Sayt test rejimida ishlamoqda

Тажекеев Зийнатдин Кобейсиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида кредит операцияларининг ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3PhD/Iqt734.
Илмий раҳбар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Мақсудов Бегматжон Юлдашаливич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўзиев Ислом Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқотлар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредитлар (қарзлар) ҳисоби ва аудитининг ташкилий-услубий таъминотини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кредит операцияларида квалификацияланадиган активлар ҳисобини ҳисоб сиёсатининг «Бухгалтерия ҳисоби услуби» ва «Ҳисоб сиёсатининг техник таъминоти» бўлимларига киритиш асосида такомиллаштириш таклифи асосланган; 
кредит операциялари аудитини ўтказишнинг ташкилий-услубий таъминотида «фаолият узлуксизлиги» (ISA 570 - Ongoing concern), «мижоз фаолиятини ўрганиш» (ISA 315 - Understanding the Entity) ҳамда «ички назорат воситаларини баён қилиш ва баҳолаш» (ISA 265 - Communicating Deficiencies in Internal Control) бўйича аудитнинг халқаро стандартларини соҳаларда татбиқ этишнинг услубий жиҳатлари ички аудит стандартлари ва намуна ҳужжатлари таркибига ишчи-техник ҳужжатлар мажмуини киритиш асосида такомиллаштирилган;
кредит ва қарз операцияларининг аудиторлик текширувлари жараёнининг самарадорлигини ошириш бўйича ялпи усулда ҳужжатли текшириш ва ишчи муҳимлик (performance materiality) чегарасига таққосламали танлаб текшириш усулига асосланган икки йўналишда аудит ўтказиш таклифи асосланган;
кредит ва қарзлар аудитида молиявий таҳлил усулларини қўллашда мижоз позициясидан тренд таҳлилини ўтказиш ва ликвидлик кўрсаткичининг омилли таҳлили натижаларини баланс кўрсаткичларига мутаносиб бўлиш орқали коэффициентларнинг сифат ўзгаришини аудитор мулоҳазасидан ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги амалий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида кредит операцияларининг ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ва амалий тавсиялар асосида:
кредит операциялари бухгалтерия ҳисоби, қарзлар бўйича харажатларни ҳисобга олишда капиталлаштириш жараёнини ва ставкасини аниқлаш ҳамда квалификацияланадиган активлар ҳисоби асосида ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси (ҚР) Молия вазирлиги (2022 йил 13 майдаги СИ/03-09/1317-сон маълумотнома) ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (2022 йил 18 майдаги 03/016-1397/1-сон маълумотнома) томонидан амалиётга жорий қилинган. Бунинг натижасида кредитларнинг (қарзлар) бухгалтерия ҳисобини ва квалификацияланадиган активлар бўйича фоизлар капитализацияси, капитализацияни ўтказиш жараёни ҳамда қарзларнинг ҳисоби бўйича молиявий ҳисобнинг халқаро стандартларини татбиқ қилиш масалалари ўз ечимни топган. Шунингдек, мазкур таклифлар «Finansliq esap» номли Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги томонидан  (ISBN 978-9943-7025-1-6, 2021 йилда Muharrir nashriyoti –Б 452) тавсия этилган дарсликни тайёрлашда фойдаланилган;
кредит операциялари аудитини режалаштириш ва ташкил этишнинг фаолият узлуксизлиги (Ongoing concern) тамойилларини қўллаш, мижоз фаолиятини ўрганиш (Understanding the Entity) ҳамда ички назорат воситаларини баён қилиш ва баҳолаш (Communicating Deficiencies in Internal Control) бўйича аудитнинг халқаро стандартларини соҳаларда татбиқ этиш бўйича тавсиялар ҚР Молия вазирлиги (2022 йил 13 майдаги СИ/03-09/1317-сон маълумотнома), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (2022 йил 18 майдаги 03/016-1397/1-сон маълумотнома) ва ҚР «KK-AUDIT-SERVIS» аудиторлик компанияси (2020 йил 6 мартдаги 8 сон маълумотнома) томонидан амалиётга жорий қилинган. Мазкур тавсиялар асосида корхоналарда кредит (қарз) ларнинг аудити бўйича дастлабки режа тузиш вақти сарфи 15-20 % га қисқариб, меҳнат унумдорлиги 1,2-1,3 марта ошишига имкон яратилган; 
кредит ва қарз операцияларини аудиторлик текширувидан ўтказиш жараёнини мақбуллаштириш ва самарадорлигини ошириш  мақсадида аудит ўтказиш бўйича икки йўналишли алгоритм ишлаб чиқилган. Мазкур тавсия ҚР Молия вазирлиги (2022 йил 13 майдаги СИ/03-09/1317-сон маълумотнома), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (2022 йил 18 майдаги 03/016-1397/1-сон маълумотнома) ва ҚР «KK-AUDIT-SERVIS» аудиторлик компанияси (2020 йил 6 мартдаги 8 сон маълумотнома) томонидан амалиётга жорий қилинган. Бунинг натижасида, кредит (қарз)ларнинг аудиторлик текшируви режасини тузишда ва ташкил этишда далилларни тўплаш ва текширув амалларини самарали тайинлашга, хусусан аудитни режалаштириш ва ташкил этиш жараёни соддалашиб, меҳнат харажатлари 1500,0-1600,0 минг сўмга ва сарфланадиган вақт 15-20 % га камайишига эришилган;
кредит ва қарзлар аудитида молиявий таҳлил усулларини қўллашда мижоз позициясидан баланс кўрсаткичларини мутаносиб тақсимлаш усули орқали ликвидлик коэффициентини талқин қилиш ва тренд таҳлилининг сифат баҳолашларини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги амалий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифи ҚР Молия вазирлиги (2022 йил 13 майдаги СИ/03-09/1317-сон маълумотнома), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (2022 йил 18 майдаги 03/016-1397/1-сон маълумотнома) ва ҚР «KK-AUDIT-SERVIS» аудиторлик компанияси (2020 йил 6 мартдаги 8 сон маълумотнома) томонидан амалиётга жорий қилинган. Бунинг натижасида, молиявий ва номолиявий ахборотларни таҳлилий амаллар ёрдамида текшириш орқали зарур далилларни тўплашга замин яратилган. Шунингдек, аудитда молиявий таҳлил натижаларини аудит мулоҳазасидан ўтказиш орқали уларнинг сифат жиҳатларини ўрганишнинг афзалликлари амалий жиҳатдан асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish