Sayt test rejimida ishlamoqda

Чўлиева Васила Эркиновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Баҳовуддин Валад ва Жалолиддин Румий фалсафасида инсон муаммоси: қиёсий-аналитик таҳлил”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fal178.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Сайимназар Каримович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Шадмонов Қурбон Бадриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маматов Мамаджан Ахмаджанович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Ҳошимхонов Мўмин, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Баҳовуддин Валад ва Жалолиддин Румий фалсафасидаги инсон муаммосининг ҳозирги замондаги илмий-назарий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Баҳовуддин Валад ва Жалолиддин Румийнинг миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатликка даъват этувчи уюшқоқлик, бирдамлик, ҳамфикрлилик, муроса сингари ижтимоий-фалсафий қарашлари ижтимоий гуруҳларни бирлаштиришга ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги асосланган;
шахслар ўртасида илм-маърифат, ижтимоий интеллект, замонавий таълим-тарбияни ривожлантиришда Баҳовуддин Валад ва Жалолиддин Румийнинг гуманистик ғояларидаги илмий-маданий, миллий қадриятлар тизимидаги дидактик-таълимий ҳамда инсон ва жамият манфаатларини уйғунлаштиришдаги сиёсий ғоялари замон ва маконда етакчи ўринга эга эканлиги исботланган; 
ёшлар маънавий қиёфасини шакллантиришда мутафаккирларнинг “Маориф”, “Маснавийи маънавий”, “Ичиндаги ичиндадур” асарларида илгари сурилган мелиоризм (индивидуал камолот йўли билан маърифатни юксалтириш орқали жамият ҳаётини яхшилаш), эвдемонизм (бахт-саодатга интилишни инсон ахлоқий фаолиятининг мезони деб билиш), ижтимоий фаоллик каби гуманистик ғояларидан фойдаланиш зарурлиги мантиқий жиҳатдан асосланган;
замонавий этноэгоизм, “оммавий маданият” ва шахс маргиналлашуви (бир жинсли никоҳ, одам савдоси ва бошқа ғайриинсоний девиант хулқ-атвор элементлари)га оид деструктив ҳолатларни олдини олишда Баҳовуддин Валад ва Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий қарашларида илгари сурилган “инсонни улуғлаш”, “инсон қадри” тамойиллари конструктив аҳамиятга эга эканлиги далилланган;
мутафаккирларнинг шахс ва жамият ўртасидаги корреляцион муносабатлар тизимини тартибга солишга йўналтирилган ижтимоий шерикчилик, муроса маданияти, умуминсоний маданиятлараро алоқадорлик каби қарашлари ижтимоий тараққиёт мезони эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Баҳовуддин Валад ва Жалолиддин Румий фалсафасида Инсон муаммосининг қиёсий-аналитик таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
Баҳовуддин Валад ва Жалолиддин Румийнинг миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатликка даъват этувчи уюшқоқлик, бирдамлик, ҳамфикрлилик, муроса сингари ижтимоий-фалсафий қарашлари ижтимоий гуруҳларни бирлаштиришга ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлигининг асосланганлигига оид назарий ғоя ва амалий аҳамиятга эга таклиф-тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170927147–рақамли “Қадимги даврлардан ХIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳасининг учинчи босқичидаги режалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 24 ноябрдаги 01-2325-сон маълумотномаси). Натижада, юртимизда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ҳамжиҳатлик, умуминсоний маданиятлараро алоқадорлик, юртга муҳаббат сингари туйғуларининг ортишида ҳамда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик йўналишида олиб борилаётган илмий изланишларнинг салоҳиятини ошишига хизмат қилган;
шахслар ўртасида илм-маърифат, ижтимоий интеллект, замонавий таълим-тарбияни ривожлантиришда Баҳовуддин Валад ва Жалолиддин Румийнинг гуманистик ғояларидаги илмий-маданий, миллий қадриятлар тизимидаги дидактик-таълимий ҳамда инсон ва жамият манфаатларини уйғунлаштиришдаги сиёсий ғоялари замон ва маконда етакчи ўринга эга эканлигининг исботланганлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида янгидан ташкил этилган “IX-XII асрлар ёзма ёдгорликлари ва илмий адабиётшунослик асарлари” ва “XIII-XIV аср биринчи ярми адабиёти” номли экспозиция тақдимотида ҳамда музейнинг электрон каталогини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2021 йил 25 ноябрдаги 14-01/309-сон маълумотномаси). Натижада, музей ашёлари-экспонатлари орқали ёш авлодга маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, илмий-тарбиявий каби умуминсоний қадриятларимизга нисбатан ҳурмат руҳини шакллантиришда муҳим манбалардан бири бўлиб хизмат қилган;
ёшлар маънавий қиёфасини шакллантиришда мутафаккирларнинг “Маориф”, “Маснавийи маънавий”, “Ичиндаги ичиндадур” асарларида илгари сурилган мелиоризм (индивидуал камолот йўли билан маърифатни юксалтириш орқали жамият ҳаётини яхшилаш), эвдемонизм (бахт-саодатга интилишни инсон ахлоқий фаолиятининг мезони деб билиш), ижтимоий фаоллик каби гуманистик ғояларидан фойдаланиш зарурлиги мантиқий жиҳатдан асосланганлигига оид фалсафий таҳлиллар, илмий-назарий хулосалар ва таклиф-тавсиялардан VII-XVI асрларда яшаган 650 нафар Шарқ аллома ва мутафаккирлари ҳақидаги тарихий маълумотларни ўз ичига олган “Ўрта аср Шарқ алломалари” номли энциклопедияни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 10 декабрдаги 02/506-сон маълумотномаси). Натижада, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳузуридаги кутубхонанинг тарихий қўлёзмалар фондини мутафаккирларнинг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, илмий-тарбиявий қарашлари билан бойитиш ва марказ фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
замонавий этноэгоизм, “оммавий маданият” ва шахс маргиналлашуви (бир жинсли никоҳ, одам савдоси ва бошқа ғайриинсоний девиант хулқ-атвор элементлари)га оид деструктив ҳолатларни олдини олишда Баҳовуддин Валад ва Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий қарашларида илгари сурилган “инсонни улуғлаш”, “инсон қадри” тамойиллари конструктив аҳамиятга эга эканлиги далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг VI. йўналишига оид “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” 40-банди Ватанпарварлик, ҳамжиҳатлик, инсонпарварлик, дўстлик, муроса маданияти негизида замонавий таълим-тарбияни ривожлантириш, ёшлар маърифий дунёқарашини шакллантириш мақсадида “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улуғ аждодларимизнииг бой маънавий меросини тарғиб қилиш, замонамиз қаҳрамонлари образини яратиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 26 ноябрдаги 02/08/1520-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли, айниқса, ёшларда Шарқ алломаларининг бой маънавий меросига ҳурмат туйғусини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилган;
мутафаккирларнинг шахс ва жамият ўртасидаги корреляцион муносабатлар тизимини тартибга солишга йўналтирилган ижтимоий шерикчилик, муроса маданияти, умуминсоний маданиятлараро алоқадорлик каби қарашлари ижтимоий тараққиёт мезони эканлиги аниқланганлигига оид илмий-назарий таҳлиллар, илмий хулосалар ва таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йилда эфирга узатилган “Бедорлик”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 13 сентябрдаги 04-25-1476-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги кунда мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида ОАВларининг ўрни ҳамда уларнинг жамият тараққиётига таъсири, хусусан, коммуникатив алоқа технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда, минтақамизда камол топган ва фаолият юритган буюк алломаларимиз ҳаёти, илмий-маънавий мероси юзасидан маълумотларни ишончли манбалар асосида кенг жамоатчиликка тақдим этиш имкониятини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish