Sayt test rejimida ishlamoqda

Айназарова Асия Жумамуратовнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped362. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
Илмий раҳбар: Халилов Фахриддин Нуритдинович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ мутафаккирлари маънавий мероси асосида ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришга таъсир этувчи табиий-ижтимоий омиллар ва методик тамойилларнинг таркибий компонентлари (халқчиллик, индивидуаллик, натижавийлик, самарадорлик, қиёсийлик, кўргазмалилик) уларнинг мазмуни билан тарихий тажрибалар интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатлари тарбияланганлик даражасининг таҳлили жараёнлари миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва миллатга садоқат каби фазилатларни шакллантиришга доир тадбирларни ташкил этишга йўналтирилган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, касаба уюшмалари, ёшлар иттифоқи, таълим муассасалари ҳамкорлик фаолияти мониторинги кўрсаткичларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ахлоқий тарбия ва маънавий муҳитга қаратилган тарбиявий тадбирлар кафолатланган натижага эришишга доир тарбия технологиялари, компьютер ва мобил технологияларининг ахборот таҳдидларидан болаларга узлуксиз маънавий тарбия беришни ҳимоялашга йўналтирилган имкониятларни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг ахборот-методик таъминоти SMART технологияларига устуворлик бериш, медиатехнологиялардан фойдаланиш муаммоларини билиш, англаш, муносабат, таъсир каби турларга ажратиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
Шарқ мутафаккирлари маънавий мероси асосида ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришга таъсир этувчи табиий-ижтимоий омиллари ва методик тамойилларнинг таркибий компонентларини (халқчиллик, индивидуаллик, натижавийлик, самарадорлик, қиёсийлик, кўргазмалилик) уларнинг мазмунини аниқлаштириш ҳамда тарихий тажрибалар интеграцияси орқали такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг ҚА1-ХТ-0-92977 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар ўйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 17 майдаги 02-07-1342/04-сон маълумотномаси). Натижада Шарқ мутафаккирлари маънавий мероси асосида ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатлари тарбияланганлик даражасининг таҳлили жараёнларини миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва миллатга садоқат каби фазилатларни шакллантиришга доир тадбирларни ташкил этишга йўналтирилган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, касаба уюшмалари, ёшлар иттифоқи, таълим муассасалари ҳамкорлик фаолияти мониторинги кўрсаткичларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг И1-ХТ-0-17222 рақамли “Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи-ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент двлат педагогика университетининг 2022 йил 17 майдаги 02-07-1342/04-сон маълумотномаси). Натижада, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини халқ педагогикаси ва замонавий тарбия технологиялари асосида ривожлантириш самарадорлиги ортган;
ахлоқий тарбия ва маънавий муҳитга қаратилган тарбиявий тадбирларни кафолатланган натижага эришишга доир тарбия технологиялари, компьютер ва мобил технологияларининг ахборот таҳдидларидан болаларга узлуксиз маънавий тарбия беришни ҳимоялашга йўналтирилган имкониятлари ҳамда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг ахборот-методик таъминоти SMART технологияларига устуворлик бериш орқали медиатехнологиялардан фойдаланиш муаммоларини гуруҳлаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йилга мўлжалланган 01-113 сонли “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2022 йил 23 июндаги 01-13/179 сон маълумотномаси) ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг Йил режаси дастурининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгашининг 2021 йил 20 августдаги УЖ-01/871-сон маълумотномаси). Натижада болалар соғломлаштириш оромгоҳларини методик жиҳатдан таъминлашга эришилган ҳамда кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш ва уларнинг тасаввур доирасининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish