Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайрова Каншаиым Муратбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ тилида кийим-кечак номларининг этнолингвистик таҳлили», 10.00.03 – «Қорақалпоқ тили» (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1503.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сейтназарова Инжайым Ержановна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим; Норбаева Шукуржон Хайитбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тилида кийим-кечак номларининг келиб чиқиш тарихи, номланиш сабаблари ва қўлланиш даврларини аниқлаш, уларнинг ясалиш усуллари ва уларнинг этномаданий мазмунини, тилда қўлланиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ тилида кийим-кечак номларини ифодаловчи лексик бирликлар белгиланиб, номларнинг тарихий деривацияси, этимологияси, номинатив сабаблари аниқланган;
кийим-кечак номларининг ўзаро генетик жиҳатдан яқин бўлмаган халқлар тилларига ўзлашиши ва сингиши далилланиб, ўрганилаётган лексемаларнинг семантик қисмлари очиб берилган;
қорақалпоқ халқининг турмуш тарзида диний эътиқод тушунчалари айрим кийим-кечак номлари билан боғлиқлиги исботланиб, миллий маданиятни, менталитетни акс эттирувчи этнолингвистик хусусиятлари аниқланган;
кийим-кечак номларининг қорақалпоқ адабий тили лексикасидаги аҳамияти ҳамда уларнинг мифларда, паремиологик сатҳларда ва бадиий асарларда символик маъноларда қўлланиш хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилидаги кийим-кечак номларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
қорақалпоқ тилида кийим-кечак номларини ифодаловчи лексик бирликлар белгиланиб, номларнинг тарихий деривацияси, этимологияси, кийим-кечакларнинг номинатив сабабларин ўрганиш орқали олинган назарий-амалий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 - сонли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда, асосан, қорақалпоқ тилида кийим-кечак номларининг пайдо бўлиш манбаларини, объект сифатида танланган сўзларнинг қорақалпоқ адабий тилида умумий шаклланиш йўлларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 21 январдаги 30/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилидаги кийим-кечак номларининг ясалиш усуллари, уларнинг ўзаро генетик жиҳатдан яқин бўлмаган халқлар тилларга ўзлашиши ва сингиши, ўрганилаётган лексемаларнинг семантик қисмлар тўплами очиб берилганлиги исботланган;
кийим-кечак номларининг қорақалпоқ адабий тили лексикасида тутган ўрни, мифларда, паремиологик сатҳларда ва бадиий асарларда символик маъноларда қўлланиш хусусиятлари билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейларида асосий илмий манба сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасининг 2022 йил 2 февралдаги 01-05/05-31-сон маълумотномаси). Натижада Бердақ музейида XVIII-XIX асрдаги қорақалпоқ шоирларининг адабий меросларида учрайдиган кийим номларининг маъноларини ёритишда, асосий лексик-семантик типлари, уларнинг рамзий маънода қўлланиши, тарих ва маданият давлат музейида бўладиган қорақалпоқ миллий кийимлари кўргазмаларида ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда миллийлигимиз катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақидаги таклифлар амалиётга татбиқ этилган;
қорақалпоқ халқининг турмуш тарзида диний эътиқод тушунчалари баъзи кийим-кечак номлари билан боғлиқлиги, миллий маданиятни, менталитетни акс эттирувчи этнолингвистик хусусиятларини таҳлил қилиш натижалари ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоғистон телеканалининг «Ассалаўма әлейкум, Қарақалпақстан», «Гәўҳар сөзлер» кўрсатувларини тайёрлашда ва Қорақалпоғистон радиоканали «Қайырлы таң», «Тарийхымызды үйренемиз» эшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022 йил 31 январдаги 05-22/45-сон маълумотномаси). Натижада кийим-кечакнинг ўзига хосликни ифодаловчи белгилари таълим, тарбия билан боғлиқлиги кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish