Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Зиядулла Норсоатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt922.
Илмий раҳбар: Хашимов Пазлиддин Зукурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019. I.16.01.
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлар доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини  ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди зоналарида туризм-рекреация салоҳиятидан унумли фойдаланишда кичик туризм зоналарини ташкил этиш ҳамда ички туризмни кенгайтиришда ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи «оилавий саёҳат таътили» тизимини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Сурхондарё вилоятидаги Учқизил, Конбешбулоқ метеорит кўллари ва Сурхон, Оқтепа, Тўпаланг сув омборлари муҳофаза зоналаридаги туризм объектлари имкониятларини юқори, ўрта ва паст салоҳият даражаларига ажратиш ҳамда гастрономик туризмни шакллантирувчи овқатланиш корхоналари, сувенир дўконлари, табиат музейлари, дам олиш боғлари инфратузилмаларини ўз ичига олган экотуризмни ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Сурхондарё вилоятидаги Далварзинтепа, Кампиртепа (Окс Александрияси), Фаёзтепа каби археологик ёдгорликларни археологик ва маданий туризм объектларига айлантиришда ушбу объектлар ёнидаги ихтисослаштирилган овқатланиш шохобчалар, туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этишнинг 50 фоизгача бўлган харажатларини «Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси»нинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаш таклиф этилган;
Бойсун, Шеробод, Сариосиё кичик туризм зоналарида жойлашган қишлоқ ва маҳаллаларда 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари яратган ва сайёҳлар учун камида беш хил хизмат тури кўрсатган тақдирда уларни «Туризм қишлоғи» ва «Туризм маҳалласи» мақоми миллий реестрига киритиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди зоналарида туризм-рекреация салоҳиятидан унумли фойдаланишда кичик туризм зоналарини ташкил этиш ҳамда ички туризмни кенгайтиришда ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи «оилавий саёҳат таътили» тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 324-сон «Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/45-сон маълумотномаси). Натижада, Бойсун туманидаги Бойсун кичик туризм зонаси, Сариосиё ва Узун туманларидаги Сариосиё кичик туризм зонаси, Шеробод туманидаги Шеробод кичик туризм зонаси ҳудудида туризм инфратузилма объектлари барпо этилиши, “оилавий саёҳат таътили” тизими жорий этилиши натижасида 2021 йилда вилоятда e-меҳмон дастури орқали қайд қилинган ички туризм оқими 854 минг (2019 йилга нисбатан 1,7 баробар кўп) нафаргача ошган; 
Сурхондарё вилоятидаги Учқизил, Конбешбулоқ метеорит кўллари ва Сурхон, Оқтепа, Тўпаланг сув омборлари муҳофаза зоналаридаги туризм объектлари имкониятларини юқори, ўрта ва паст салоҳият даражаларига ажратиш ҳамда гастрономик туризмни шакллантирувчи овқатланиш корхоналари, сувенир дўконлари, табиат музейлари, дам олиш боғлари каби инфратузилмаларни ўз ичига олган экотуризмни ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 978-сон «Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/45-сон маълумотномаси). Натижада, Қумқўрғон туманидаги “Жанубий Сурхон” сув омбори муҳофаза ҳудудида 0,5 гектар, Сариосиё туманидаги “Тўпаланг” сув омбори муҳофаза ҳудудида 1 гектар,  Термиз туманидаги Учқизил кўли муҳофаза ҳудудида 1 гектар ер майдони ажратилди. Учқизил кўли бўйида 17 млрд сўм инвестиция хисобидан “OXUS” дам олиш маскани, умумий овқатланиш ва савдо нуқталари, гўзаллик салони, бассейн, пляж, болалар майдончаси, минифутбол майдони, теннис корти каби инфратузилма объектлари ишга туширилди ва экотуризм хизматлари йўлга қўйилган;  
Сурхондарё вилоятидаги Далварзинтепа, Кампиртепа (Окс Александрияси), Фаёзтепа каби археологик ёдгорликларни археологик ва маданий туризм объектларига айлантиришда ушбу объектлар ёнидаги ихтисослаштирилган овқатланиш шохобчалари, туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этишнинг 50 фоизгача бўлган харажатларини «Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси»нинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 майдаги 332-сон «Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/45-сон маълумотномаси). Натижада,  вилоятда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссия томонидан Термиз туманидаги “Эски Термиз” ҳудудида жойлашган буддизм объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон  маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича ҳужжатлар тайёрланиб, “Қадимги Термиз” (Термиз шаҳрининг тарихий қисмига саёҳат), “Цивилизация бешиги” (Термиз-Бойсун зиёратгоҳлари туризм маршрути), “Будда роҳиблари изидан” (Термиз-Шўрчи-Денов туризм маршрути), “Александр Македонский изидан” туристик маршрутлари ишлаб чиқилди. Ушбу маршрутлар бўйлаб ихтисослаштирилган овқатланиш шохобчаларини ўз ичига олган “Гастрономик кўча”, 50 тадан ортиқ “Coffeeshop”лар ишга туширилган; 
Бойсун, Шеробод, Сариосиё кичик туризм зоналарида жойлашган қишлоқ ва маҳаллаларда 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари яратган ва сайёҳлар учун камида беш хил хизмат тури кўрсатган тақдирда уларни «Туризм қишлоғи» ва «Туризм маҳалласи» мақоми миллий реестрига киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 майдаги 332-сон «Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/45-сон маълумотномаси). Натижада, Сариосиё туманида “Сангардак”, Шеробод туманида “Чорбоғ”, Бойсун туманида “Омонхона” ва “Сайроб”, Олтинсой туманидаги “Хўжаипок” туризм қишлоғи ва маҳаллаларини 2022-2026 йилларда миллий реестрга киритиш чора-тадбирлар дастури бўйича Бойсун кичик туризм зонаси ҳудудида 341 ўринли 39 та, Сариосиё кичик туризм зонаси ҳудудида 215 ўринли 26 та, Шеробод кичик туризм зонаси ҳудудида 55 ўринли 6 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish