Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярашев Бобомурод Чалгашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Меҳнат муносабатларини локал ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.05 – “Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu249.
Илмий раҳбар: Усманова Муборак Акмалджановна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Аминджанова Матлуба Ахмедовна, юридик фанлар доктори, доцент; Саттарова Гулноза Джуракуловна, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини локал ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат қонунчилигининг “ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслик принципи”ни “ҳеч бир локал ҳужжат, иш берувчининг якка тартибдаги ҳужжати ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас” мазмунида бойитиш зарурати асослаб берилган;
иш берувчи томонидан бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг сайлаб қўйиладиган органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қандай локал ҳужжатлар қабул қилиниши мумкинлигини меҳнат қонунчилигида белгилаш зарурати асослантирилган;
локал ҳужжатларда ходимлар учун уларга нисбатан амал қилиши татбиқ этиладиган жамоа келишувларида белгиланганига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари назарда тутиш ҳамда локал ҳужжатларга ходимнинг ҳолатини жамоа келишувларига нисбатан ёмонлаштирувчи қоидаларни киритишни таъқиқлаш зарурати асослаб берилган;
меҳнат шароитлари ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун иш ҳақига устамалар сифатида ўртача иш ҳақи таркибидан чиқариб ташланадиган тўловлардан ташқари тариф ставкалари ва ишбай баҳолаш бўйича тўловлар, ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар белгиланиши лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
иш берувчи томонидан бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг сайлаб қўйиладиган органи (касаба уюшмаси қўмитаси, касаба уюшмасининг ташкилотчиси ёки касаба уюшмаси гуруҳининг ташкилотчиси) ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи  билан келишган ҳолда қандай локал ҳужжатлар қабул қилиниши мумкинлигини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгилаш юзасидан таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 6-моддасини 6-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2022 йил 16 февралдаги 05/1-03-37-сон далолатномаси). Ушбу таклиф меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик принципини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
меҳнат қонунчилигининг “ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслик принципи”ни “ҳеч бир локал ҳужжат, иш берувчининг якка тартибдаги ҳужжати ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас” мазмунида бойитиш юзасидан таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 8-моддасини 2-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2022 йил 16 февралдаги 05/1-03-37-сон далолатномаси). Ушбу таклиф меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилган;
локал ҳужжатларда ходимлар учун уларга нисбатан амал қилиши татбиқ этиладиган жамоа келишувларида белгиланганига нисбатан  қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари назарда тутиш ҳамда локал ҳужжатларга ходимнинг ҳолатини жамоа келишувларига нисбатан ёмонлаштирувчи қоидаларни киритишни тақиқлаш юзасидан таклифлари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 14-моддасини 3-4-бандларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2022 йил 16 февралдаги 05/1-03-37-сон далолатномаси). Ушбу таклиф меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилган;
меҳнат шароитлари ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун иш ҳақига устамалар сифатида ўртача иш ҳақи таркибидан чиқариб ташланадиган тўловлардан ташқари тариф ставкалари ва ишбай баҳолаш бўйича тўловлар, ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақларни белгилаш юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сон қарори билан тасдиқланган “Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисида низом”нинг 2-бобини 6-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 12/21-11-сон далолатномаси). Ушбу таклиф меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish