Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимов Мухтор Ходжиакбаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишни судга қадар юритиш босқичида инсон геноми маълумотларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Yu602.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Абдували Ахмедович, юридик фанлар доктори, профессор; Мўминов Бекзод Абдувахобович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритишда геномга оид ахборотдан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғир ва ўта оғир жиноятни содир этганликда гумон қилинган ёки айбланган шахсларнинг геномга оид ахборотини ягона маълумотлар базасига мажбурий равишда киритган ҳолда, тергов жараёнида уларнинг бошқа фош этилмаган жиноятларга алоқадорлигини текшириш жиноятларнинг фош этилиш даражасига ижобий таъсир кўрсатиши асослантирилган;
биологик қариндошлар тоифасига ўзаро қон-қариндошликда бўлган шахслар, яъни ота, она, ўғил, қиз, бобо, буви, набиралар, туғишган ва ўгай ака-ука ҳамда опа-сингиллар, амакиваччалар, тоғаваччалар, аммаваччалар, холаваччалар, амакилар, тоғалар, аммалар, холалар, жиянлар тушунилиши лозимлиги асослантирилган;
шахснинг геномга оид ахборотидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат маблағлари бехуда сарфланишининг ҳамда илгари геном бўйича давлат рўйхатига олинган шахсларни такроран рўйхатга олинишининг олдини олиш мақсадида махсус сўровнома юборган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказидан текшириш тартибини жорий этиш зарурати асослантирилган;
қуёш нури, ҳароратнинг юқорилиги, намлик ва бошқача таъсирлар оқибатида сўлак ҳамда айрим бошқа биологик материаллар ўзининг хусусиятларини йўқотиши мумкинлигини инобатга олиб, беш кунлик муддатда биологик материални экспертиза муассасаларига етказиб бериш имкони бўлмаган ҳолларда, сўлак ўрнига қон намуналари олиниши зарурлиги асослантириб берилган;
ягона маълумотлар базасига геномга оид ахборотнинг нотўғри киритилиши ёки далилларни қалбакилаштириш мумкинлигини инобатга олиб, ушбу ҳолатларни тескари тартибда текшириш механизмини яратиш мақсадида биологик материалдан геномга оид ахборотни олган эксперт томонидан геномга оид ахборотнинг картаси тўлдирилиши ва Эксперт-криминалистика бош марказига юборилиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритиш босқичида геномга оид ахборотдан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
оғир ва ўта оғир жиноятни содир этганликда гумонлан қилинган ёки айбланган шахсларнинг геномга оид ахборотини ягона маълумотлар базасига мажбурий равишда киритган ҳолда, тергов жараёнида уларнинг бошқа фош этилмаган жиноятларга алоқадорлигини текшириш лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги ЎРҚ-649-сон Қонуни 17-моддаси 1-қисми иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил 19 февралдаги 06/1-05/265-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши дастлабки тергов босқичида оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинган ёки айбланган шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини текшириш орқали фош этилмаган жиноятларнинг фош этилишига хизмат қилади;
биологик қариндошлар тоифасига ўзаро қон-қариндошликда бўлган шахслар, яъни ота, она, ўғил, қиз, бобо, буви, набиралар, туғишган ва ўгай ака-ука ҳамда опа-сингиллар, амакиваччалар, тоғаваччалар, аммаваччалар, холаваччалар, амакилар, тоғалар, аммалар, холалар, жиянларни киритиш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги ЎРҚ-649-сон Қонуни 3-моддаси 1-қисми учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил 19 февралдаги 06/1-05/265-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши терговга қадар текширув,  суриштирув ва дастлабки терговни олиб бораётган мансабдор шахсларга таниб олинмаган мурдалар билан бедарак йўқолган шахсларнинг айнан ёки айнан эмаслиги текшириш самарадорлигини оширишга, шунингдек бедарак йўқолган шахсларни қидиришда биологик материал олиниши лозим бўлган биологик қариндошлар доирасининг аниқ белгиланишига хизмат қилган;
шахснинг геномга оид ахборотидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат маблағлари бехуда сарфланишининг ҳамда илгари геном бўйича давлат рўйхатига олинган шахсларни такроран рўйхатга олинишининг олдини олиш мақсадида махсус сўровнома юборган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказидан текшириш тартибини жорий этишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 17 декабрдаги 12/21-57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олинган шахсларни қайта рўйхатга олиниши билан боғлиқ ортиқча сарф-ҳаражатларнинг олди олинишига хизмат қилган;
қуёш нури, ҳароратнинг юқорилиги, намлик ва бошқача таъсирлар оқибатида сўлак ҳамда айрим бошқа биологик материаллар ўзининг хусусиятларини йўқотиши мумкинлигини инобатга олиб, беш кунлик муддатда биологик материални экспертиза муассасаларига етказиб бериш имкони бўлмаган ҳолларда, сўлак ўрнига қон намуналари олиниши зарурлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 29-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 17 декабрдаги 12/21-57-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши суриштирув ва дастлабки терговни олиб бораётган мансабдор шахслар томонидан сўлак ўрнига қон намуналари олиниши орқали уларнинг ортиқча сарф-харажатлар ва оворагарчиликларини олдини олишга хизмат қилган;
ягона маълумотлар базасига геномга оид ахборотнинг нотўғри киритилиши ёки далилларни қалбакилаштириш мумкинлигини инобатга олиб, ушбу ҳолатларни тескари тартибда текшириш механизмини яратиш мақсадида биологик материалдан геномга оид ахборотни олган эксперт томонидан геномга оид ахборотнинг картаси тўлдирилиши ва ЭКБМга юборилиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15 ва 23-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 17 декабрдаги 12/21-57-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши олинган биологик материални ким, қаердан ва қандай олганлигини қайд этиш орқали мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга, ҳодиса жойида турли хатоликлар юз берган ёки далилларни қалбакилаштиришга йўл қўйилган тақдирда, тегишли чораларни кўришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish