Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Мадина Исмоиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда таълим туризми хизматларини ривожлантириш истиқболлари», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt98.
Илмий раҳбар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.1.18.01.
Расмий оппонентлар: Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда таълим туризми хизматларини самарали ривожлантириш ва истиқболларини асослаш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон капиталини ривожлантиришда «таълим туризми» тушунчасининг моҳиятининг интеграцияловчи таснифий белгилари таркибига бир йилгача бўлган вақт давомида жисмоний шахс ёки бир гуруҳ шахсларнинг доимий яшаш жойидан билим олишни киритиш асосида такомиллаштирилган;
таълим туризми самарадорлигини ошириш шароитида истеъмолчилар билан коммуникатив комплекс тизими тақдим этилган таълим хизматлари сифатига жамият олдидаги ижтимоий жавобгарлик ва таълим олувчилар хавфсизлигини таъминлаш кабиларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
республикада таълим туризми хизматлари ҳажмини оширишда кирувчи ва чиқувчи туристик оқимнинг ўрта муддатли ривожлантириш истиқболлари ва трендини яратишга хизмат қилувчи 2025 йилга бўлган даврга прогноз параметрлари асосланган;
туристик мажмуани, жумладан таълим туризмини яхлит тизим сифатида стратегик бошқариш самарадорлигини оширишда таълим туризмини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг муҳим компоненти сифатида, жумладан соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантирган ҳолда давлат-хусусий шериклигини ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда таълим туризми хизматларини ривожлантириш истиқболлари бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
«таълим туризми» тушунчасининг моҳияти интеграцияловчи таснифий белгилари таркибида бир йилгача бўлган вақт давомида жисмоний шахс ёки бир гуруҳ шахсларнинг доимий яшаш жойидан билим олишни эътиборга олган ҳолда «таълим туризми» тушунчасининг такомиллашган таърифи 5610100 –“Хизматлар соҳаси” таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Ресторан менежменти” номли ўқув қўлланмага (гувоҳнома рақами 1186-088) киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2021 йил              6 январдаги 89-03-61-сон маълумотномаси). «Таълим туризми» тушунчасига муаллифлик ёндашуви таълим сайёҳларини тегишли яшаш жойлари, жумладан ётоқхоналар билан таъминланишини яхшилаш бўйича мақсадли қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилади;
таълим туризми самарадорлигни ошириш шароитида истеъмолчилар билан коммуникатив комплекс тизимини такомиллаштириш бўйича жамият олдидаги ижтимоий жавобгарлик, таълим олувчилар хавфсизлигини таъминлаш, тингловчи таълим олаётган мамлакатнинг маданий ўзига хослиги билан таништириш каби таклифлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги “Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий тадқиқот институти”нинг     2022 йил 10 майдаги Ич-15-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 19 майдаги 04-18/1769-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши таълим туризми билан шуғулланувчи туристик фирмаларда истеъмолчилар билан коммуникацион жараёнларни такомиллаштириш, уларни тегишли маълумотлар билан таъминлаш ва кўрсатилган хизматлар сифатидан қониқиш даражасини ҳамда мавжуд камчиликларни аниқлаш ва пировард натижада мижозларнинг корхона тўғрисидаги фикрларини ижобий томонга ўзгартириш, потенциал туристлар аудиториясини кенгайтиришга ҳамда хизматлар ҳажмини кўпайтиришга имконият яратган;
республикада таълим туризми хизматлари ҳажмини ошириш мақсадида кирувчи ва чиқувчи туристик оқимнинг ўрта муддатли ривожлантириш истиқболлари ва трендини яратишга хизмат қилувчи 2025 йилга қадар прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги “Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий тадқиқот институти”нинг     2022 йил 10 майдаги ИЧ-15-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 19 майдаги 04-18/1769-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш таълим соҳасини ривожлантириш ва сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2023 йилдан бошлаб таълим олиш бўйича кирувчи туристлар оқимининг ўсиши аниқланган ҳолда тегишли чора-тадбирларни ташкил қилиш имкониятларини  кенгайтиришга хизмат қилган;
туристик мажмуани, жумладан таълим туризмини яхлит тизим сифатида стратегик бошқариш самарадорлигини оширишда таълим туризмини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиб, унинг муҳим компоненти сифатида, жумладан соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантирган ҳолда давлат-хусусий шериклигини ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш ИТИнинг 2022 йил          10-майдаги Ич-15-сон буйруғи билан (вазирликнинг 2022 йил 21 июлдаги 04-18/3582-сон хати билан институтга ваколат берилгани тўғрисидаги маълумоти) амалиётга жорий қилинган  (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 19 майдаги 04-18/1769-сонли маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш Ўзбекистонда таълим туризми хизматлар бозорининг самарадорлигини оширишнинг ички ва ташқи имкониятларини баҳолаш, жараённи самарали бошқариш механизмини такомиллаштиришга имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish