Sayt test rejimida ishlamoqda

Джабборов Исроил Исмоиловичнинг
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни модернизaциялaш шaроитидa дaвлaт хизмaтлaрини тaкомиллaштириш”, 08.00.05 − Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt907.
Илмий раҳбар: Холиқулов Анвар Неъматович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият юритаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исроилов Баҳодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида давлат хизматларини такомиллаштириш орқали иқтисодиётни ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
аҳолининг Давлат хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини Давлат хизматлари марказлари филиалларини босқичма-босқич маҳаллаларда ташкил этиш орқали хизматларга кетадиган вақт билан боғлиқ трансакция харажатларини камайтириш такомиллаштирилган; 
Давлат хизматлари марказлари хизматлар таркиби фуқароларнинг пенсия таъминоти, пенсия ва нафақалар миқдори, яшаш майдони, уй-жойга эгалиги тўғрисидаги маълумотномаларни бериш каби янги давлат хизматларини жорий этиш асосида кенгайтирилган;
давлат хизматларини кўрсатиш сифатини баҳолашда “Инсон қадрини юксалтириш” мезонидан келиб чиқиб, Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш бўйича ижтимоий йўналтирилган комплекс тадбирлар дастури ишлаб чиқилган;
янги турдаги онлайн электрон хизматлар уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда аҳолининг турли ижтимоий эҳтиёжларининг қамров даражасини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ҳисобига такомиллаштирилган, бир-бирини такрорлайдиган хизматларни унификация қилиш ва уларни реестрга қўшиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. 
Давлат хизматлари марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва Давлат хизматларини такомиллаштириш, янги хизматлар жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги 
ПФ-5930-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига киритилган (Давлат хизматлари агентлигининг 2019 йил 12 сентябрдаги 1-7-2/1-499-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллаларда давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш ҳамда маҳаллаларда давлат хизматлари марказлари филиалларини ташкил этиш имконини берган;
Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар таркибини кенгайтириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 
31 январдаги ПФ-5930-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан жорий этилган (Давлат хизматлари агентлигининг 2019 йил 12 сентябрдаги 1-7-2/1-499-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда қўшимча янги қулайликларни яратиш имконини берган;  
давлат хизматларини кўрсатишни маҳаллабай ёндашуви асосида ривожлантиришга йўналтирилган «Йўл харитаси» бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг 3-иловасига киритилган (Давлат хизматлари агентлигининг 2019 йил 12 сентябрдаги 1-7-2/1-499-сон маълумотномаси). Натижада давлат хизматларини ривожлантиришга қаратилган миллий методологик асослари ва ёндашувларини такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг хизматлардан фойдаланиш сарф-харажатларини 1,5 баробарга камайишига олиб келган.  
давлат хизматлари марказлари фаолиятини кенгайтириш ва давлат хизматларини кўрсатиш ваколатига эга бўлган ташкилотларда кўрсатиладиган хизматларни сифат жиҳатдан тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Давлат хизматлари агентлигининг 2019 йил 12 сентябрдаги 1-7-2/1-499-сон маълумотномаси). Натижада амалдаги 693 турдаги хизматларни жамлаган ягона реестрга қўшимча янги 21 турдаги хизматларни киритиш имконини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish