Sayt test rejimida ishlamoqda

Норова Насиба Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Услуб ва ижодкор маҳорати (Усмон Қўчқор ижоди мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1421.                                           
Илмий раҳбар: Ахмедова Шоира Нематовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01. 
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Бозорова Насиба Пўлотжоновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолъклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шоир Усмон Қўчқорнинг бадиий маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Усмон Қўчқор шахсияти ва поэтик дунёқарашининг шаклланишига таъсир этган оила муҳити, таҳсил мактаблари каби психобиографик, адабий анъаналар, ХХ аср иккинчи ярми бадиий тафаккури сингари ижтимоий-тарихий, фольклор, жаҳон ва ўзбек мумтоз адабиёти каби бадиий омиллар очиб берилган;
шоир ижодига хос вазн мутаносиблиги, чуқур лиризм, воқеабандлик каби индивидуал  жиҳатлар  ҳамда  мавзу танлаш, сўз қўллаш, поэтик тимсол яратиш сингари маҳорат қирралари, унинг шахсият билан алоқаси очиб берилган;
ижодкор шеъриятининг фольклорий, тарихий, рамзий, аллегорик образлар тизими, мундарижаси, мутаржимликнинг бадиий ижодга бевосита таъсири далилланган;
шоир лирикасининг ғазал, мухаммас, шеър, тўртлик, учлик, муқарнас, достон сингари жанрлардан таркиб топганлиги, уларнинг шаклий жиҳатлари, ғоявий-бадиий мазмуни, лингвопоэтик хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Услуб ва ижодкор маҳоратини Усмон Қўчқор ижоди мисолида тадқиқ этиш жараёнида  эришилган натижалар асосида:  
Усмон Қўчқор шахсияти ва поэтик дунёқарашининг шаклланишига таъсир этган оила муҳити, таҳсил мактаблари каби психобиографик, адабий анъаналар, ХХ аср иккинчи ярми бадиий тафаккури сингари ижтимоий-тарихий, фольклор, жаҳон ва ўзбек мумтоз адабиёти сингари бадиий омиллар очиб берилганига доир назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 11 ноябрдаги 327/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа адабиётшуносликда услуб ва маҳорат масалалари ҳақидаги янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
ижодкор шеъриятининг фольклорий, тарихий, рамзий, аллегорик образлар тизими, мундарижаси, мутаржимликнинг бадиий ижодга бевосита таъсири далилланганига, шоир лирикасининг ғазал, мухаммас, шеър, тўртлик, учлик, муқарнас, достон сингари жанрлардан таркиб топганлиги, уларнинг шаклий жиҳатлари, ғоявий-бадиий мазмуни, лингвопоэтик хусусиятлари аниқланганига оид хулосаларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йилнинг 3 ва 16 декабрь кунлари эфирга узатилган “Менга сўз беринг”, “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” 2020 йилнинг 11 февраль, 16 март кунлари эфирга узатилган “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асарларни асранглар” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг 18 январь ва 6 февраль кунлари эфирга берилган  “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радио эшиттиришларини тайёрлашда унумли фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 13 февралдаги 1/62-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, уларни бугунги адабий жараён, шоир ва ёзувчилар ижоди билан, айниқса, Усмон Қўчқор  шеърияти билан яқиндан таништириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish