Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбаев Баҳром Бахтиёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зарафшон дарёси сув ҳавзаларида товар балиқ етиштиришда венгер карп балиқ зотидан самарали фойдаланиш”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.РhD/Qх826.
Илмий раҳбар: Холмирзаев Дустмухаммад, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, катта илмий xодим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Cамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD05/12.2019.Qx.75.01.
Расмий оппонентлар: Соатов Ўткир Ражабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Кузметов Абдулахмет Раимбердиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон дарёси сув ҳавзаларидаги балиқчилик хўжаликларида венгер карп балиқ зотининг биологик, маҳсулдорлик ва товарлик хусусиятларини аниқлаш асосида балиқ етиштириш ҳажмини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мамлакатимизга импорт қилинган венгер ва ветнам карп балиқларининг Зарафшон дарёси сув ҳавзаларида жойлашган балиқчилик хўжаликларида балиқларининг экстерьер, тана тузилиши индекслари, Фультон бўйича семизлик коэффициенти аниқланган;
илк бор мамлакатимизга импорт қилинган карп балиқ зотлари сақланувчанлигига четдан олиб келиш муддатларининг таъсири, кислород танқислиги (гипоксия) га чидамлилиги ва иқлимлаштириш хусусиятлари аниқланган;
илк бор вояга етган наслли ота-она карп балиқларининг репродуктив хусусиятларидан: икраларнинг ўлчами, вазни, она балиқлар ишчи серпуштлиги, икраларнинг уруғланиш ва ёриб чиққан 3 суткалик личинкалар улуши, вояга етган эркак карп балиқларнинг эякулят ҳажми ва спермасининг фаоллиги аниқланган;
маҳаллий ва импорт қилинган карп балиқ зотларининг биологик ва маҳсулдорлик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, балиқчилик хўжаликларида товар балиқ етиштириш учун венгер карп балиқ зотидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зарафшон дарёси сув ҳавзаларида товар балиқ етиштиришда венгер карп балиқ зотидан самарали фойдаланиш мавзусидаги диссертация илмий-тадқиқот ишлари асосида:     
товар балиқ маҳсулдорлигини кўпайтиришда венгер карп балиқларидан самарали фойдаланиш усули Самарқанд вилояти Каттақурғон тумани “Каттақурғон Жайхуни” фермер хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 21 июньдаги 02/23-257 сон маълумотномаси). Натижада 1 кг товар балиқ етиштиришда венгер карп балиқлари маҳаллий ва ветнам карп балиқ зотларига нисбатан таннарҳи 5,5 ва 2,4 минг сўмга кам бўлишга эришилган. Бу  рентабеллик даражасини мос ҳолда 14,9 ва 6,5% га оширишга имкон берган;  
товар балиқ маҳсулдорлигини кўпайтиришда венгер карп балиқларидан самарали фойдаланиш усули Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Оқ Амур балиқлари” фермер хўжалигида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 21 июньдаги 02/23-257 сон маълумотномаси). Товар балиқ сотишдан олинган фойда маҳаллий ва ветнам карп балиқларида мос равишда 2584,75; 3811,2 минг сўмни ташкил этиб, венгер карп балиқларида эса 4979,45 минг сўмни ташкил этган. Бу билан венгер карплари ўз тенгқурларига нисбатан рентабеллик даражаси 30; 14,8% га юқори бўлишга эришилган;
импорт қилинган венгер карп балиқ зотларни хўжаликнинг иссиқ-қуруқ экологик шароитига иқлимлаштириш ва маҳсулдорлигини ошириш йўллари Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Golden Lake Fish” МЧЖ га жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 21 июньдаги 02/23-257 сон маълумотномаси). Натижада март ва апрел ойларида келтирилган венгер балиқлари табиий ҳовузда сақланувчанлик кўрсаткичи мос ҳолда  97,3 ва 94,2 фоизни ташкил этиб, апрел ойига нисбатан яшовчанлиги 3,1% юқори бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish