Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибодуллоева Шохида Юсуфбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда ўт ажратиш йўллари сурункали касалликларининг шаклланиш босқичлари ва клиник намоён бўлиши», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib754.
Илмий раҳбар: Муратходжаева Ақида Валиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Элмира Амануллаева, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедова Инобат Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда ўт ажратиш йўллари сурункали касалликларининг шаклланиш босқичлари ва клиник намоён бўлишини ўрганиш, ривожланишининг олдини олиш, эрта ташхислаш мезонларини ишлаб чиқиш, ўт тош касаллиги келиб чиқиши олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўт ажратиш йўллари функционал бузилиш касалликлари мактабгача ёшдаги қиз ва ўғил болаларда бир хил тезликда учраши кузатилди (р<0,05), 7-16 ёш даврида эса қиз болаларда функционал бузилишлар устунлик қилиши (р<0,01), ўт йўллари яллиғланиш касалликлари ва ўт чўкмаси касаллиги учраши ёшига қараб ошиб борди, хамда қиз болаларда устунлик қилиши, бу эса балоғат ёшида эстероген гармони кўпаши билан исботланган;
ўт ажратиш йўллари касалликларининг шаклланишида ўт йўллари аномалиялари билан бир нечта хавф омиллари натижасида юзага келиши ва ўт чўкмаси ривожланиши учун ирсий омил,  узоқ антибиотик(цефтриаксон) қабул қилиш, кам харакатлик, ортиқча вазн, ичак дисбиози энг муҳим хавф омиллари эканлиги исботланган;
ўт ажратиш йўллари касалликлар фонида ўт чўкмаси белгилари аниқланган беморларда холестерин миқдорининг бироз ошиши, умумий билирубиннинг кўпайиши, ИФ, ГГТ, ЛАП ферментларининг фаоллиги ошганлиги ва клиник  белгиларининг яққол намоён бўлиши холестаз ривожланиш белгиси эканлиги исботланган;
ўт чўкмасини даволашда урсодезоксихолат кислота препаратини ўт чўкмаси таркибига кўра тавсия этиш, стандартда белгиланган миқдорга қараганда даволаш тезроқ ва самарали натижа бериши, хамда бу болаларни 2 йил давомида назорат қилиш ва хар 6 ойда бир марта УТТ ўтказиш, даволашни ўз вақтида олиб бориш, ўт чўкмаси хосил бўлиши қайталаниши ва ўт тош касаллиги юзага келишини олдини олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда ўт ажратиш йўллари касалликларининг клиник шаклланишини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
болаларда учрайдиган ўт йўллари функционал касалликларини самарали ташҳислаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда билиар тизимнинг дисфункционал бузилишлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 мартдаги 8н-з/144-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома билиар тизим функционал бузилиши  бўлган болаларда касалликни эрта ташҳислаш, даволаш самарадорлигини ошириш, беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини қисқартириш билан биргаликда касалликнинг асоратларини камайтириш имконини берган;
болаларда билиар тизим функционал бузилиш касалликлари клиник-функционал кечиш хусусиятларига асосланган ҳолда  ташҳислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши жумладан, жумладан, Тошкент шахар 4- болалар шифохонаси, Тошкент шаҳар 44-сонли оилавий поликлиника  клиник  амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил йил 9 августдаги 08-23217-сон маълумотномаси). Олинган натижалар орқали ўт ажратиш йўллари зарарланиши нохуш оқибатларини эрта баҳолаш, сурункали холецистит, ўт чиқариш йўллари инфекцияси холелитиаз, ўт тош касалликлари асоратлар сонининг ҳамда касаллик оқибатлари билан боғлиқ ногиронлик даражасини камайтириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish