Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдарова Марғуба Инъомовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш дарслари орқали миллий одоб кўникмаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1832.
Илмий раҳбар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо, педагогика фанлари доктори, профессор, Собирова Махбуба Юсуфжоновна, педагогика фанлари номзоди, доцент 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш дарслари орқали  миллий одоб кўникмаларини ривожлантириш методикасини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида бадиий асарларлар орқали миллий одоб кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари ўқиш саводхонлигини оширишга йўналтирилган ва матнни тушуниш даражаси қулайлигини таъминловчи аутентик (оммабоп) ўқув  материалларининг менталлик хусусиятлари устуворлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
 ўқиш дарслари орқали ўқувчиларида миллий одоб кўникмаларини ривожлантиришнинг методик тузилмаси функционал саводхонликни оширишга доир матнларнинг умумий мазмунини тушуниш, талқин қилиш (интерпретация), рефлексив муносабат билдириш каби даражаларнинг Блум таксономияси билан идентивлик жиҳатининг продуктивлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида бадиий асарларлар орқали миллий одоб кўникмаларини ривожлантириш моделининг амалий компоненти анъана ва қадриятлар билан боғлиқ матнларни эмоционал, функционал, рационал, ижодий тарзда ўқишни рағбатлантирувчи интерактив ўқитиш технологияларининг (кичик гуруҳларда ишлаш, коммуникатив-когнитив, шахсга йўналтирилган) визуаллик даражасини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
ўқиш дарслари орқали ўқувчиларида миллий одоб кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминоти матнни тушуниш даражасини мунтазам ўсиб бориш динамикасини назорат қилиш имконини берувчи очиқ, ёпиқ, ижодий, муқобилини танлашга доир тестларни умумаданий компетенция элементларга мувофиқ адаптив лойиҳалашнинг педагогик тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида бадиий асарлар воситасида  миллий одоб кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини  ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида бадиий  асарларлар орқали миллий одоб кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятларини ўқиш саводхонлигини оширишга йўналтирилган ва матнни тушуниш даражаси қулайлигини таъминловчи аутентик ўқув материалларининг менталлик хусусиятлари устуворлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштиришга доир таклифлардан бошланғич синфлар учун она тили ва ўқиш саводхонлиги бўйича Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 11 февралдаги 01/11-02/02-164-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида функционал ўқиш саводхонлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқиш дарслари орқали ўқувчиларида миллий одоб кўникмаларини ривожлантиришнинг методик тузилмасини функционал саводхонликни оширишга доир матнларнинг умумий мазмунини тушуниш, талқин қилиш, рефлексив муносабат билдириш каби даражаларнинг Блум таксономияси билан идентивлик жиҳатининг продуктивлигини таъминлаш асосида аниқлаштириш, бошланғич синф ўқувчиларида бадиий асарларлар орқали миллий одоб кўникмаларини ривожлантириш моделининг амалий компонентини анъана ва қадриятлар билан боғлиқ матнларни эмоционал, функционал, рационал, ижодий тарзда ўқишни рағбатлантирувчи интерактив ўқитиш технологияларининг визуаллик даражасини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогик фанлар мазмунини бойитишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 11 февралдаги 01/11-02/02-164-сон маълумотномаси). Натижада, миллий одоб кўникмаларини ривожлантиришга доир матнлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
 ўқиш дарслари орқали ўқувчиларида миллий одоб кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминотини матнни тушуниш даражасини мунтазам ўсиб бориш динамикасини назорат қилиш имконини берувчи очиқ, ёпиқ, ижодий, муқобилини танлашга доир тестларни умумаданий компетенция элементларга мувофиқ адаптив лойиҳалашнинг педагогик алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 1-2-синф “Она тили ва ўқиш саводхонлиги” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 11 февралдаги 01/11-02/02-164-сон маълумотномаси). Натижада, ўқиш дарслари орқали бошланғич синф ўқувчиларининг миллий одоб кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish