Sayt test rejimida ishlamoqda

Абидова Назокат Қутбиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Интеллектида нуқсони  бўлган бошланғич синф ўқувчиларида  фанлараро алоқадорлик асосида геометрик тасаввурларни шакллантириш», 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3 PhD/Ped668. 
Илмий раҳбар: Мамаражабова Зулфия Норбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамова Хафиза Самадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Кўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интеллектида нуқсони  бўлган бошланғич синф ўқувчиларида  фанлараро алоқадорлик асосида геометрик тасаввурларни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интеллектида нуқсони бўлган ўқувчиларда геометрик тасаввурлар ақлий фаоллик компетенцияларини комплекс ривожлантиришга қаратилган дифференциявий адаптивлик тадрижийлигининг коррекцион мақсадларга мослиги адаптив таълим муҳитини дидактик мақсадлар мазмунига уйғун тарзда яратиш асосида такомиллаштирилган;
геометрик тушунчаларни шакллантириш коррекцион педагогик модели интеллектида нуқсони бўлган  ўқувчи интеллектуал-амалий қобилият билиш анализатори фаолиятини интенсив компенсациялаш, геометрик тушунчаларни босқичма-босқич коррекцион-логопедик таъсирнинг манзиллилигини диагностик коррекциялаш асосида такомиллаштирилган;
геометрик тасаввурларни ривожлантириш технологиялари мослашувчан анъанавий ҳамда муқобил шакллар, ўқувчиларнинг барқарор психологик ҳолати ҳамда амалий фаолиятни қўллаб-қувватловчи интеллектуал ўсишни дифференциал мослаштиришнинг педагогик муҳитига мос концентрик тарзда таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;  
интеллектида нуқсони бўлган бошланғич синф ўқувчиларида геометрик тасаввурларни шакллантириш методикаси геометрик шаклларнинг визуал ва оғзаки белгиларини интерпритатив таъсирчанлик даражасига мос фарқлаш ва фазовий жойлашуви бўйича машқлар ҳамда туркум топшириқларни ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган педагогик вазиятларга мос вариациялаш талабига эътиборни кучайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фанлараро алоқадорлик асосида интеллектида нуқсони бўлган бошланғич синф ўқувчиларда геометрик тасаввурларни шакллантириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари: 
интеллектида нуқсони бўлган ўқувчиларда геометрик тасаввурлар ақлий фаоллик компетенцияларини комплекс ривожлантиришга қаратилган дифференциявий адаптивлик тадрижийлигининг коррекцион мақсадларга мослиги адаптив таълим муҳитини дидактик мақсадлар мазмунига уйғун яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  "Меҳнат ўқитиш махсус методикаси" дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги 89-03-2433-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларни интеллектида нуқсони бўлган ўқувчиларда геометрик тасаввурларни шакллантириш имкони оширилган;
геометрик тушунчаларни шакллантириш коррекцион педагогик модели интеллектида нуқсони бўлган  ўқувчи интеллектуал-амалий қобилият билиш анализатори фаолиятини компенсациялаш, геометрик тушунчаларни диагностик коррекциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар  “Меҳнат ўқитиш махсус методикаси” номли дарслик тайёрланган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги 89-03-2433-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларни интеллектида нуқсони бўлган ўқувчиларда геометрик тасаввурларни шакллантириш   билан боғлиқ касбий фаолиятга самарали тайёрлаш жараёни методик таъминоти яхшиланиб, интеллектида нуқсони бўлган ўқувчиларда геометрик тасаввурларни шакллантириш   самарадорлиги ошишига эришилган; 
геометрик тасаввурларни ривожлантириш технологиялари мослашувчан анъанавий ҳамда муқобил шакллар, ўқувчиларнинг барқарор психологик ҳолати ҳамда амалий фаолиятни қўллаб-қувватловчи интеллектуал ўсишни педагогик муҳитга мос концентрик тарзда босқичма-босқич таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир ишланмалар ЁА-1-001 «Мактабгача ва мактаб ёшидаги мураккаб нуқсонли болаларнинг дифференциал таълим-тарбия технологияси» мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасидага вазифаларни амалга ошришда қўлланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7  апрелдаги 02-07-968/04 рақамли далолатномаси). Натижада геометрик интеллектуал-амалий қобилиятларни ривожлантириш интеграцияси асосида интеллектида нуқсони бўлган бошланғич синф ўқувчиларда геометрик тасаввурларни ривожлантирилган;
интеллектида нуқсони бўлган бошланғич синф ўқувчиларида геометрик тасаввурларни шакллантириш методикаси геометрик шаклларнинг визуал ва оғзаки белгиларини доимий мустаҳкамлаш,  даражасига мос фарқлаш ва фазовий жойлашуви бўйича машқлар ҳамда туркум топшириқларни ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган  тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ИТД-1-62 рақамли “Ногирон болаларни тарбиялашда оила, боғча, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини таъминлашнинг илмий-методик асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7  апрелдаги 02-07-968/04 рақамли далолатномаси).  Натижада матеатика вва технология фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, дифференциал ва индивидуал ёндашувларни мақсадли амалга оширишнинг дидактик имкониятлари яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish