Sayt test rejimida ishlamoqda

Темиров Ўктам Шавкатовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Чорвачилик, паррандачилик ва Марказий Қизилқум фосфоритлари чиқиндилари асосида органоминерал ўғитлар олишнинг ресурстежамкор ва юқори самарали технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Т335.
Илмий маслаҳатчилар: Усанбаев Нажимуддин Халмурзаевич, техника фанлари доктори; Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Музафаров Амрулло Мустафаевич, кимё фанлари доктори, дотцент; Турдиалиев Умид Мухтаралиевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чорвачилик, парандачилик чиқиндилари ФГ ва ФХ органик минерал ва комплекс ўғитларга қайта ишлашни экологик хавфсиз технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чорвачилик, паррандачилик чиқиндилари ва ФХ асосида ГЎ олиш жараёнида ҚГ, ПЧ таркибидаги органик кислоталар фосфоритлар билан таъсирлашуви натижасида фосфорни ўзлашувчан шакли ортиши, фосфоритлар хисобига эса аммиакни ва органик моддаларни газ фазага ажралиб чиқишини камайиши, органик моддаларни гумификацияланиш даражасини ортиши асосланган ва ФХ, ҚГ, ПЧ асосида ГЎ олиш жараёнларини мақбул шароитлари аниқланган; 
компостлаш йўли билан етилтирилган ҚГ ажратиб олинган экстрактлар билан ФХ ва ФГ таъсирлашишини ўрганиш натижалари асосида фосфорни ўзлашувчан шаклини ортиши ва ФГ конверсияланиш даражаларини экстракт таркибидаги органик кислоталар миқдорига ва сифат таркибига боғлиқлиги аниқланган;
ФГ ни ҚГ ёрдамида қайта ишлаш жараёнида кальций сульфатни гумат кальцийга ва сульфат аммонийга конверсияланиши ва ФГ қўшилиши ҳисобига аммиак ва органик моддаларни газ фазага ажралиб чиқишини камайиши асосланган;
ФГ ни ПЧ иштирокида аммиак билан аммонизациялаш йўли билан таркибида аммоний сульфати, гумат кальций тутган ГЎ олишни, нитрат ва сульфат кислотада ПЧ нордонлаштириш ва нордонлаштирилган ПЧ билан ФХ қайта ишлаб тезкор ГЎ олишни ва сульфат кислотада паст меъёрда фаоллаштирилган махсулотини ПЧ ёрдамида қайта ишлаш асосида ГЎ олишни мақбул параметрлари аниқланиб фосфорни ўзлашувчан шаклга ўтиш ва ФГ конверсияланиш даражасини гумус моддалар миқдорига ва органик моддаларни гумификацияланиш даражасига боғлиқлиги асосланган;   
ФХ, ФГ ни қайта ишлашда ҚГ ва ПЧ фойдалниш самаралилиги ва экологик хавсизлиги комплекс бахоланиб, агрокимёвий самарали, экологик хавсиз ўғитлар олишни мақбул режимлари аниқланган ва технологиялари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ФХ, ФГ, чорвачилик, парандачилик чиқиндилари асосида  турли ГЎ олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нитрат кислотада фаоллаштирилган НФ, ҚГ асосида органик минерал ўғитлар олиш технологияси “НКМК жамғармаси” Давлат муассаси “Дўстлик”  агрофирмасининг “2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“НКМК жамғармаси” Давлат муассасасининг 2022 йил 6 июндаги 01-03-01/1375-сон маълумотномаси). Натижада, НФ ва ҚГ экологик хавсиз қайта ишлаб агрокимёвий самарали органик минерал ўғитлар олиш имконини беради;
НФ, ПЧ, нитрат кислота  асосида ГЎ олишни жадал ва экологик хавсиз   технологияси “НКМК жамғармаси” Давлат муассаси “Дўстлик”  агрофирмасининг “2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“НКМК жамғармаси” Давлат муассасасининг 2022 йил 6 июндаги 01-03-01/1375-сон маълумотномаси). Натижада, агрокимёвий самарадорлиги юқори бўлган органик минерал ўғитлар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
НФ, ҚГ ва турли минерал ўғитлар  асосида комплекс органик минерал ўғитлар олиш технологияси “НКМК жамғармаси” Давлат муассаси “Дўстлик”  агрофирмасининг “2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“НКМК жамғармаси” Давлат муассасасининг 2022 йил 6 июндаги 01-03-01/1375-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида гумус моддаларидан ташқари меъёрлашаган миқдорда азот, фосфор, калийли озуқа моддалари тутган комплекс ГЎ олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish