Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмайлов Азербай Сапарниязовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ халқ анъаналари воситасида ёшларни маънавий тарбиялашнинг педагогик асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped548.
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тилегенов Асқарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ халқ анъаналари воситасида ёшларни маънавий тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ халқ анъаналарининг ўқувчи-ёшларда миллий хулқ-одоб меъёрлари, мулоқот, шахслараро муносабат маданияти, миллий-маънавий фазилатлар, миллий тафаккурни шакллантириш билан боғлиқ таълимий-тарбиявий аҳамияти этнопедагогик атрактор (жалб этиш) кўринишида намоён бўлишини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
 оила маънавиятини шакллантиришда қорақалпоқ халқ анъаналаридан фойдаланишнинг ижтимоий турмуш тарзи, руҳият, донишмандлик, толерантлик, гендер тенглик билан боғлиқ никоҳ-оила муносабатларига халқ анъаналарининг ўрни ва аҳамияти миллий идентикликнинг ментал хусусиятларига тайёрлаш, маданий, сиёсий, ижтимоий муносабатдаги оила қуришга эҳтиёжни таркиб топтириш, оилапарвар ота-оналикка ситуатив муқобил технологияларни рефлексив уйғунлаштириш орқали  тайёрлаш каби фамилистик имкониятлари аниқлаштирилган;
қорақалпоқ халқ анъаналари асосида ўқувчи-ёшларни маънавий тарбиялашнинг шахс маънавиятини мажмуавий ташхис этиш, идеал шахсга хос маънавий сифатларни моделлаштириш, халқ анъаналаридаги тараққийпарвар ғояларни ўзлаштириш, маънавий идеалларни шакллантиришга доир тренинг машғулотларини лойиҳалаш, параметр ва индикаторларни истиқболдаги дидактик мақсадларга мазмунли уйғунлаштириш ва устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
қорақалпоқ халқ анъаналари асосида ўқувчи-ёшларни маънавий тарбиялаш технологиясининг амалий компоненти маънавий тушунчалар устида ишлашга доир (тушунчалар таҳлили, сўздан гаплар ва ассосациялар тузиш) интерфаол усуллар, маънавият билан алоқадор ноанънавий машғулот (саёҳат, тақдимот, тадқиқот, маъруза-мунозара, семинар-рефлексия) шакллари, ўйинли моделлаштириш (“Сеҳрли саволлар”, матнга асосланган ўйин, интеллектуал) техникаларини шахсий фаолият тажрибаси билан рефлексивлик даражасини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқ анъаналари воситасида ёшларни маънавий тарбиялашнинг педагогик асосларига доир тадқиқот натижалар асосида:
қорақалпоқ халқ анъаналарининг ўқувчи-ёшларда миллий хулқ-одоб меъёрлари, мулоқот, шахслараро муносабат маданияти, миллий-маънавий фазилатлар, миллий тафаккурни шакллантириш билан боғлиқ таълимий-тарбиявий аҳамиятини этнопедагогик атрактор кўринишида намоён бўлишини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан педагогика таълим соҳаси Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 7 январдаги 89-03-79-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларда маънавий-ахлоқий компетенцияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
оила маънавиятини шакллантиришда қорақалпоқ халқ анъаналаридан фойдаланишнинг ижтимоий турмуш тарзи, руҳият, донишмандлик, толерантлик, гендер тенглик билан боғлиқ никоҳ-оила муносабатларига халқ анъаналарининг ўрни ва аҳамияти миллий идентикликнинг ментал хусусиятларига тайёрлаш,  маданий, сиёсий, ижтимоий муносабатдаги оила қуришга эҳтиёжни  таркиб топтириш, оилапарвар ота-оналикка ситуатив муқобил технологияларни рефлексив уйғунлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти  Қорақалпоғистон филиалининг И1-ХТ-0-17222 “Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи-ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4236-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларда маънавий фазилатларни шакллантиришда халқ педагогикасидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
қорақалпоқ халқ анъаналари асосида ўқувчи-ёшларни маънавий тарбиялашнинг идеал шахсга хос маънавий сифатларни моделлаштириш, репродуктив машғулотларни ишлаб чиқиш, маънавий идеалларни шакллантиришга доир тренинг машғулотларини лойиҳалаш, ўқувчи-ёшларни маънавий тарбиялаш технологиясига доир интерфаол усуллар ва рефлексивлик даражасини кенгайтиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг А1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4236-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ халқ анъаналари воситасида ёшларнинг маънавиятини ривожлантириш жараёнига технологик ёндашувни татбиқ этиш самарадорлигини оширишга  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish