Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитова Ирода Илҳомовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот таълим муҳитида талабалар мустақил ишларини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш (Техник тизимларда ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1576.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Узаков Заир, физика-математика фанлари номзоди, доцент; Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда ахборот таълим муҳитида талабалар мустақил ишларини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабалар мустақил ишининг ташкилий-услубий таъминоти ахборот таълим муҳитида эмпирик ва назарий билимларга эгалик, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва баҳолаш, мантиқий операцияларга асосланган кўникмаларни ўзлаштириш ҳамда компьютер иммитацион моделлар ва медиатаълим ресурсларини яратиш асосида такомиллаштирилган; 
ахборот таълим муҳитида талабалар мустақил ишини ташкил этиш платформада мустақил ишларни бажариш, дидактик тамойиллар орқали интеграцион билимларни илмий-назарий жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган ривожантирувчи-мантиқий ўқув топшириқларни  киритиш асосида такомиллаштирилган;
мустақил ишларни ташкил этишнинг компьютер дастурлари мустақил таълим олиш дидактик жараёнининг педагогик-психологик компонентларини инновацион таълим муҳитида тажриба фаолияти вариативлигини рефлексив яхлитлаш асосида такомиллаштирилган. 
талабаларнинг аудиториядан ташқари мустақил иши “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанидан виртуал лаборатория, вебинар, ижодий топшириқлар, мультимедиа иловаларини яратиш ҳамда ўзлаштириш даражаси бўйича аниқлашга қаратилган баҳолаш мезонлари ва модулли ўқитиш индикаторларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот таълим муҳитида талабалар мустақил ишларини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ахборот таълим муҳитида талабалар мустақил ишини ташкил этиш Web - илова дастурий таъминоти, платформада мустақил ишларни бажариш, дидактик тамойиллар орқали интеграцион билимларни илмий-назарий жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган ўқув топшириқлар  киритиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 1023-сон буйруғи асосида берилган 1023-135-сон нашр рухсатномаси) ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” таълим йўналиши учун “ANAGRAMMWORD” амалий дастури мазмунига сингдирилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи асосида берилган 285-095-сон нашр рухсатномаси). Натижа олий таълимда талабалар мустақил ишини ташкил этишда масофавий таълимдан фойдаланиб, ахборот-услубий таъминотини такомиллаштириш имконини берган;
талабалар мустақил ишининг ташкилий-услубий таъминоти ахборот таълим муҳитида эмпирик ва назарий билимларга эгалик, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва баҳолаш, мантиқий операцияларга асосланган кўникмаларни ўзлаштириш ҳамда компьютер иммитацион моделлар ва медиатаълим ресусрларини яратиш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Таълимда мултимедиа иловалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи асосида берилган 285-095-сон нашр рухсатномаси). Натижа олий таълим муассасаларида талабалар мустақил ишини ташкилий-услубий таъминотини оптималлаштириш имконини берган;
мустақил ишларни ташкил этишнинг компьютер дастурлари мустақил таълим олиш дидактик жараёнининг педагогик-психологик компонентларини инновацион таьлим муҳитида тажриба фаолияти вариативлигини рефлексив яхлитлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим Қарақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9-синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 27 октябрдаги 17.02/203-сон маълумотномаси). Натижа олий таълим муассасаларида талабалар мустақил ишини ташкилий-услубий таъминотини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish