Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулов Лазиз Норқобул ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар эстетик тафаккурини шакллантиришда ҳажвийликнинг когнитив аҳамияти”, 09.00.02-Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Эстетика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fal615.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд   давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Самадов Актамкул Рафикович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент. 
Расмий оппонентлар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Базарова Феруза Ғайбуллоевна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар эстетик тафаккурини шакллантиришда ҳажвийлик (кулгилилик) категориясининг когнитив аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳажвийлик жамиятнинг ижтимоий-сиёсий вазияти, турли мафкуравий тузумлари таъсирида мақсад ва усулларини ўзгартириб, асрлар давомида сатира ва юмор, ҳажв ва масхара, ҳазил ва мутойиба тарзида эстетик маданият белгиси сифатида такомиллашиб боргани мантиқий далилланган; 
миллий бадиий-эстетик тафаккурдаги ҳажвийлик мутолаа қилувчи ёшларнинг когнитив билимини ўстириш механизми, тафаккурида демократик тамойилларни ҳосил қилиши, бадиий матнда сўзни ва вақтни тежаш, эстетик безак бериш ва сўз ўйини жуда қизиқарли чиқиш учун ҳажвий образларининг нутқи вербал, новербал ва паралингвистик кўринишида ривожлантирилганлиги очиб берилган; 
ҳажвийликнинг ёшлар эстетик тафаккурини шакллантиришда ижтимоий, биопсихологик (эмоционал тўйинганлик, эмоцияларни ифодалаш), лингвистик, (лингвокогнитив, интеллектуал), лингвопрагматик, (кулги компетенцияси, перлокутив эффект, лисоний воситалар) атрибутлари мавжудлиги асосланган; 
ҳажвийликнинг когнитив аҳамияти воқеликни динамик идрок этиш, фикрларни мантиқий умумлаштириш, қарама-қарши воқеликни коммуникатив механизми, ўйин ҳолатидан инновацияга ўтиш, ақлий зукколикка эришишдан иборатлилиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда эстетик тафаккурни шакллантиришда ҳажвийликнинг когнитив аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар асосида:
ҳажвийлик жамиятнинг ижтимоий-сиёсий вазияти, турли мафкуравий тузумлар таъсирида мақсади ёки усулларини ўзгартириб, асрлар давомида сатира ва юмор, ҳажв ва масхара, ҳазил ва мутойиба тарзида эстетик маданият белгиси сифатида такомиллашиб борганлигига доир таклиф ва тавсиялар” дан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот маркази томонидан бажарилган 68-11/78 рақамли “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги грант лойиҳасининг “Таьлим соҳасида ўқувчи ва талабалар ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган инновацион чора-тадбирлар бўйича таҳлилий тадқиқот ўтказиш ва тегишли таклифлар бериш” деб номланган 2-бандида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2021 йил 12 ноябрдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада, Миллий маънавиятимиз тарғиботи чора-тадбирларда, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва эстетик дунёқарашини оширишга хизмат қилган;
миллий бадиий-эстетик тафаккурдаги ҳажвийлик мутолаа қилувчи ёшларнинг когнитив билимини ўстириш механизми, тафаккурида демократик тамойилларни ҳосил қилиши, бадиий матнда сўзни ва вақтни тежаш, эстетик безак бериш ва сўз ўйини, қизиқарли чиқиш учун ҳажвий образларининг нутқи вербал, новербал ва паралингвистик кўринишида ривожлантирилганлигига оид конструктив фикр-мулоҳазаларидан, таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот маркази томонидан бажарилган 68-11/78-рақамли “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги грант лойиҳасининг “Вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлаш ва бу борада мавжуд муаммолар таҳлили ва инновацион ”  деб номланган 5-бандида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2021 йил 12 ноябрдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада, Миллий маънавиятимиз тарғиботи чора-тадбирларда, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва эстетик дунёқарашини оширишга  хизмат қилган;
ҳажвийликнинг ёшлар эстетик тафаккурини шакллантиришда ижтимоий, биопсихологик (эмоционал тўйинганлик, эмоцияларни ифодалаш), лингвистик, (лингвокогнитив, интеллектуал), лингвопрагматик, (кулги компетенцияси, перлокутив эффект, лисоний воситалар) атрибутларига Самарқанд вилоят мусиқа ва драма театрида “Ёш ижодкор” танлови, “Санъатим сенга, обод юртим!” ижодий кўрик-танлови, “Қиролнинг янги либоси”(мусиқали комедия) “Майсаранинг иши” (мусиқали комедия) каби маданий тадбирлар дастур ценарийларини таёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 7 январдаги 02-12-06-23-сон маълумотномаси). Натижада, хажвийлик эстетик ҳодиса сифатида бадиий фаолиятда, санъатда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ёшларнинг бадиий-эстетик ижод натижасида хажвийлик категориясининг ўрни, уларнинг ижобий ва салбий таъсири жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшларда эстетик тафаккурни шакллантиришда ҳиссиёт-эмоционал қабул қилиши, образли тасаввурни ривожлантириши, санъат ҳажвийликнинг когнитив аҳамияти воқеликни динамик идрок этиш кўникмасини ҳосил қилиши зарурлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2021 йил  эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд”, “Маънавият кўзгуси” кўрсатувларининг навбатдаги сонининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 10 ноябрдаги 01-11/549-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда эстетик тафаккурни шакллантиришда ва образли тасаввурни ривожлантириши, санъат ҳажвийликнинг когнитив аҳамияти воқеликни динамик идрок этиш кўникмасини ва маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish