Sayt test rejimida ishlamoqda

Элова Дилрабо Қудратиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили корпуси бирликларининг услубий тегларини яратиш тамойиллари ва лингвистик таъминоти”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil12705.
Илмий раҳбар: Ҳамроева Шаҳло Миржоновна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш). 
Расмий оппонентлар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор; Холиёров Ўрал Менглиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили корпуси бирликларининг услубий теглар тизимини, ўзбек тилидаги лексема ва кўмакчи морфемаларни услубий хосланишига кўра теглаш ва уларнинг лингвистик таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили корпуси қидирув тизимида лексик, морфологик бирликларнинг услубий хосланганлик белгисини фарқлашнинг лингвистик, лингводидактик аҳамияти аниқланиб, ўзбек тили стилистикаси асосида ўзбек тили корпуси учун услубий теглар тизимининг асослари далилланган;
ўзбек тили лексик бирликлари услубий хосланиш базасини шакллантиришнинг назарий асослари ишлаб чиқилиб, ўзбек тили лексикасига оид эскирган сўз, шева ва атама каби чегараланган лексикага оид бирликларнинг услубий хосланиш базаси шакллантирилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги услубий хосланган сўзларнинг семантик ва структур хусусиятлари очиб берилиб, чегараланган лексикага оид сўзларнинг услубий хусусиятларини кўрсатувчи маълумотларга ишлов беришда ахборот-қидирув тизими учун ўзбек тили лексик бирликларининг услубий лингвистик омиллари аниқланган;
ўзбек тилидаги сўз ясовчи, луғавий шакл ясовчи, синтактик шакл ясовчи қўшимчаларнинг услубий хосланишини автоматик аниқловчи дастурни ишга тушириш учун услубий аннотациялаш ва уларнинг маълумотлар базасини яратишнинг лингвистик асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили корпуси бирликларининг услубий тегларини яратиш тамойиллари ва лингвистик таъминоти мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек ва инглиз тилларида инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвирида кўп маъноли услубий хосланган сўзлар ўрнини ёритилишига,  ўзбек тили корпуси бирликларининг услубий тегларини ва лингвистик таъминотини яратишга оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” (2020-2021 йй.) мавзуидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 5 майдаги 04/1-859-сон  маълумотномаси). Натижада, чегараланган лексикага оид сўзларнинг услубий хусусиятларини кўрсатувчи маълумотларга ишлов беришда, ахборот-қидирув тизими учун ўзбек тили лексик бирликларининг услубий лингвистик омилларини аниқлашга асос бўлган;
лексик бирликларнинг корпусда берилишига доир теглаш формулаларининг аҳамияти, услубий хосланишига кўра лексик бирликларни танлашга, лексик бирликларни, терминларни автоматик услубий хосланишига кўра анализ/синтез жараёнини ўрганиш,  терминларни услубий хосланишига кўра теглаштиришнинг умумий тамойиллари ҳамда унинг ахборот-қидирув тизимидаги аҳамиятини аниқлаш,  лексик бирликлар услубий теглари тизимининг назарий асосларини илмий асослаш, корпусда фойдаланиш,  ахборот-қидирув тизими учун ўзбек тили лексик бирликларининг услубий жиҳатдан лингвистик омилларни ишлаб чиқиш,  тил миллий корпусларида акс эттирилишига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-А1-018 рақамли “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” (2017-2018 йй.)  мавзуидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 24 майдаги 04/1-1015-сон  маълумотномаси). Натижада лисоний бирликларнинг услубий хосланганлик белгисини фарқлашнинг аҳамиятини аниқлаш, ўзбек тили лексик бирликлари услубий хосланиш базасини шакллантиришнинг назарий асослари ишлаб чиқиш, ўзбек тили лексик бирликларининг, жумладан терминларнинг услубий хосланиш базаси тайёрлаш каби масалалар ўз ечимини топган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish