Sayt test rejimida ishlamoqda

Кубединова Эльнара Рафиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оғзаки таржимага ўқитиш тизимида Мультимедиа мажмуаси (ўзбек-рус ва рус-ўзбек таржималари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2860.
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Анвар Исламович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш). 
Расмий оппонентлар: Мухамедова Саодат Худайбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Утенбаева Гульжазира Мухтаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади оғзаки таржимага ўқитиш тизимида мультимедиа мажмуасини яратиш ҳамда оғзаки таржимага ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қардош бўлмаган икки тилнинг грамматик қурилишидан келиб чиқиб таржима фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган грамматик ва синтактик муаммолар лингвистик, психологик, ўқув-методик адабиётлар орқали аниқланиб, ушбу муаммоларни “Мультимедиа мажмуа”си таркибидаги компонентлар(грамматик ва лексик машқлар)ни қўллаган ҳолда бартараф этишнинг педагогик аспектлари такомиллаштирилган;
оғзаки таржимада ажратилган кўникмалар асосида (эшитиш, эслаб қолиш, сўзлаш), мия фаолиятини ривожлантиришга қаратилган эвристик, адаптив, лексик ва грамматик, лингвистик, коммуникативликни оширувчи, нутқга оид, эшитиш ва эслаб қолиш кўникмаларини шакллантирувчи машқлар лингводидактик имкониятлар асосида очиб берилган;
илғор хорижий тажрибалар, инновацион ва мультимедиа технологияларини қўллаш орқали янги ёндашув ва ечимлар асосида таржимага ўқитишнинг “Мультимедиа мажмуаси” яратилган ва уни жорий этиш бўйича дарсларни электрон мосламаларга кўра ўқитиш методикаси тарихийлик ва замонавийлик тамойилларига кўра такомиллаштирилган;
бўлажак ўзбек-рус, рус-ўзбек таржимон мутахассисларини касбий компетент мутахассис сифатида тайёрлашда “Мультимедиа мажмуаси”ни яратиш ва мажмуага “Jeopardy.lab”, “Kahoot”, “Google forms” (тест), “ўзбекча-русча” онлайн луғатлар каби замонавий дастурларни киритиш орқали уларнинг билими ва сўз бойлигини ошириш, таффаккурни кенгайтириш ҳамда медиасаводхонлик кўникмаларини ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оғзаки таржимага ўқитиш тизимида Мультимедиа мажмуаси (ўзбек-рус ва рус-ўзбек таржималари мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
ўзбек ва рус тилларида оғзаки таржима фаолиятидаги кўникмаларини (тинглаш, ёдлаш, гапириш) ривожлантириш учун хизмат қилувчи танланган  ва таснифланган машқлар ҳамда ушбу тадқиқотнинг илмий-услубий ишланмаларидан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Бв-Атех-2018-(251+143) рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” (2017-2018 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда  фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 22 июндаги 04/1-2120-сон маълумотномаси). Натижада дарслар жараёнида оғзаки ва ёзма нутқ кўникмалари такомиллаштирилган ва эшитиш, хотирада сақлаш ва гапириш қобилиятлари ривожлантирилган;
қардош бўлмаган тилларнинг тил хусусиятидан келиб чиқиб ўзбек тилидан рус тилига тилшунослик терминларни таржима қилиш йўлларини таржима жараёнида юзага келадиган хато ва муаммоларни “Мультимедиа мажмуа”си таркибидан ўрин олган қўшимча грамматик ва лексик машқлар ва тадқиқотнинг назарий хулосаларидан манба сифатида Эразмус+ 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS: “Computational Linguistics at Central Asian universities” номли лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Самарқанд чет тиллари институтининг 2022 йил 23 июндаги 1848/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада масофавий таълим учун электрон маҳсулот ишлаб чиқиш алгоритмини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган;
“Мультимедиа комплекси” илмий тавсифи, унинг шу каби электрон қўлланмаларини яратиш намунаси сифатида амалий аҳамиятлилиги, шунингдек, мажмуадаги келтирилган элементларга доир хулосалардан “Ёшлар” телерадиоканалининг “Талабалар вақти”, “Оқшомга қадар” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканалининг 2022 йил 25 февралдаги 14-03-67-сон маълумотномаси). Натижада радиоэшиттиришлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошган;
“Мультимедиа комплекси” ва ундаги ишлаб чиқилган машқлар матнлар, аудио, видео лавҳалар ва таълим сифатини такомиллаштиришга қаратилган  хулосолардан “Dunyo bo’ylab” телеканалининг “Янги ренессанс ёшлари” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Dunyo bo’ylab” телеканалининг 2022 йил 28 июндаги 03-14-159-сон маълумотномаси). Натижада эфирга узатилиши мамлакатимиз аҳолисини таълим жараёнидаги бўлаётган ислоҳотлар ва ўқув жараёнида қўлланилаётган янги инновацион воситалар билан яқиндан таништириш, уларда таълимга бўлган ишончни ва қизиқишни оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish