Sayt test rejimida ishlamoqda

Тайджанова Малика Муратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Катта мактабгача ёшда эмоционал бузилишларнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/P136.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуритдин Салихович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент;  Тўйчиева Саодат Мелликузиевна, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: М.Ломоносов номли Москва давлат университети Тошкент   филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади катта мактабгача ёшдаги болаларнинг руҳий ҳолатига таъсир этувчи эмоциоген омилларни аниқлаш, эмоционал бузилишларнинг олдини олишга оид профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта мактабгача ёшдаги болаларда эмоционал бузилишларнинг психопрофилактикаси ва коррекциясини таснифланишида хавотирланиш, қўрқув хисларини гиперактивлик жиҳатини доминантлик хусусиятида тормозланиш, ичидаги ҳолатини яшириш ҳисси намоён бўлишига асосланиб, «кайфият», «хулқ-атвор», «психомотор» каби психологик мезонлардан фойдаланиш самарали эканлиги далилланган; 
катта мактабгача ёшдаги болаларда эмоционал бузилишларни вужудга келишига «ота-она-бола» муносабатлари кўринишининг таъсири натижасида бола ижтимоий мавқеи ва рефлексив ривожланишидаги эго-зиддиятларни устуворлигини кучайиши нооргатик тузилишдаги хиссий бузилишларнинг частотасини ортишига олиб келишига асосланиб, эмоционал соҳа шаклланишида ёшга оид динамик ҳамда гендер тафовутлар кузатилиши далилланган; 
катта мактабгача ёшдаги болаларда талабчан она муносабати негизида бола эмоционал ҳолатини шаклланиши бола рефлексиф ривожланишининг паст даражаси ва шахслараро муносабатда тенгдошлари томонидан «қабул қилинмаган»ликнинг вазиятга боғлиқ хавотирланишни кучайишига кўра, профилактик-коррекцион таъсир самарадорлигини таъминлайдиган индивидуал ривожланиш харитасини қўллаш зарурати исботланган;
болалардаги эмоционал бузилишларни олдини олиш ва бартараф этишда эмоциялар «дунёси» билан танишиш, уларни англаш ва назорат қилиш, ўз-ўзини адекват баҳолашини шакллантиришга қаратилган «Қуёшли туйғулар мамлакати» муаллифлик профилактик-коррекцион дастурини қўллаш самарали эканлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Катта мактабгача ёшда эмоционал бузилишларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот иши натижалари асосида: 
катта мактабгача ёшдаги болаларда эмоционал бузилишларнинг психопрофилактикаси ва коррекциясини таснифланишида хавотирланиш, қўрқув хисларини гиперактивлик жиҳатини доминантлик хусусиятида тормозланиш, ичидаги ҳолатини яшириш ҳисси намоён бўлишига асосланиб, «кайфият», «хулқ-атвор», «психомотор» каби психологик мезонлардан фойдаланиш самарали эканлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 июн 6-сонли буйруғига асосан «Ривожланиш психологияси» ўқув-услубий модул фани материалларига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 июндаги ПМ-25-а-сон маълумотномаси). Натижада бу бўлажак мутахассисларда мактабгача ёшдаги болалар билан ишлаш, уларга психологик хизмат кўрсатиш, оила муҳитида ва мактабгача таълим ташкилоти жамоасида психологик соғлом муҳитни шакллантириш бўйича илмий-назарий тайёргарлиги даражасини ошириш такомиллаштирилган; 
катта мактабгача ёшдаги болаларда эмоционал бузилишларнинг вужудга келишига «ота-она-бола» муносабатлари кўринишининг таъсири натижасида бола ижтимоий мавқеи ва рефлексив ривожланишидаги эго-зиддиятларни устуворлигини кучайиши нооргатик тузилишдаги хиссий бузилишларнинг частотасини ортишига олиб келишига асосланиб, эмоционал соҳа шаклланишида ёшга оид динамик ҳамда гендер тафовутлар кузатилишига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 июн 6-сонли буйруғига асосан «Психодиагностика» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 июндаги ПМ-25-а-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий-психологик омиллар тизимида эмоционал бузилишларнинг асосий сабабларини аниқлашда бўлажак психологларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмалари шакллантирилган; 
катта мактабгача ёшдаги болаларда талабчан она муносабати негизида бола эмоционал ҳолатини шаклланиши бола рефлексиф ривожланишининг паст даражаси ва шахслараро муносабатда тенгдошлари томонидан «қабул қилинмаган»ликнинг вазиятга боғлиқ хавотирланишни кучайишига кўра, профилактик-коррекцион таъсир самарадорлигини таъминлайдиган индивидуал ривожланиш харитасини қўллаш заруратига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 июн 6-сонли буйруғига асосан «Психологик хизмат» модулига киритилган ва мазмунини бойитилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 июндаги ПМ-25-а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдагиларнинг эмоционал ривожланишининг муаммоли масалалари билан ишлаш бўйича малакали тайёргарликни яхшилашга хизмат қилган; 
болалардаги эмоционал бузилишларни олдини олиш ва бартараф этишда эмоциялар «дунёси» билан танишиш, уларни англаш ва назорат қилиш, ўз-ўзини адекват баҳолашини шакллантиришга қаратилган   «Қуёшли туйғулар мамлакати» муаллифлик профилактик-коррекцион дастурини қўллаш самарали эканлигига асосланган маълумот Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 июн 6-сонли буйруғига асосан «Психокоррекция» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 июндаги ПМ-25-а-сон маълумотномаси). Натижада амалий психологларнинг мактабгача ёшдаги болалар муаммолари билан ишлашда услубий жиҳозларини такомиллаштириш имкониятлари кучайтирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish