Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодмонқулов Миролим Турановичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда ахборот технологиялари фанини компьютер имитацион моделлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш” (компьютер графикаси мисолида), 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2297.
Илмий раҳбар: Лутфиллаев Маҳмуд Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари номзоди, доцент; Карлибайева Гулжамол Эрмекбайевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ахборот технологиялари фанини компьютер имитацион моделлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида ахборот технологиялари ўқув курсини компьютер имитaцион моделларга (дискрет, тизимли) устуворлик бериш орқали Веб-квест, Резюме, Веер инновацион ўқитиш методлари ва технологиялари, талабаларда образли фикрлаш, тафаккурини ривожлантиришда дизайн ва аудиовизуал ускуналар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
талабаларда “Ахборот технологиялари” ўқув курсининг компьютер графикаси интегративлик тамойилига устуворлик бериш орқали аралаш таълим элементларини шахсий тажрибага асосланган тадқиқий фаолиятга интенсив қўллаш ҳамда имитацион моделларнинг ўқитиш методикаси барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
“Ахборот технологиялари” ўқув курсида компьютер имитацион моделлар ва КИМsoftDraw дастурий иловасининг тузилиш талаблари ҳамда методик босқичлари интегратив, технологик, мослашувчанлик, интерфаол дастурий воситалардан фойдаланишнинг эргономик талабларини белгилаш, талабаларда медиасаводхонликни ривожлантириш кўрсаткичлари мазмунини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
“Ахборот технологиялари” ўқув курсининг компьютер графикаси бўлими мавзулари бўйича ўқитиш самарадорлигини талабаларнинг ахборот компетентлигини таъминлашга қаратилган интеграллашган дарсларни лойиҳалашнинг виртуал борлиқ билан интернал интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида «Ахборот технологиялари» ўқув курсининг компьютер графикаси бўлимини имитaцион моделлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида ахборот технологиялари ўқув курсини компьютер имитaцион моделларга (дискрет, тизимли) устуворлик бериш орқали Веб-квест, Резюме, Веер инновацион ўқитиш методлари ва технологиялари, талабаларда образли фикрлаш, тафаккурини ривожлантиришда дизайн ва аудиовизуал ускуналар интеграцияси асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий  тадқиқот институтида бажарилган ОТ – Атех -2018-519 “Компьютер имитацион моделлар асосида вертуал ресурслар Web иловасини дастурий таъминотини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-07-3908/04-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот технологиялари ўқув курсини имитацион моделларга устуворлик бериш асосида ўқитиш методлари ва технологияларини аниқлаш имконини берган; 
талабаларда “Ахборот технологиялари” ўқув курсининг компьютер графикаси интегративлик тамойилига устуворлик бериш орқали аралаш таълим элементларини шахсий тажрибага асосланган тадқиқий фаолиятга интенсив қўллаш ҳамда имитацион моделларнинг ўқитиш методикаси барқарорлигини таъминлаш такомиллаштиришга доир тавсиялар Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий  тадқиқот институтида бажарилган ОТ – Атех -2018-519 “Компьютер имитацион моделлар асосида вертуал ресурслар Web иловасини дастурий таъминотини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-07-3908/04-сон маълумотномаси). Натижада, имитацион моделлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш имконини берган; 
“Ахборот технологиялари” ўқув курсида компьютер имитацион моделлар ва КИМsoftDraw дастурий иловасининг тузилиш талаблари ҳамда методик босқичлари интегратив, технологик, мослашувчанлик, интерфаол дастурий воситалардан фойдаланишнинг эргономик талабларини белгилаш, талабаларда медиасаводхонликни ривожлантириш кўрсаткичлари мазмунини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар И-2016-4-15 рақамли “Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида тармоқдан фойдаланишнинг дастурий воситасини яратиш ва тадбиқ этиш (Олий таълим муассасалари мисолида)» номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-07-3908/04-сон маълумотномаси). Натижада, компьютер имитацион моделлар тузилиши ва мазмуни, яратиш мезонлари ҳамда босқичларига қўйиладиган педагогик талабларни такомиллаштириш имконини берган;
“Ахборот технологиялари” ўқув курсининг компьютер графикаси бўлими мавзулари бўйича ўқитиш самарадорлигини талабаларнинг ахборот компетентлигини таъминлашга қаратилган интеграллашган дарсларни лойиҳалашнинг виртуал борлиқ билан интернал интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий  тадқиқот институтида бажарилган ОТ – Атех -2018-519 “Компьютер имитацион моделлар асосида вертуал ресурслар Web иловасини дастурий таъминотини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-07-3908/04-сон маълумотномаси). Натижада, компьютер графикаси мавзуларини ўқитиш самарадорлигини оширишнинг назарий имкониятлари кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish