Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишанов Сарвар Юлдибой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёлғонни идентификация қилишнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/P336.
Илмий раҳбар: Эргашев Пўлат Собирович, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қудратуллаева Рухсора Бахтиёровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёлғонни идентификация қилишнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини очиб бериш ҳамда уни аниқлаш усулларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёлғон ва алдовни таснифлаш бўйича мавжуд тизимлар идентификация механизми (ёлғонни пайқаш, фаҳмлаш) ни марказга қўйиш тамойили негизида трансформацияланиши (янгича кўринишларда, нисбатларда ифодаланиши) мумкинлиги аниқланган;
талабаларда ёлғоннинг психологик детерминантларини аниқлашда «сиқиб чиқариш», «рационализация» психологик ҳимоя механизмларига устуворлик бериш асосида хатти-ҳаракатлардаги ўзгаришларни юз ифодасида новербал, мимика, пантомимикада акс этишини идрок этишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари «Ростни ва ёлғонни идентификация қилиш» муаллифлик методикасидан фойдаланиш самарали эканлиги асосланган;
талабаларнинг ўқиш ва дўстона соҳада оилавий муносабатларга нисбатан ёлғондан фойдаланишида эмоциялар орасидаги боғланишларга мувофиқ алдовни идентификация этишда каузал атрибуцияга устуворлик бериши асосида «ёлғон сукут», «ахлоқий ёлғон», «эзгу ёлғон» турларини кўпроқ ишлатиши аниқланган; 
талабаларда ёлғонни идентификация қилиш хусусиятини ривожлантириш учун когнитив, ҳиссий, конатив жиҳатдан эмоцияларни таҳлил қилиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган «Ёлғон: пайқаш, тушуниш, муносабат билдириш» муаллифлик машғулотлари мажмуини киритиш самарали эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёлғонни идентификация қилишнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
ёлғон ва алдовни таснифлаш бўйича мавжуд тизимлар идентификация механизмини марказга қўйиш тамойили негизида трансформацияланиши  мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-01-а-сон буйруғига асосан «Юридик  психология» ўқув модулига (Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 апрелдаги ПМ-01-а-сон маълумотномаси) ҳамда «Меҳнат ва муҳандислик психологияси» ўқув қўлланмаси (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил  19 июлдаги 233-сон буйруғи) мазмунига сингдирилган. Натижада бўлажак амалиётчи психологларнинг илмий-назарий тайёрлигини сифат жиҳатдан оширишга, ёлғонни идентификациялаш, ростни фарқлаш, шахс эмоцияларини ўқиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган услубий маълумотлар билан бойитишга эришилган;
талабаларда ёлғоннинг психологик детерминантларини аниқлашда «сиқиб чиқариш», «рационализация» психологик ҳимоя механизмларига устуворлик бериш асосида хатти-ҳаракатлардаги ўзгаришларни юз ифодасида новербал, мимика, пантомимикада акс этишини идрок этишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари «Ростни ва ёлғонни идентификация қилиш» муаллифлик методикасидан фойдаланиш самарали эканлиги асосланган илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология» ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-01-а-сонли буйруғига асосан «Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 апрелдаги ПМ-01-а-сон маълумотномаси). Натижада педагог-психологларнинг талабалар билан ишлашда рост ва ёлғонни ўзаро фарқлаш ҳамда ёлғондан фойдаланишда каузал атрибуциянинг ўзига хос ўрни ҳақидаги амалий-услубий билимлари такомиллаштирилган;
талабаларнинг ўқиш ва дўстона соҳада оилавий муносабатларга нисбатан ёлғондан фойдаланишида эмоциялар орасидаги боғланишларга мувофиқ алдовни идентификация этишда каузал атрибуцияга устуворлик бериши асосида «ёлғон сукут», «ахлоқий ёлғон», «эзгу ёлғон» турларини кўпроқ ишлатиши ҳақидаги  маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-01-а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модули мазмунини такомиллаштириш учун қўлланган (Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 апрелдаги ПМ-01-а-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси психолог мутахассисларнинг илмий-тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлик даражасини оширишга эришилган; 
талабаларда ёлғонни идентификация қилиш хусусиятини ривожлантириш учун когнитив, ҳиссий, конатив жиҳатдан эмоцияларни таҳлил қилиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган «Ёлғон: пайқаш, тушуниш, муносабат билдириш» муаллифлик машғулотлари мажмуини киритиш самарали эканлиги ҳақидаги илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-01-а-сон буйруғига асосан «Психологик маслаҳат», «Психокоррекция» модуллари таркибига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 апрелдаги ПМ-01-а-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг шахс психологик етуклигини фаол ошириш борасидаги кўникмаларини янада ривожлантириш имкониятлари оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish