Sayt test rejimida ishlamoqda

Тлегенов Бахытбай Ниетбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш сифатини оширишда муаммоли ўқитиш методикасини такомиллаштириш (5-синф информатика фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped1205.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Алламбергенова Мухаббат Хасанбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Қудайбергенов Каримберген Қадирбергенович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш сифатини оширишда муаммоли ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш сифатини оширишда информатика дарсларини ташкил этишнинг услубий-дидактик таъминоти муаммоли ўқитиш методлари (UFALAZ, HAITI, Зиг-заг Think-Pair-Share) ёрдамида ижодий, танқидий ва креатив фикрлашни, фанга оид компетенцияларга мослашувни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
муаммоли ўқитиш асосида ўқувчиларнинг информатикадан билимларни ўзлаштириш сифатини оширишнинг методик модели мақсаддан натижага йўналган узлуксиз тизим асосида ўқув материалларини муаммоли тақдим этишнинг академик ва инновацион шаклларини дидактик воситалар билан уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришининг дидактик жараёнлари ўқувчиларнинг мустақил фикрлаши ва ўрганишига хизмат қилувчи ўқув материаллари ва топшириқлар асосида дарсларнинг схематик режасини моделлаштириш ҳамда ўқитишнинг электрон дастурий таъминотини (Informatics electronic guide-line) яратиш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг информатикадан билимларни ўзлаштириш ва уларнинг мустақиллик, ижодкорлик, ташаббускорлик, тадбиркорлик сифатларининг ривожланганлик даражасини баҳолашнинг мезонлари (motivational-valued, emotional, informative-cognitive, processual-activity) фанга оид компетенцияларни ўзлаштириш ва объектив баҳолашнинг интегративлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш сифатини оширишда муаммоли ўқитиш методикасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш сифатини оширишда информатика дарсларини ташкил этишнинг услубий-дидактик таъминотини муаммоли ўқитиш методлари (UFALAZ, HAITI, Зиг-заг, Think-Pair-Share) ёрдамида ижодий, танқидий ва креатив фикрлашни шакллантириш орқали фанга оид компетенцияларга мослашувини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тафсияларидан “Муаммоли ўқитишнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган муаммоли савол ва топшириқлар, машқлар тизими, муаммоли дарс тузилмаси ва ишланмалари асосида умумий ўрта таълим мактабларининг 5-синфлари учун «Информатика» дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 16 февралдаги 01/11-01/03-210-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда билимларни ўзлаштириш сифатини оширишнинг информацион-методик тизими яратилган;
муаммоли ўқитиш асосида ўқувчиларнинг информатикадан билимларни ўзлаштириш сифатини оширишнинг методик моделини мақсаддан натижага йўналган узлуксиз тизим асосида ўқув материалларини муаммоли тақдим этишнинг академик ва инновацион шаклларини дидактик воситалар билан уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга ҳамда дарсларнинг схематик режасини моделлаштириш ва ўқитишнинг электрон дастурий таъминотини (Informatics electronic guide-line) яратишнинг педагогик алгоритмини ишлаб чиқиш орқали дидактик жараёнларни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавиялардан Жиззах политехника институтида бижарилган №AIF 1/4 “Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) ва Бухоро муҳандислик-технология институтида бижарилган №AIF 2/20 “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали мухандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2021 йй.) мавзуларидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 16 февралдаги 01/11-01/03-210-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган ғоялар ва олинган натижалар узлуксиз таълим тизими босқичларида информатика фанини ўқитишнинг илмий методик асоси бўла олиши асосланган;
ўқувчиларнинг информатикадан билимларни ўзлаштириш ва уларнинг мустақиллик, ижодкорлик, ташаббускорлик, тадбиркорлик сифатларининг ривожланганлик даражасини баҳолашнинг мезонларини (motivational-valued, emotional, informative-cognitive, processual-activity)  фанга оид компетенцияларни ўзлаштириш ва объектив баҳолашнинг интегративлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Халқ таълими тизими методистлари, таълим муассасалари дефектологи ва ўқитувчи логопедларининг такомиллаштирилган лавозим мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 16 февралдаги 01/11-01/03-210-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш сифатининг ошганлик даражасини аниқлаш мезонлари ва механизмларининг такомиллашувига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish