Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Рахима Мухторовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги ўзбек шеъриятида табиат рамзларининг бадиий  талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil1210.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Ҳабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Хожиева Шаҳло Ҳазратовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
  Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги ўзбек шеъриятида табиат рамзларининг бадиий талқини, тимсолий маъноларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиётшуносликда қор шоирнинг истак-интилишларини акс эттириши, биринчи қор табиатнинг сирли ҳодисаси эканлиги, унинг совуқ, аёз билан биргаликда ўлимни билдириб келиши, ёмғир шеъриятда руҳий таъсир ва покланиш рамзи сифатида талқин этилиши, шамол тақдир йўлакларида ҳаракат қилаётган инсон образини ифодалаши аниқланган; 
мақолларда қорнинг мўл ҳосил манбаи, ёмғирнинг ҳосилдорлик рамзи эканлиги, халқ қўшиқларида қут-барака, тўкинчилик ва халқ фаровонлиги рамзини билдириши, лирик қаҳрамон руҳиятини ифодалаши, топишмоқларда табиат рамзлари предмет номи бўлиб келганлиги асосланган; 
замонавий ўзбек шеъриятида шамол образи баҳорга интилган лирик қаҳрамоннинг кайфияти, янги куннинг бошланиши, инсон умрининг ўткинчилиги ва қисқалигини билдириши, кеча ва бугун орасидаги ришта бўлиб келиши, булут тимсоли рамзий мазмун касб этганлиги, ижтимоий мазмун билдирганлиги далилланган; 
янги ўзбек шеъриятида ёмғир образи ижтимоий маъно ифодалаши, пейзаж ва лирик қаҳрамон ҳисларининг уйғунлигини акс эттириши,  табиатдаги сокинлик, руҳиятдаги эврилишлар, изтиробли кечинмаларни билдириб келиши, ҳуррият рамзи бўлиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги ўзбек шеъриятида табиат рамзларинин бадиий талқинларини очиб бериш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
мақолларда қорнинг мўл ҳосил манбаи, ёмғирнинг ҳосилдорлик рамзи эканлиги, халқ қўшиқларида қут-барака, тўкинчилик ва халқ фаровонлиги рамзини билдириши, лирик қаҳрамон руҳиятини ифодалаши, топишмоқларда табиат рамзлари предмет номи бўлиб келганлиги  асосланганиги доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 5 октябрдаги 17.01/286-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа шеъриятда табиат рамзлари тасвиридаги бадиий тадрижни ёритиш, янги шеъриятла ифодалаган маъноларини очиб беришга доир янги маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
замонавий ўзбек шеъриятида шамол образи баҳорга интилган лирик қаҳрамоннинг кайфияти, янги куннинг бошланиши, инсон умрининг ўткинчилиги ва қисқалигини билдириши, кеча ва бугун орасидаги ришта бўлиб келиши, булут  тимсоли рамзий мазмун касб этганлиги, ижтимоий мазмун билдирганлиги ёритилганига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 5 октябрдаги 17.01/286-сон маълумотномаси). Натижада табиат рамзлари замонавий шеъриятда ҳаётий мазмун касб этганлигини аниқлаш имконини берган;
янги ўзбек шеъриятида ёмғир образи ижтимоий маъно ифодалаши; пейзаж ва лирик қаҳрамон ҳисларининг уйғунлигини акс эттириши,  табиатдаги сокинлик, руҳиятдаги эврилишлар, изтиробли кечинмаларни билдириб келиши, ҳуррият рамзи бўлиб келиши асосланганига доир назарий фикр ва қарашлардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг «Ассалом, янги кун», «Қадрият», «Адабий муҳит», «Назм ва наво», «Тарихдан сабоқлар» каби кўрсатув ва радиоэшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 25 мартдаги 01-10/52-сон маълумотномаси). Натижада мухлисларнинг янги ўзбек шеърияти ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга, адабиёт фонди заҳирасини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish