Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматова Шахноза Мирахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг билим кўникма ва малакаларини кредит-модуль тизимида баҳолаш технологияси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3116.
Илмий раҳбар: Мурадкасимова Камола Шухратовна, педагогика фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01. 
Расмий оппонентлар: Маматқулов Хуршид Абдурашидович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Курбанбаев Джавод Аминбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини кредит-модуль тизимида баҳолаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет тилини баҳолаш жараёнлари, технологиялари, методлари, ўлчов бирликлари ва қайта алоқа ўрнатиш механизми вазифа, мақсад, хусусият ва тур компонентларини ўз ичига олган спектрли график органайзерни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган; 
ўз-ўзини баҳолаш мезони мустақил ишларни бажаришда репродуктив, реконструктив, ижодий даражаларнинг кенг қамровли (extended abstract), алоқадор (relational), мультиструктуравий (multistuctural), якка структуравий (unistructural), структурага эга бўлмаган (prestructural) даражаларга интеграциясининг талабаларни ижодий ва танқидий фикрлашга, замонавий баҳолаш технологияларига қизиқтириш ва мустақил ишлаш фаоллигини оширишдаги самарадорлиги исботланган; 
кредит-модуль тизимида фактуал, концептуал, процедурал, метакогнитив, рефлексив фикрлаш ўлчов даражаларининг концептуал модели кузатилган таълим натижалари структурасининг (SOLO) бешта даражали, Блум (Bloom)нинг олтита когнитив даражали ва ёзма баён этадиган Рефлексив (Reflection) таксономиялари асосида ишлаб чиқилган;
талабаларнинг таълим натижаларини миқдорий (билим, кўникма) ва сифат (кўникма ва малака) кўрсаткич даражаларида баҳоланадиган интуитив, реконструктив, конструктив ва рефлексив дидактик таъминот самарадорлигини кузатиш мақсадида талабаларнинг таълим натижаларини назорат қилиш ва баҳолаш мезон турлари ҳалқаро баҳолаш стандарт кўрсаткичлари талабларининг миллий стандарт контекстига татбиқ қилиш асосида European Credit Transfer System (ECTS)га мувофиқ ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини кредит-модуль тизимида баҳолаш технологияларини такомиллаштиришга қаратилган назарий-методологик натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг таълим натижаларини миқдорий (билим, кўникма) ва сифат (кўникма ва малака) кўрсаткич ўлчови даражаларида баҳоланадиган интуитив, реконструктив, конструктив, рефлексив машқлар тизимидан Эрасмус+ дастурининг ICM, KA-107– International Credit Mobility between European Union and Uzbekistan HEIs, through staff and student mobility exchange projects between  Uzbek State University of World Languades and Valladolid University (Spain) – 2019-1-ES01-KA107-061356 (Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Олий Таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Валядолид университети (Испания) халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022 йил 18 мартдаги IRD/2272-сон маълумотномаси). Натижада модулни ўқитишда тингловчиларнинг рефлексив фикрлаш, мустақил таълим олиш кўникмасини ривожлантириш, қайта алоқа ўрнатиш ҳамда баҳолаш фаолиятини такомиллаштириш имконияти яратилган;
талабаларнинг мустақил ишларни бажаришда ўз-ўзини баҳолаш мезони репродуктив, реконструктив, ижодий даражалар ҳамда кенг қамровли (extended abstract), алоқадор (relational), мультиструктуравий (multistuctural), якка структуравий (unistructural), структурага эга бўлмаган (prestructural) даражаларнинг интеграцияси асосида яратилган мезонидан Эрасмус+ дастурининг ICM, KA-107– International Credit Mobility between European Union and Uzbekistan HEIs, through staff and student mobility exchange projects between  Uzbek State University of World Languades and Valladolid University (Spain) – 2019-1-ES01-KA107-061356 (Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Олий Таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Валядолид университети (Испания) халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022 йил 18 мартдаги IRD/2272-сон маълумотномаси). Натижада, бакалавр босқичи, хорижий тилларни ўқитиш йўналишида кредит тизимини жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилган дастур мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
кредит-модуль тизимида фактуал, концептуал, процедурал, метакогнитив, рефлексив фикрлаш ўлчов даражаларининг концептуал модели СОЛО (SOLO), Блум (Bloom) ва Рефлексив таксономиялари таснифидан Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастурининг ICM, KA-107– International Credit Mobility between European Union and Uzbekistan HEIs, through staff and student mobility exchange projects between Tashkent Institute of Chemical Technology and Ruhr University Bochum (Germany) – 2020-1-DE01-KA107-005433 (Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Олий Таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Тошкент кимё-технология институти ҳамда Бохумдаги Рур университети (Германия) халқаро лойиҳа доирасида кенг фойдаланилган (Тошкент кимё-технология институтининг 2022 йил 14 мартдаги 1/04-694-сон маълумотномаси). Натижада бакалавр босқичи, хорижий тилларни ўқитиш йўналишида кредит тизимини жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилган дастур мазмунини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish