Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулҳакимова Юлдуз Ғофур қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий ва Муҳаммад Фузулий “Лайли ва Мажнун” достонларининг қиёсий таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil12078.
Илмий раҳбар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш). 
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Алмаз Улвий Биннатова, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий ва Муҳаммад Фузулий “Лайли ва Мажнун” достонларида ижодий анъана ва индивидуал поэтик тафаккурнинг намоён бўлиш шакллари ҳамда усулларининг ўзаро уйғун ва ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.      
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий ва Муҳаммад Фузулий “Лайли ва Мажнун” достонларида  индивидуал поэтик тафаккурнинг намоён бўлиш шакллари ва усуллари аниқланиб, ҳар иккала достон муаллифлари ижодий ниятининг асосини ташкил қилувчи ҳамд, муножот, наът, салафлар васфи каби муқаддималар очиб берилган; 
“Лайли ва Мажнун” достонларининг сюжет хусусиятлари ва композиция поэтикаси текширилиб, Фузулий достонидаги иккиламчи жанрларнинг достон мазмуни ва ижодкор поэтик тафаккурини очишда катта аҳамиятга эга бўлганлиги далилланган;
ҳар иккала достонда муаллиф ғоявий ниятининг асосини ташкил этувчи муқаддималар қиёсий текширилиб, Мажнун образи такомилида психологик тасвир ва адабий мотивлар, Лайли ва унга ёндош образлар воситасида муаллифларнинг портрет ва характер яратиш маҳорати ҳамда достонлардаги образлар тизимининг муштарак жиҳатлари аниқланган;  
Навоий ва Фузулий достонларидаги мактублар, ғазал ва мураббаълар, табиат тасвири, бадиий тасвирий воситалари ва поэтик услубларнинг ўзига хослиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий ва Муҳаммад Фузулий “Лайли ва Мажнун” достонларининг қиёсий таҳлили бўйича олинган  илмий натижалар асосида:
Алишер Навоий ва Муҳаммад Фузулий “Лайли ва Мажнун” достонларида эпик тасвир маҳоратининг намоён бўлиш усуллари, ҳар иккала достон муаллифлари ижодий ниятининг асосини ташкил қилувчи муқаддималар ҳамд, муножот, наът, салафлар васфига доир боблар қиёсий таҳлилига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган “PZ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи” (XX-XXI асрлар)” (2018-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2022 йил 29 мартдаги 04/1-552-сон маълумотномаси). Натижада “Лайли ва Мажнун” достонларидаги поэтик образлар тизимининг умумсюжетдаги ўрнига доир кузатишлар адабиётшуносликдаги мавжуд назарий фикрларнинг бойишига асос бўлган; 
“Лайли ва Мажнун” достонларининг сюжет хусусиятлари ва композиция поэтикаси ҳамда Фузулий достонидаги иккиламчи  жанрларнинг достон мазмуни ва ижодкор поэтик тафаккурини очишдаги ўрни, Мажнун образи талқинида психологик тасвир ва адабий мотивлар ҳамда Лайли ва унга ёндош образлар талқинида портрет ва характер тасвири образлар тизимининг қиёсий таҳлилига доир илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-FI-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2022 йил 29 мартдаги 04/1-553-сон маълумотномаси). Натижада икки буюк ижодкор достонларида табиат тасвири, бадиий тасвир воситалари, поэтик услуб ва қаҳрамон руҳияти ифодасининг асар бадииятидаги ўрнига доир илмий қарашлар билан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish