Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Уткир Турсунмуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Голштин зотли сигирларнинг биринчи туғишидаги тирик вазнига боғлиқликда маҳсулдордик хусусиятлари”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.РhD/Qх725.
Илмий раҳбар: Аширов Мурадилла Ишанкулович, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Cамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD05/12.2019.Qx.75.01.
Расмий оппонентлар: Шакиров Қахрамон Журабаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Маматов Бахтиёр Салимович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон воҳаси шароитида Германия селекциясига мансуб соф зотли голштин сигирларнинг биринчи туғишидаги тирик вазнига боғлиқликда маҳсулдорлик хусусиятларини аниқлаш асосида мақбул тирик вазнли подалар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Зарафшон воҳаси шароитида соф зотли голштин сигирларининг сут маҳсулдорлиги тирик вазнга боғлиқлиги ўрганилиб, биринчи туғишидаги тирик вазни 481 кг ва ундан юқори сигирларнинг сут миқдори I лактацияда 4565,6 кг-ни ташкил этиб, 460 кг-гача бўлган сигирлардан 282 кг ва 461-480 кг сигирлардан 134,9 кг-га юқори бўлганлиги аниқланган;
сигирларни биринчи қочиришдан оталаниш даражаси биринчи туғишидаги тирик вазни 481 кг ва ундан юқори вазнли сигирларда 80фоизга тенг бўлиб 460 кг-гача ва 461-480 кг сигирлардан 6,7 фоизга юқори бўлганлиги аниқланган;
сигирларнинг 1 кг табиий сут ишлаб чиқаришга сарфлаган озуқа бирлиги 481 кг ва ундан юқори вазнли сигирларда 1,03 озуқа бирлигига тенг бўлиб, 460 кг-гача ва 461-480 кг сигирлардан 0,04 ва 0,02 озуқа бирлиги кам сарфлаганлиги аниқланган;
сигирларнинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланганда, биринчи туғишидаги тирик вазни 481 кг ва ундан юқори вазнли сигирларда рентабеллик 32,7 фоизни ташкил этиб, 460 кг-гача ва 461-480 кг сигирлардан  3,6 ва 1,7 фоизга юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Германия селекциясига мансуб соф зотли голштин сигирларнинг биринчи туғишидаги тирик вазнига боғлиқликда маҳсулдордик хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Германия селекциясига мансуб соф зотли голштин сигирларнинг биринчи туғишидаги тирик вазнига боғлиқликда маҳсулдорлик хусусиятларини яхшилаш усуллари Пастдарғом туманидаги “К-Элдор” қорамолчилик фермасида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 30 майдаги 02/23-215-сон маълумотномаси). Натижада I лактацияда III тажриба гуруҳидаги ҳар бир бош сигирдан олинган соф фойда 3885540, сўм рентабеллик даражаси эса 32,7 фоизни ташкил этган;
Германия селекциясига мансуб соф зотли голштин сигирларнинг биринчи туғишидаги тирик вазнига боғлиқликда маҳсулдорлик хусусиятларини яхшилаш усуллари Тойлоқ тумани “Сиёб Шавкат Орзу” қорамолчилик фермер хўжалигининг “Деҳқонобод” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги иккинчи қорамолчилик фермасида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 30 майдаги 02/23-215-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир бош сигирдан I лактация давомида олинган соф фойда 3795000 сўм, рентабеллик даражаси 32,5 фоизни ташкил этган;
Германия селекциясига мансуб соф зотли голштин сигирларнинг биринчи туғишидаги тирик вазнига боғлиқликда маҳсулдорлик хусусиятларини яхшилаш усуллари Пастдарғом туманидаги “Севар” қорамолчилик фермер хўжалигида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 30 майдаги 02/23-215-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир бош сигирдан олинган соф фойда 3665400 сўм, рентабеллик даражаси 31,4 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish