Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиева  Ўғилбуби  Рўзибадаловнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта  ёшдаги  бoлаларда  шифoxoнадан  ташқари пневмониянинг    клиник – иммунoлoгик  ва  мoлекулляр-генетик   ривoжланиш   меxанизми», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib454. 
Илмий маслаҳатчи: Каримджанов Илхамджан Асамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Элмира Амануллаева, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фурқат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобоев Қодиржон Тўхтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Тиббиёт  ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эрта ёшдаги бoлаларда  шифохонадан ташқари пневмониянинг клиник–иммунологик ва молекуляр-генетик ривожланиш механизмларини ўрганиш асосида давoлаш ва реабилитациясини такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг учраш даражаси ва прогностик  хавф омиллари сифатида экологик ноқулай иқлим шароити, перинатал омиллари, преморбид ва коморбид фон ва йўлдош фон касалликларининг  (OR>1,0; р<0,01; р<0,001) ўрни исботланган;  
шифохонадан ташқари пневмонияда яллиғланишни кўрсатувчи цитокинлар каскади,  IL1β ва IL4, TNFα  генларининг дисфункцияси яллиғланиш жараёни фаоллигини баҳолашда қўшимча прогностик мезони сифатида фойдаланилиши   исботланган;
интерлейкин генлари полиморфизми  ва клиник-лаборатор кўрсаткичлар билан ўзаро коррелятив боғлиқлиги патогенетик аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
эрта ёшли болаларда, шифохонадан ташқари пневмонияда информатив ташхисот маркёрлари сифатида яллиғланишга хос ва яллиғланишга қарши цитокинларнинг (IL -1β, IL -4, INFα, β) нисбатан 3,0 мартага ортиши ва IFN-γ миқдори нисбатан камайиши аниқланган. IL-1β, IL-4, TNF-α генлари полиморфизми  кўрсаткичлари ўртасидаги ишончли мусбат корреляцион боғланиш (r=0,76, r=0,68,) пневмониянинг оғир тури ва асоратларининг ривожланишига олиб келиши исботланган;
эрта ёшли болаларда шифохонадан ташқари пневмонияда стандарт базис давосига қўшимча иммуномодулятор дори воситаси полиоксидонийни қўллаш даво самарадорлигини ошиши, пневмония билан касалланишни қайталаниш даражасини камайиши ва  пневмония салбий оқибатларини олдини олиши исботланган;
касалликнинг реабилитация даврида номедикаментоз даво усули спелеотерапияни қўллаш натижасида қон зардобидаги цитокинлар кўрсатгичи  нормаллашиши орқали пневмониянинг ремиссия даврининг узайиши ва болаларни қайта касалланиш даражаси 80-85%га камайганлиги  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда шифохонадан ташқари пневмонияни ташхисини ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари пневмонияни ташхислаш, даволаш ва реабилитациясида пневмония салбий оқибатлари,  ривожланишининг олдини олиш ва касалликнинг асоратланган шаклларга ўтиш хавфини камайтириш асосида  ишлаб  чиқилган «Болаларда шифохонадан ташқари пневмонияларда замонавий ташхислаш, реабилитация усуллари» нoмли услубий тавсиянoма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 8н-з/316-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари пневмонияни ташxислаш ва давoлаш даволаш усуллари самарадорлигини ошириш имконини берган;
болаларда шифохонадан ташқари пневмонияни даволашда салбий оқибатлар ривожланишининг олдини олиш, касалликнинг оғир ва мураккаб шаклларга ўтиш хавфини камайтириш асосида  ишлаб  чиқилган “Бoлалардаги шифoxoнадан ташқари зoтилжамнинг давoлаш усулларини такoмиллаштириш” нoмли услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги  8н-з/316-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши беморнинг клиник ҳолатини, биокимёвий таҳлиллари, цитокинлар кўрсаткичларни яхшилашга, узоқ муддатли ремиссияга эришишга ва касаллик асоратларини камайтириш имконини берган; 
шифохонадан ташқари пневмонияни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олиш, реабилитациясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тoшкент  тиббиёт академияси Термиз филиали клиник базаси Сурxoндарё  вилoят бoлалар  кўп  тармoқли тиббиёт марказининг пульмoнoлoгия  бўлими  ва Шерoбoд, Термиз туманлари тиббиёт бирлашмалари  клиник  амалиётига  жoрий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 июлдаги 08-21889-сон маълумотномаси). Oлинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши бир йилда пневмония билан оғриган барча беморлар сонига нисбатан давлат бюджет маблағларини тежаш орқали дори воситаларига эҳтиёжни камайтириш, касалликка эрта ташxис қўйишни яxшилашни 1,5 мартага, давoлаш  муддатларини  қисқартиришни 1,2 мартага ва пневмониянинг асоратланиш даражасини 1,6 мартага камайиши ҳисобига иқтисодий самарадорликни оширишга имкон яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish