Sayt test rejimida ishlamoqda

Сунатов Дилшод Ҳошимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Маданий макон ва ахлоқий онг диалектик алоқадорлигининг фалсафий-концептуал таҳлили», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданият назарияси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fal233.
Илмий раҳбар: Нурматова Мукарам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Расмий оппонентлар: Самадов Актамкул Рафикович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Турсунов Лочин Эркинович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади маданий макон ва ахлоқий онг алоқадорлигининг фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
полиэтник жамиятда маданий макон барқарорлигини таъминлашда ва глобал маънавий тангликларни бартараф этишда миллатлараро мулоқот, маданиятлар хилма-хиллиги (маданий плюрализм), миллий менталитет ва халқларнинг турмуш тарзи билан боғлиқ хусусиятларни ҳисобга олиш зарурияти бирламчи омил эканлиги асосланган;
маданий макон ва умуминсоний идентификация мезонлари миллий ахлоқий парадигма (ахлоқ, бунда у тартибга солувчи парадигма вазифасини бажаради) воситасида аниқлаштирилиб, ёшларнинг коммуникация маданий маконида ўзини тутиш ахлоқий қоидалари ишлаб чиқилган ҳамда, ахлоқий онг локаллашуви ва унинг маданий маконга таъсири ахлоқнинг атрибутив категориялари (ахлоқ, инсонпарварлик) контекстида исботланган; 
маданий фаолият натижасида ижтимоий-тарихий шаклланиб муомалада бўлган этник урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар, маданий макон структурасининг зарурий компонентлари ва асосий феномени эканлиги фалсафий ракурсда аниқланган; 
иқтисодий тараққиётнинг янги босқичида давлатнинг ижтимоий-маданий барқарорлигини таъминлаш ва миллатлараро ўзаро ҳамкорликни юксалтириш маданий макон ва ахлоқий онг трансформациясининг позитив хусусиятга эгалиги сабабли тил, ахборот коммуникациялар (интернет, телевидение), дин, билим маданий макон шаклланишининг зарурий детерминантлари эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда маданий маконни юксалтириш омилларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида: 
полиэтник жамиятда маданий макон барқарорлигини таъминлашда ва глобал маънавий тангликларни бартараф этишда миллатлараро мулоқот, маданиятлар хилма-хиллиги (маданий плюрализм), миллий менталитет ва халқларнинг турмуш тарзи билан боғлиқ хусусиятларни ҳисобга олиш зарурияти бирламчи омил эканлиги ҳамда ахлоқий онг локаллашуви ва унинг маданий маконга таъсири ахлоқнинг атрибутив категориялари (ахлоқ, инсонпарварлик) контекстида исботланганлиги тўғрисидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170915198 рақамли «Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий мўлжалларнинг трансформацияси: тарих ва амалиёт» мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 9 мартдаги 01/15-09/53-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш, уларда юксак ахлоқий, маданий, иқтисодий билим ва кўникмаларини бойитишга хизмат қилган;
маданий макон ва умуминсоний идентификация мезонлари миллий ахлоқий парадигма (ахлоқ, бунда у тартибга солувчи парадигма вазифасини бажаради) воситасида аниқланганлиги ва ёшларнинг коммуникация маданий маконида ўзини тутиш ахлоқий қоидалари билан боғлиқ бўлган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган ва Қарши давлат университети қошидаги «Замон» минтақавий тадқиқот марказида 2017-2018 йилларда бажарилган «Қашқадарёнинг туристик салоҳияти – глобал тармоқда» мавзусидаги 49-10/133-рақамли амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2022 йил 2 февралдаги 04/678-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан ҳимоя қилиш учун Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларига туризм орқали фаол жалб қилиш, уларда юксак ахлоқий, маданий иқтисодий ҳамда етакчиликка оид билим ва кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
маданий фаолият натижасида ижтимоий-тарихий шаклланиб муомалада бўлган этник урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар, маданий макон структурасининг зарурий компонентлари ва асосий феномени эканлигига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонининг 2-иловаси «Мамлакатда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича «Йўл харитаси»»нинг 12 банди, «Маҳалла – қадриятлар маскани» ҳафталигининг 57, 59 банди, шунингдек «Эҳтиром, эъзоз, эътибор» концерт дастурларини ташкил этиш бўйича Қўшма қарорини тайёрлашда фойдаланилган («Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 18 ноябрдаги 01-09/634-сон маълумотномаси). Натижада, юртимиз маҳаллаларида истиқомат қилаётган барча миллат ва этник гуруҳ вакилларининг маънавий-ахлоқий ва маданий юксалиши ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни қарор топишига хизмат қилган;
иқтисодий тараққиётнинг янги босқичида давлатнинг ижтимоий-маданий барқарорлигини таъминлаш ва миллатлараро ўзаро ҳамкорликни юксалтириш маданий макон ва ахлоқий онг трансформациясининг позитив хусусиятга эгалиги сабабли тил, ахборот коммуникациялар (интернет, телевидение), дин, билим маданий макон шаклланишининг зарурий детерминантлари эканлиги билан боғлиқ таклиф ва тавсияларидан Қашқадарё вилоят «Олтин воҳа» радиосининг «Савол беринг, жавоб берамиз!» радио эшиттиришининг дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 24 декабрдаги 12-15/417-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчилик ва ёшлар онгида ягона мамлакатнинг полиэтник шароитида маданиятларнинг турли туманлиги, миллатлар ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига, ҳамда барқарор ривожланишига ижобий таъсир этиши билан боғлиқ илмий асосланган ғояларни сингдиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish