Sayt test rejimida ishlamoqda

Толибаев Хожаахмед Елбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ достонларидаги топонимларнинг лингвомаданий таҳлили», 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1505.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01
Расмий оппонентларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори, катта илмий ходим; Қурбанов Мухтарбай Даулетбаевич, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорaқaлпоқ достонларидaги тoпoнимларни, жой номлари семантикасидаги маданий компонентларни, услубий қўлланилиши ва достонлардаги жой номларини идрок этиш хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорaқaлпоқ xaлқ достонлaри топонимлари таркибидаги этноним, фитоним, зоонимлар семантикасидаги миллий-маданий хусусиятлари аниқланган;
қорaқaлпоқ достонларидаги топонимларга географик ном беришда меморатив ва дескриптив турларга ажратилган ҳолда халқнинг географик объектга ном бериш ёки олдиндан мавжуд бўлган объектни қабул қилишдаги миллий ментал тушунчалари далилланган;
достонлар тилидаги топонимларнинг компаратив услубий вазифаси далилланиб, бадиий сўзнинг таъсир этиш функцияси очиб берилган;
топонимик миф ва афсоналарда халқимизнинг атрофимиздаги олам, ер-сув объектларига ном беришидаги дастлабки фаразларини билдириб келиши, уларни идрок этишда тарихий вазиятларни акс эттирадиган когнитив конгломерат эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқ достонларидаги топонимларни тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
қорaқaлпоқ xaлқ достонлaри топонимлари таркибидаги этноним, фитоним, зоонимлар семантикасидаги миллий-маданий хусусиятларига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда ФА-А1-Г003 – «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 23 ноябрдаги 362/1-сон маълумотномаси). Натижада топонимларнинг географик терминлар, конверсия усуллари орқали ясалиши, топонимлар таркибида инсон тана аъзолари номлари, ранг билдирувчи сўзлар, сон ва сон маъносидаги сўзлар қўлланилганлиги функционал сўз ясалишини илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
қорaқaлпоқ достонларидаги топонимларга географик ном беришда меморатив ва дескриптив турларга ажратилган ҳолда халқнинг географик объектга ном бериш ёки олдиндан мавжуд бўлган бўлган объектни қабул қилишдаги миллий ментал тушунчалари тўғрисидаги маълумотлардан Қорақалпоғистон телеканалининг «Муносабат» телекўрсатувида ҳамда Қорақалпоғистон радиосининг «Тилга эътибор – элга эътибор» радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022 йил 7 январдаги 01-04-09/10-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар орқали тингловчиларга халқнинг ер-сув объектларига ном беришидаги ўзига хос белгилари тўғрисидаги маълумотлар кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиб, илмий билимларини оширишда амалий аҳамият касб этган;
достонлар тилидаги топонимларнинг компаратив услубий вазифаси, бадиий сўзнинг таъсир этиш функцияси билан боғлиқ материаллардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида қорақалпоқ мумтоз шоирлари асарларида қўлланилган топонимлар маъносини очиб беришда муҳим манба сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 4-04/1741-сон маълумотномаси). Натижада музей экспозицияларини бойитишга, шунингдек, топонимларни тил ва маданият, халқ тарихи билан боғлиқ ҳолда, ижрочиларнинг топонимлардан бадиий сўзнинг эстетикаси талабига мос фойдаланишидаги  маҳоратини ўрганиш орқали олинган маълумотлардан ёшларни маданий қадриятлар, санъатга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
топонимик миф ва афсоналарда халқимизнинг атрофимиздаги олам, ер-сув объектларига ном беришидаги дастлабки фаразларини билдириб келиши, уларни идрок этишда тарихий вазиятларни акс эттирадиган когнитив конгломерат эканлигига оид илмий ва амалий хулосалардан «Лингвокультурология» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сонли буйруғи, 359-081-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада фольклор асарларидаги ономастик бирликларнинг лингвомаданий ўрганилиши, аҳамияти, прецедентлик ҳодисасига оид фикр ва мулоҳазалар асосида ўқув қўлланма мавзулари назарий жиҳатдан такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish