Sayt test rejimida ishlamoqda

Cаиджанова Зебо Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сўфи шеърияти қўлёзма манбалари ва матний тадқиқи”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1316.
Илмий раҳбар: Зоҳидов Рашид Фозилович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Қобилов Усман Уралович, филология фанлари доктори, доцент; Нуриддинов Шаҳобиддин Бабаярович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Сўфи таржимаи ҳолини тиклаш, давр адабий муҳитида тутган ўрнини белгилаш, девонининг таркибий тузилишини, ижодий мероси кўлами, мазмун-мундарижаси ва адабий қимматини  очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илёс Мулла Муҳаммад ўғли Сўфининг тўлиқ таржимаи ҳоли илк марта тикланиб, Сўфи соҳибидевон шоир сифатида девон тузишда анъана билан бирга мавзуни ривожлантириб, уни даврга хос янгича оҳанглар, ифода воситалари, образлар билан  бойитувчи янгича услубни жорий этгани далилланган; 
Сўфи девони қўлёзмасидаги ғазал, мухаммас, мусаддас, таърих жанридаги шеърларнинг яратилиш тарихи, вазни, мазмун кўлами  аниқланган;
девондаги эълон қилинмаган 348 мисрадан иборат 21 та янги ғазал илк бора эски ўзбек ёзувидан табдил қилиниб, илмий муомалага киритилган;
шоир асарлари қўлёзмалари нашр вариантлари билан қиёсий текширилиши натижасида матннинг ўқилиши билан боғлиқ нуқсонлари аниқланиб, шоир бадиий маҳорати ҳамда миллий адабиёт тарихидаги аҳамияти очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илёс Мулла Муҳаммад ўғли Сўфи шеърияти ва қўлёзма манбалари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Илёс Мулла Муҳаммад ўғли Сўфининг тўлиқ таржимаи ҳоли, ҳаёти ва фаолияти, адабий мероси кўлами, шеърлари манбалари, девон тузиш принциплари, қўлёзманинг матн хусусиятлари ҳамда унинг нашр вариантлари билан ўхшаш ва фарқли жиҳатларига доир маълумотлардан; қўлёзма манбадан янги аниқланган ғазал, мухаммас ва мусаддас жанрларига мансуб 348 мисра шеърига доир таҳлилий фикр ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган OT-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 28 июндаги 04/1-2152 сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг Хоразм адабий муҳитига бағишланган жилди Сўфи  девони қўлёзмаларига доир янги маълумотлар билан бойитилган;
 шоир Илёс Мулла Муҳаммад ўғли Сўфининг ягона нусхадаги қўлёзма девони ҳақидаги манбалар ва матний тадқиқи  билан боғлиқ илмий  хулосаларидан  Хоразм Маъмун академиясида 2019-2020 йилларда бажарилган А-ФА-2019-9 рақамли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2022 йил 20 июндаги 128/1-22 сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида бажарилган шу даврга оид, эътибордан четда қолган янги бир ижодкор қўлёзма девонини тавсифлаш, унинг ижоди манбаларини аниқлашга доир илмий-назарий тамойиллар ишлаб чиқилишига асос бўлган;
хоразмлик шоир Сўфининг Алишер Навоий девон тузиш принциплари асосида шеърларини жамлаб, девон тузгани анъаналарни муваффақиятли давом эттирган ҳолда ўзбек адабиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшганлиги тўғрисидаги илмий-назарий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиокомпанияси  орқали эфирга узатилган илмий-маърифий кўрсатувлар, хусусан, “Ассалом, Хоразм” кўрсатувларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 1 июндаги 677-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар сифати ошиб, қўлёзма манбаларнинг адабиёт тарихини ўрганишдаги ўрни кўрсатилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish