Sayt test rejimida ishlamoqda

Сарманов Обид Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped1222.
Илмий раҳбар: Худойбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01. 
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти” Миллий тадқиқот университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталарини тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида уларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариш таълими устасининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси педагогик ва техник билимларни интеграциялаш ҳамда ишлаб чиқариш таълими жараёнида мeҳнaт oпepaциялapини изчил вa мaқбул тapздa бажаришни тaъминлaшга қаратилган ўқув-меъёрий таъминотни оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели таълим жараёнида малака даражаси индикаторлари, “Masters of industrial training” электрон мониторинг базаси ва ишлаб чиқариш стажировкаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш таълими устасини тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказишда касбий компетенцияларининг белгиланган талабларга мослиги касбий компетентлик даражалари, мезон ва кўрсаткичлари  каби баҳолаш индикаторларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
 профессионал таълим муассасаси ишлаб чиқариш таълими устасининг касбий компетентлиги мазмуни тегишли касбий стандартларнинг касбий фаолиятни амалга оширишга имкон берадиган билим ва компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришдаги фаолиятини ташкил этиш, ўқув натижаларига эришишини таъминлаш меъёрини белгилаш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқариш таълими устасини тайёрлаш ва малака ошириш жараёнида касбий компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
профессионал таълим муассасаси ишлаб чиқариш таълими устасининг касбий компетентлиги мазмуни ва компонентлари тегишли касбий стандартларнинг функционал таҳлили асосидаги илмий хулосалардан   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган “Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 октябрдаги 89-05-133-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш таълими усталарини тайёрлаш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 
ишлаб чиқариш таълими устасининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси, модели, педагогик ва техник билимларни интеграциялаш ҳамда ишлаб чиқариш таълими жараёнида мeҳнaт oпepaциялapини изчил вa мaқбул тapздa бажаришни тaъминлaшга қаратилган  ўқув-меъёрий таъминоти Педагогик инновациялар институтининг ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетлари, Тошкент давлат техника университети, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқотлар университети ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Пeдaгoг кaдрлapни қaйтa тaйёрлaш вa улaрнинг мaлaкacини oшиpиш тaрмoқ мapкaзларида ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакасини ошириш жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 мартдаги 84-02-383-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакасини ошириш ва касбий ривожлантириш жараёни такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш таълими устасини тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказишда касбий компетенцияларининг белгиланган талабларга мослигини баҳолашга оид тавсиялари н малака талаби, ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилган ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи билан тасдиқланган  ишлаб чиқариш таълими устасининг малака талаблари ва касб стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 мартдаги 84-02-383-сон маълумотномаси). Натижада профессионал таълимни муассасаларида ишлаб чиқариш таълимини самарали йўлга қўйишга, шунингдек ишлаб чиқариш амалиёти турларини тизимли ташкил этиш, компетенцияларни шаклланишини назорат қилиш, функциясини аниқ белгилаш ҳамда ижросини тўлиқ таъминлашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish