Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансуров Хусниддин Габтрашитовичнинг 
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Vigna radiata l. жаҳон генофондидан фойдаланган ҳолда юқори ҳосилдор, экспортбоп мош навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Qx748.
Илмий раҳбар: Мавлянова Равза Фазлетдиновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.QX.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: мошнинг «Осиё » нави (NАР 00381). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2022 йил 31 январдаги №20190075-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мошнинг жаҳон генофондини комплекс ўрганиш асосида, Республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мос, морфобиологик ва қимматли-хўжалик белги ва хусусиятларига эга, тик ўсувчи, механизация ўримига яроқли, дуккаклари чатнамайдиган, йирик донли, юқори ҳосилдор ва экспорт талабларига жавоб берадиган мош навларни яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор мошнинг 151 та жаҳон коллекция намуналарини морфобиологик ва қимматли хўжалик белги ва хусусиятлари бўйича комплекс баҳолаш асосида республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган истиқболли намуналар ажратиб олинган;
мош коллекцияни қимматли хўжалик белгилари бўйича ўрганиш натижасида вегетация даври 66-70 кун бўлган ультра эртапишар 5 та, эртапишар (71-75 кун) 12 та, юқори ҳосилдорлиги бўйича 3 та (26,0-27,4 ц/га), дуккакдаги донлар сони бўйича (11 та) 3 та, 1000 дона уруғ вазни бўйича (70-80 г) 2 та, углеводлар (63,5-65,5%), оқсил 23,0-23,6% ва мой 1,1-1,3% миқдори бўйича 3 та намуналар ажратиб олинган;
мошнинг дoн ҳосилдорлиги ва сифати юқори, экспорт талабларига жавоб берадиган янги “Осиё” нaви яpaтилгaн;
мошнинг янги “Осиё” нaвини республикамизда экилаётган бошқа навларга нисбатан ўзининг эртапишарлиги, асосий поядаги бўғимлар сони, дуккак узунлиги, бир ўсимликдаги дуккаклар сони, юқори дон ва кўк масса ҳосили ҳамда донининг йириклиги бўйича устун эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мошнинг жаҳон генофондини комплекс ўрганиш асосида морфобиологик ва қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига эга, тик ўсувчи, механизация ўримига яроқли, дуккаклари чатнамайдиган, йирик донли, юқори ҳосилдор ва экспорт талабларига жавоб берадиган навларни яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мошнинг юқори ҳосилдор, йирик донли, тик ўсувчи, механизм ёрдамида йиғиштириб олишга яроқли, ўртапишар (ўсув даври 85-90 кун) янги «Осиё» нави яратилган ва Республиканинг барча ҳудудларида экиш учун қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига киритилган (Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи Қишлoқ хўжaлиги вaзиpлигининг 2022 йил 5 апрелдаги №07/23-04/1938-сон маълумотномаси). Натижада, мош генофонди пояси тик ўсувчи, йирик донли, 1000 дона уруғ вазни 80 г., дон ҳосили 25,0-26,0 ц/га, кўк масса ҳосили 200,0-250,0 ц/га, ҳосили механизм ёрдамида йиғиштириб олишга мос янги мош нави билан бойитилган;
интенсив типидаги мошнинг «Осиё» нави 2020 йилда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Сурхон СФУ ҳудудидаги «Ташаббус Сурхон» фермер хўжалигида 14,0 га, «Ҳомкон» фермер хўжалигида 18,0 га, «Сурхон тажриба участкаси» фермер хўжалигида 19,0 га, «Сурхон нур дала» фермер хўжалигида 26,0 га, «Олтин меҳнатобод пахтаси» фермер хўжалигида 29,0 га, «Жавлонбек агро фирмаси МЧЖ» хўжалигида 35,0 га, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани «Инновацион технологияларни жорий қилиш маркази» МЧЖда 67,5 га, жами 208,5 га майдонга экилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 апрелдаги 07/23-04/1938-сонли маълумотномаси). Натижада, мошнинг янги «Осиё» навидан суғориладиган майдонларда ўртача 20,0-25,0 ц/га дон ҳосили олиниб, гектаридан олинадиган соф даромад 10,3-11,8 млн. сўмни, рентабеллик даражаси эса Тошкент вилоятида 42,2-43,2%, Сурхондарё вилоятида 41,2 -42,3% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish