Sayt test rejimida ishlamoqda

Амиркулов Акрам Зияевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш”, 08.00.13 – Менежмент ва 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2022.2.PhD/Iqt2293.
Илмий раҳбар: Хашимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Акрамов Тохир Абирахманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Тоҳир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатдаги саноат корпорацияларида корпоратив бошқарув тизими натижадорлигини баҳолаш асосида истиқболдаги ривожланиш стратегиясини шакллантириш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларида бошқарув тизими фаолияти натижадорлигини интеграл оралиқ натижалари (номақбул (0,48 дан паст), мумкин бўлган (0,55-0,49), нормал (0,62-0,56), юқори (0,68-0,63) ва жуда юқори (0,69 дан юқори)) даражаларига мувофиқ келувчи самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган;  
акциядорлик жамиятлари фойдасининг дивиденд ва бизнесни ривожлантириш учун йўналтириладиган қисмлари ўртасидаги оптимал нисбатни белгилаш орқали корпорацияларнинг узоқ муддатли барқарор ривожланишини таъминлашга йўналтирилган маркетинг стратегияларини қўллаш таклифи асосланган; 
“Ўзкимёсаноат” АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг корпоратив бошқарув рақобат устунлиги ҳамда корпоратив бошқарув фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро миқдорий боғлиқлик аниқланиб, унинг асосида кўзланган натижани таъминлаш имконини берувчи маркетинг стратегияларини шакллантириш асосланган;
“Навоийазот” акциядорлик жамиятининг 2026 йилга қадар корпоратив бошқарув тизими корпоратив устунликларини таъминлашнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корпоратив тузилмаларда корпоратив бошқарув натижадорлигини баҳолаш асосида ривожланиш стратегияларини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятларида бошқарув тизими фаолияти натижадорлигини интеграл оралиқ натижалари (номақбул (0,48 дан паст), мумкин бўлган (0,55-0,49), нормал (0,62-0,56), юқори (0,68-0,63) ва жуда юқори (0,69 дан юқори)) даражаларига мувофиқ келувчи самарадорлик кўрсаткичларидан “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналар бошқарув ва маркетинг фаолиятига жорий этилган (“Навоийазот” АЖнинг 2021 йил 18 декабрдаги, “Максам-Чирчиқ” АЖнинг 2022 йил 11 апрелдаги маълумотномалари). Натижада “Навоийазот” АЖ корхонаси бошқарув тизими фаолияти самарадорлигини интеграл кўрсаткич 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан 0,21 бандга, “Максам-Чирчиқ” АЖ корхонаси бошқарув тизими фаолияти самарадорлигини интеграл кўрсаткич 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан 0,14  бандга ошган;
акциядорлик жамиятлари фойдасининг дивиденд ва бизнесни ривожлантириш учун йўналтириладиган қисмлари ўртасидаги оптимал нисбатни белгилаш орқали корпорацияларнинг узоқ муддатли барқарор ривожланишини таъминлашга йўналтирилган маркетинг стратегияларини қўллаш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналар бошқарув ва маркетинг фаолиятига жорий этилган (“Навоийазот” АЖнинг 2021 йил 18 декабрдаги, “Максам-Чирчиқ” АЖнинг 2022 йил 11 апрелдаги маълумотномалари). Натижада “Навоийазот” АЖ корхонаси ялпи фойдаси 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан 18,23 фоизга, “Максам-Чирчиқ” АЖ корхонаси ялпи фойдаси 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан 49,0 фоизга ошган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг корпоратив бошқарув рақобат устунлиги ҳамда корпоратив бошқарув фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро миқдорий боғлиқлик аниқланиб, унинг асосида кўзланган натижани таъминлаш имконини берувчи маркетинг стратегияларини шакллантириш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналар бошқарув ва маркетинг фаолиятига жорий этилган (“Фарғонаазот” АЖнинг 2021 йил 22 декабрдаги, “Максам-Чирчиқ” АЖнинг 2022 йил 11 апрелдаги маълумотномалари). Натижада “Фарғонаазот” АЖ корхонаси сотилган маҳсулотдан тушган умумий даромад ҳажми 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан 28,63 фоизга, “Максам-Чирчиқ” АЖ корхонаси сотилган маҳсулотдан тушган умумий даромад ҳажми 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан 30,01 фоизга ошган;
“Навоийазот” акциядорлик жамиятининг 2026 йилга қадар корпоратив бошқарув тизими корпоратив устунликларини таъминлашнинг прогноз кўрсаткичлари “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналар бошқарув ва маркетинг фаолиятига жорий этилган (“Навоийазот” АЖнинг 2021 йил 18 декабрдаги, “Фарғонаазот” АЖнинг 2021 йил 22 декабрдаги, “Максам-Чирчиқ” АЖнинг 2022 йил 11 апрелдаги маълумотномалари). Натижада “Навоийазот” АЖ корхонаси маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум кўрсаткичи 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан 46,95 фоизга ошган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish