Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурабуллаев Бахамдулла Хожамбетовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Мустақиллик йилларида қорақалпоқ адабиётида мемуар жанрининг ривожланиши, 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil371.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Жаримбетов Қурбанбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолияти кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSс.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппоненетлар: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори (DSc); Бегмуратова Гулбаҳар Асаматдиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври қорақалпоқ адабиётида мемуар жанрининг ривожланиши даражасини аниқлаш, жанрнинг миллий адабиётдаги бадиий-эстетик тафаккурни такомиллаштиришга муносабатини аниқлаштириш ва мемуарларнинг сюжет, композицион, услубий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даври қорақалпоқ адабиётида жамоат, фан, маданият арбоблари ва адиблар томонидан яратилган мемуар асарларнинг фактлар билан ҳис-ҳаёжон, бадиий ҳақиқат ва тарихий воқеаликнинг синтезлашган ҳолда берилиши, жанр таркибида ҳикоя, портрет, эссе, саёҳатнома, кундалик ва хат жанрлари шаклларининг мавжудлиги ҳамда автографиянинг аралаш ҳолда қўлланилиши билан боғлиқ поэтик хусусиятлари очиб берилган;
қорақалпоқ адабиётида яратилган мемуарларнинг қатағон давридаги миллат зиёлиларининг қисмати, шўро замонининг ҳақиқий қиёфаси, даврлар алмашинувидаги зиддиятли воқеалар, мустақиллик учун курашлар сингари ғоявий-тематик йўналишлари белгиланиб, уларда давр ва қаҳрамон, қаҳрамонлар ўртасидаги ҳамда ички конфликтларнинг қаҳрaмoнлар характери ва уларнинг шахсий ҳаётий позицияларини  очиб беришдаги ҳаётий сифати аниқлаштирилган;
мустақиллик даври қорақалпоқ адабиётида яратилган мемуарларнинг жанрий жиҳатдан ривожланишида архив материаллари, расмий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, газета, бюллетень тўпламларидан ҳамда бадиий-эстетик воситаларнинг даврнинг ҳақиқий манзарасини тасвирлаш ва фактларнинг ишончлилигини таъминлаш учун услубий мақсадларда қўлланилганлиги аниқланган;
мемуарларнинг образлар тизимида муаллиф ва персонаж образларининг аҳамияти аниқланиб, бошқа бадиий асарлардаги образлардан фарқли жиҳатлари адиб ҳаёлида яралган образлар эмас, балки реал воқеаликдаги яшаган шахсларнинг, мемуар муаллифининг ўзи ҳам қаҳрамон сифатида дунёқарашини, нуқтаи-назарини акс эттириш каби ўзига хос хусусиятлари асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври қорақалпоқ мемуарларининг ривожланиш хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мустақиллик даври қорақалпоқ адабиётида жамоат, фан, маданият арбоблари ва адиблар томонидан яратилган мемуар асарларнинг фактлар билан ҳис-ҳаёжоннинг, бадиий ҳақиқат ва тарихий воқеаликнинг синтезлашган ҳолда берилиши, жанр таркибида ҳикоя, портрет, эссе, саёхатнома, кундалик ва хат жанрлари шаклларининг мавжудлиги ҳамда автографиянинг аралаш ҳолда қўлланилиши билан боғлиқ поэтик хусусиятлари очиб берилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган И1-ФА-0-14244 – «Қорақалпоқ халқ прозасининг илгари нашр этилмаган намуналарини нашрга тайёрлаш ва нашр қилиш» (2014-2015 й.й.) мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 18 апрелдаги 138/1-сон маълумотномаси). Натижада, мустақиллик даври қорақалпоқ насри бўйича илмий қарашлар янада чуқурлаштирилган; 
қорақалпоқ адабиётида яратилган мемуарларнинг қатағон давридаги миллат зиёлиларининг қисмати, шўро замонининг ҳақиқий қиёфаси, даврлар алмашинувидаги зиддиятли воқеалар, мустақиллик учун курашлар сингари ғоявий-тематик йўналишлари белгиланиб, уларда давр ва қаҳрамон, қаҳрамонлар ўртасидаги ҳамда ички конфликтларнинг қаҳорманлар характери ва уларнинг шахсий ҳаётий позицияларини  очиб беришдаги ҳаётий сифати аниқлаштирилганлигига оид илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг «Гавҳар сўзлар», «Тарихимизни ўрганамиз», «Мерос» номли телекўрсатув ва радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 мартдаги  05-22/145-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар мемуар ҳақида илмий манбалар билан бойитилиб, мемуар асарлар қорақалпоқ адабиётининг алоҳида жанри сифатида кенг жамоатчиликка тақдим этилган;
мустақиллик даври қорақалпоқ адабиётида яратилган мемуарларнинг жанрий жиҳатдан ривожланишида архив материаллари, расмий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, газета, бюллетень тўпламларидан ҳамда бадиий-эстетик воситаларнинг даврнинг ҳақиқий манзарасини тасвирлаш ва фактларнинг ишончлилигини таъминлаш учун услубий мақсадларда қўлланилиши аниқланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган Ф3-2016-0908165532 «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 25 октябрдаги 204/1-сон маълумотномаси). Натижада, мемуарларнинг ёшларни тарбиялашдаги ўрни белгилаб берилган;
мемуарларнинг образлар тизимида муаллиф ва персонаж образларининг аҳамияти аниқланиб, бошқа бадиий асарлардаги образлардан фарқли жиҳатлари – адиб хаёлида яралган образлар эмас, балки реал воқеаликдаги яшаган шахсларнинг, мемуар муаллифининг ўзи ҳам қаҳрамон сифатида дунёқарашини, нуқтаи-назарини акс эттириш каби ўзига хос хусусиятларига оид илмий хулосалардан давлат музейлари ва театрларда ташкил этилган санъат намоёндалари, ёзувчи-драматургларнинг ҳаёти ва ижодига бўйича маданий-маърифий тадбирларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 4-04/183-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот таклифлари мустақиллик даври қорақалпоқ насрида мемуар жанрдаги асарларнинг миллий маданият ва санъатининг ривожланиш босқичларини ўрганишдаги аҳамияти белгилаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish