методик таъминоти физик жараёнларни визуaлллаштириш вa мoдeллaштириш имконини берувчи рақамли тeхнoлoгиялaрга (MX Media Flash; Java) устуворлик бериш асосида мазмунан ривожлантирилган;
атом физикаси бўлимини рақамли технологиялардан фойдаланиб ўқитиш орқали талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг методик модели мақсадли, мазмунли, технологик-жараёнли ва диагностик-натижавий компонентларини виртуал фазода синхрoн мoдификaциялaш орқали узвийлаштириш ҳамда физика ўқитишнинг дидактик, методик, технологик ва педагогик шарт-шароитларини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
атом физикаси бўлимини рақамли технологиялардан фойдаланиб ўқитишда талабаларни педагогик ва илмий-тадқиқот фаолиятга тайёрлаш ҳамда коммуникатив, шахсий, технологик, инновацион касбий компетентлик компонентларини ривожлантиришнинг электрон-дидактик воситалари замонавий андроид дастурлаш (Python, Java, С++), веб дастурлаш (PHP, CSS) ва виртуал симуляторлардан комплекс фойдаланиш натижасида ишлаб чиқилган;
атом физикасига доир амалий ва лаборатория машғулотлари жараёнида рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали талабаларни илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси физика ўқитишнинг мобил иловасини ишлаб чиқиш ҳамда оламнинг ягона физик манзарасини англашнинг методик-рақамли фазосини оптималлаштирилган дуализмини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
атом физикаси бўлимига оид талабаларнинг ўзлаштирган билимлари, эгаллаган касбий компетенциялари, физика мутахассислигига хос яратувчанлик, мобиллик сифатлари ҳамда касбий фаолиятга тайёргарлигининг ривожланганлик даражалари баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичларининг дисперцион-спектрал кенглиги ва самарадорлиги алгоритмик-визуаллаштириш-моделлаштириш натижасида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Атом физикасини рақамли технологиялардан фойдаланиб ўқитиш асосида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
физика йўналиши талабаларига атом физикаси бўлимини рақамли технологияларнинг текширувчи, график таcвирловчи ва узатувчи каби масофавий таълим компонентларининг интерактив имкониятларидан фойдаланиб ўқитишнинг ташкилий-методик таъминотини мазмунан ривожлантириш, талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг методик модели мақсадли, мазмунли, технологик-жарёнли ва диагностик-натижавий компонентларини виртуал фазода синхрoн мoдификaциялaш орқали узвийлаштириш ҳамда физика ўқитишнинг дидактик, методик, технологик ва педагогик шарт-шароитларини таъминлаш асосида ишлаб чиқиш бўйича келтирилган таклифлардан Ўз ФА Ядро физикаси институтида бажарилаётган АМ-ПЗ-201962031-сонли «Ядро энергетикаси», «Ядро медицинаси ва технологиялари», «Радиацион медицинаси ва технологиялари» фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар учун мультимедиали дарсликлар яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 12 январдаги 02-07-85/04-сон маълумотномаси). Мазкур модел физика ихтисослиги талабаларининг касбий фаолиятга тайёргарлигини ривожлантириб, рақамли технологиялардан фойдаланиб физика ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
атом физикаси бўлимини рақамли технологиялардан фойдаланиб ўқитишда талабаларни педагогик ва илмий-тадқиқот фаолиятга тайёрлаш ҳамда коммуникатив, шахсий, технологик, инновацион касбий компетентлик компонентларини ривожлантиришнинг электрон-дидактик воситалари замонавий андроид дастурлаш (Python, Java, С++), веб дастурлаш (PHP, CSS) ва виртуал симуляторлардан комплекс фойдаланиш натижасида ишлаб чиқишга оид таклифлардан «5140200-Физика» йўналиши талабалари учун «Атом физикаси» дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сонли буйруғи, 166-076-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, атом физикаси бўлимидан мустақил ишларни бажаришга оид таклиф ва тавсиялари бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
атом физикасига доир амалий ва лаборатория машғулотлари жараёнида рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали талабаларни илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси физика ўқитишнинг мобил иловасини ишлаб чиқиш ҳамда интегратив ёндашув натижасида оламнинг ягона физик манзарасини англашнинг методик-рақамли фазосини оптималлаштирилган дуализми аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида «Физика» дарслиги яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғи, 237-015-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, рақамли технологиялардан фойдаланиб физиканинг атом физикаси бўлимини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
атом физикаси бўлимига оид талабаларнинг ўзлаштирган билимлари, эгаллаган касбий компетенциялари, физика мутахассислигига хос яратувчанлик, мобиллик сифатлари ҳамда касбий фаолиятга тайёргарлигининг ривожланганлик даражалари баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичларининг дисперцион-спектрал кенглиги ва самарадорлиги алгоритмик-визуаллаштириш-моделлаштириш натижасида оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан ОТ-Ф-2-77 рaқaмли «Моделлaштириш aсосидa ички нуқсонлaрни ҳисобгa олгaн тaкомиллaштириш усули» мaвзусидaги амалий лойиҳада фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2021 йил 14 декабрдаги 50-сон маълумотномаси). Натижада физика йўналиши талабаларининг касбий фаолиятга тайёргарлиги ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish